«давлат харидлари» тегли мақолалар


27 ноябр 2020, 17:45

«Бу менинг автомобилим, деган тушунча оддий ҳол бўлиб қолган» — Акмал Бурхонов хизмат машиналари ҳақида

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов давлат хизматчиларининг хизмат машиналаридан шахсий ва оилавий мақсадларда фойдаланиши одатий ҳолга айланганини таъкидлади. У ҳокимлар томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан қиммат машиналарни сотиб олиш ҳолатлари оз эмас, ўнлаб юз берганини маълум қилди.

27 ноябр 2020, 11:50

Бош прокуратура Тrailblazer сотиб олинганини рад этди

Бош прокуратура UzAuto Motors`дан Lacetti, Equinox ва Тrailblazer сотиб олгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, Тrailblazer сотиб олинганини рад этди. Шунингдек, ушбу автомобиллар қандай мақсадларда ва қайси манбалар ҳисобига олинганини ошкор қилди.

26 ноябр 2020, 17:02

Давлат тадбири меҳмонларини овқатлантириш учун қарийб 1,5 млрд сўм сарфланган

24 январь куни президентнинг парламентга йўллаган мурожаатномасига бағишланган тадбирни Халқаро конгресс марказида ташкиллаштириш учун 1,76 млрд сўм сарфланган. Харажатларнинг катта қисми — деярли 1,5 млрд сўми меҳмонларни овқатлантиришга тўғри келмоқда.

9 ноябр 2020, 11:21

Пиллачилик қўмитаси бир қанча автомобиль, жумладан Chevrolet Tahoe ва Malibu харид қилди

Янги ташкил этилган Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси давлат харидлари доирасида 1,5 млрд сўмга Chevrolet Tahoe, иккита Malibu ва Lacetti сотиб олди.

6 ноябр 2020, 12:07

Жиззахда туман ҳокими учун Trailblazer хизмат машинаси сотиб олинди

Зарбдор тумани ҳокимлигида маҳалла ишлари бўйича ҳоким ўринбосарига автомобиль етишмаган. Кейин туман раҳбари биринчи ўринбосарига ўзининг Captiva автомашинасини берган ва ўз навбатида у Lacetti русумли хизмат автомобилини ҳокимнинг маҳалла ишлари бўйича ўринбосарига топширган. Ҳокимнинг ўзи учун эса 370 млн сўм эвазига Trailblazer сотиб олинган.

6 октябр 2020, 15:28

Паркент тумани ҳокимининг Captiva сотиб олиш тўғрисидаги қарори бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Паркент тумани ҳокимлиги Captiva автомашинасини ҳокимнинг ўғли муассислар рўйхатида бўлган компаниядан сотиб олиб, давлат харидлари тўғрисидаги қонун талабларини бузганини маълум қилди. Автомобиль сотиб олиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди. Тошкент вилояти прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.

21 сентябрь 2020, 10:27

Паркент тумани ҳокимлиги Captiva сотиб олгани юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборилди

Паркент тумани ҳокимлиги ҳокимнинг ўғли тасисчи бўлган компаниядан Captiva автомобили харид қилган. Тошкент вилояти матбуот хизматининг тушунтиришича, компания машина ҳокимликка 2019 йилда топширган, лекин ҳокимиятда етарли маблағ бўлмаганлиги боис пул ўтказмаларини кейинроқ амалга оширишга розилик берган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборди.

24 август 2020, 12:33

Хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товар ва хизматлар вақтинча давлат харидларида иштирок этмайди

Президент қарорига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 ноябрдан хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар ва хизматлар давлат харидларида иштирок этиши вақтинчалик тақиқланади ва чегараланади. Шунингдек, 5236 та амалдаги стандартлар бекор қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг