«давлат хизматчилари» тегли мақолалар


23 июн 2022, 14:11

Ўзбекистонда кадрлар билан ишлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади

Давлат ташкилотларининг штат тузилмалари, иш жадвали, кадрлар захираси, мукофотлар, хизмат сафарлари харажатлари ва бошқалардан иборат hrm.argos.uz платформаси яратилди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги платформа ёрдамида кадрлар билан ишлаш тизимини тўлиқ рақамлаштиришни кўзламоқда.

13 июн 2022, 23:51

Очиқ маълумотларни ошкор этмаган давлат хизматчилари жаримага тортилади

Сенаторлар давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи тузатишларни маъқуллади. Эндиликда давлат органларининг масъул ходимлари ижтимоий аҳамиятга эга маълумотларни эълон қилмаса, 3 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

7 феврал 2022, 19:41

«Ҳокимлар ҳудудларнинг беги эмас, халқнинг ёлланма ишчиси» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири душанба кунги матбуот анжуманида раҳбарлар ўзини ҳудуди ёки соҳасини беги эмаслиги, балки улар халқнинг ёлланма ишчиси эканлигини таъкидлади. «У ёлланма ишчи, биз ҳам ёлланма ишчимиз», — деди Русланбек Давлетов. Қолаверса, давлат органлари ва ташкилотларида иш вақти тўғри йўлга қўйилмагани давлат хизматининг жозибадорлигига таъсир қилаётганини танқид қилди. «Шунинг учун ҳам ақлли одамлар келмаяпти давлат хизматига», — деди у.

22 декабр 2021, 17:39

Декларация тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан кейин 3 ой муҳлат берилади — Акмал Бурхонов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари фармонида тизимни 2022 йил 1 январидан жорий этиш бўйича кўрсатма берилган бўлса ҳам, катта эҳтимол билан, йил охиригача қабул қилинмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тизим барибир янги йилдан ишга туширилади ва давлат хизматчиларига декларацияларни тайёрлаш учун апрелгача вақт бериш режалаштирилган.

10 декабр 2021, 18:49

Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Унга кўра, давлат хизматчисининг ташқи кўриниши меҳнат шароитлари ва хизмат турига қараб, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши лозим. Давлат ташкилотларида барча ходимларга иш жойида уларнинг сиёсий ва мафкуравий қарашларини ёки динга муносабатини акс эттирувчи либосларда бўлиш ёки белгиларни тақиб юриш тақиқланади.

7 декабр 2021, 15:00

Mercedes`дан Cadillac`гача: амалдорлар қандай машинада юришади?

«Газета.uz» йирик вазирлик ва идораларнинг хизмат автомашиналари паркини таҳлил қилиб, мамлакатнинг юқори мартабали амалдорлари қандай автомобиллардан фойдаланишини аниқлади. Вазирлар орасида Mercedes-Benz, уларнинг ўринбосарлари орасида эса Malibu ва Captiva энг оммабоп автомобиль бўлиб чиқди. Ҳокимлар энг кўп Toyota автомобилларида юришар экан.

3 декабр 2021, 23:03

3 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда блокпостлар ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги маълум қилингани, коррупцияни содир этганлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилгани, электр энергиядаги ўчишлар Тошкентда яна сув таъминоти узилишига сабаб бўлгани, Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси яна кескин кўтарилгани — «Газета.uz»нинг 3 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

3 декабр 2021, 21:18 3

Давлат хизматчилари оладиган совғалар миқдори қатъий белгиланмоқда — Антикоррупция агентлиги

Коррупцияга қарши курашиши агентлигининг хабар беришича, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасига давлат хизматида совға олиш-бериш, шунингдек, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган «Совға сиёсати» номли алоҳида боб киритилди. Шунингдек, агентлик директори Акмал Бурҳонов Тошкент шаҳар ҳокимлигига Mercedes-Benz совға қилинишида қонун бузилиши ҳолати бўлмаганини айтди.

26 октябр 2021, 16:42

Энг кам йиллик меҳнат таътили муддати узайтирилиши мумкин

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг энг кам йиллик меҳнат таътили узайтирилиши кутилмоқда. Янги Меҳнат кодекси лойиҳасида меҳнат таътили бўйича қатор ўзгаришлар ўрин олган.

7 июл 2021, 10:12 1

Давлат хизматчилари даромадлари декларацияси 1 январдан жорий этилади

2022 йил 1 январдан давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизими жорий этилади. Уларга хорижда банк ҳисобрақамларини очиш тақиқланади. Манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва олдини олиш бўйича чора кўрмаганлик учун жавобгарлик жорий қилинади.

29 июн 2021, 15:56

Қирғизистонда давлат хизматчилари сони 30 фоизга қисқартирилади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Давлат аппарати ҳажмини қисқартириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ижро этувчи ҳокимият ва бошқарувнинг давлат органлари тузилмасининг оптималлаштирилиши, такрорланадиган ва кераксиз функцияларнинг йўқ қилиниши, шунингдек, давлат аппаратини сақлаш учун бюджет маблағларининг тежалишига олиб келади.

23 июн 2021, 14:31

2022 йилдан давлат хизматчиларининг даромадлари мажбурий декларация қилиниши мумкин

2022 йил бошидан давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши кутилмоқда. Бунда фақат 2022 йил 1 январдан сўнг орттирилган мол-мулкнинг келиб чиқиш манбаси тасдиқланади. Декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг