«давлат экология қўмитаси» тегли мақолалар


24 ноябр 2020, 20:05

Мораторий даврида 7854 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга 9,787 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари мораторий даврида 7854 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга 9,787 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилганини маълум қилди. Ҳуқуқбузарларнинг 167 нафари мансабдор шахслар ҳисобланади. Улар қаторида Сирдарё тумани ҳокими [11,7 млн сўм] ва «Вuildinig and Supplies» қурилиш корхонаси [630,4 млн сўм] жаримага тортилган. 17 та ҳолатда жиноий иш қўзғатилган.

24 ноябр 2020, 13:57

Дарахтлар ва буталарни кесишга мораторий бир йилга узайтирилиши мумкин

Давлат экология қўмитасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга мораторий 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилиши мумкин. Қўмита бу борадаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритди.

27 август 2020, 11:48

Қопқонга тушиб қолган айиқ қутқарилди

Жиззах вилоятида жойлашган Бахмал давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан қўйилган қопқонга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган айиқ тушди. Тегишли идоралар ёрдами орқали айиқ қутқарилиб, ҳозирда унга даволаш муолажа ишлари олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг