«давлат хизматлари агентлиги» тегли мақолалар


23 январ 2021, 17:30

Ўзбекистон ва АҚШ президентлари исмлари қўйилган фирма номлари ўзгартирилди

«Шавкат Миромонович Мирзиёев» номи билан рўйхатга олинган оилавий фирма номи «Toshkent Chilonzor Trade», «Joe Biden» МЧЖ эса «White Eagle 070» этиб қайта номланди.

15 декабр 2020, 16:14

ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ойликка ишлагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

«Газета.uz»нинг Тошкентдаги ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ставка ойлик билан ишлагани ҳақида хабарига муносабат билдирилди. Давлат хизматлари агентлиги ходимлар меҳнатига тўлиқ ҳақ олганини қайд этди. Уларнинг нима сабабдан ва айнан қачондан ярим ставкага ўтказилгани ҳақидаги масала эса очиқ қолмоқда.

13 декабр 2020, 14:30

Пойтахтдаги ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ойликка ишлагани маълум бўлди

Тошкент шаҳрида жойлашган 11 та Давлат хизматлари марказлари ходимлари 10 ой давомида ярим ставка ойлик маошга тўлиқ иш режимида фаолият юритгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат бўйича ДХА Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Санжар Абдуллаев: «Тўғри, тўлиқ ставкада эмас. Лекин, ярим ставка дегани у мажбурий эмас, ишлаганига албатта ҳақ тўланган. Қонунга зид равишда меҳнат олиб бормаган», — дея тушунтириш берди.

9 декабр 2020, 17:39

Ўзбекистонда илк бор электрон апостиль жорий этилади

Давлат хизматлари агентлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасига кўра, Апостиль қўйишни электрон кўринишга ўтказиш белгиланмоқда. Апостильни махсус электрон дастури орқали ҳимояланган электрон ҳужжат шаклида қўйиш таклиф этилмоқда.

4 ноябр 2020, 11:48

Тошкентдаги 11та ДХМда surdo-online планшетлари ишга туширилди

Тошкентдаги 11 та туман Давлат хизматлари марказларида тажриба тариқасида surdo-online планшетлари ишга туширилди. Эндиликда гапириш ва эшитиш билан боғлиқ имконияти чекланган шахслар сурдо таржимонсиз исталган давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

30 июл 2020, 11:40

Давлат хизматлари агентлигига директор тайинланди

Улуғбек Муҳаммадиев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди.

16 июл 2020, 12:53

Вафот этган ДХА ходимида ҳам коронавирус аниқланган

Адлия вазирлиги матбуот котиби Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бош юрисконсульти Адҳамжон Дехканов вафот этганини, ҳамда унда COVID-19 инфекцияси аниқланганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг