«давлат тили» тегли мақолалар


1 май 2021, 12:27 3

Давлат тили атрофидаги баҳслар — fact-checking

Давлат тили тўғрисидаги баҳс ва мунозараларда турли хил хорижий мамлакатларнинг бу борадаги қонунчилиги ва талаблари мисол қилиб келтирилмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов ушбу давлатлар тажрибасини fact-checking асосида таҳлил қилди.

29 апрель 2021, 18:00 2

Айирувчи эмас, бирлаштирувчи тил лозим…

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат органларига фақат давлат тилида мурожаат қилиш таклифи маъқулланмаганлиги ижтимоий тармоқларда ва депутатлар орасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Давлат тили мақоми бўйича халқаро тажриба, ўзбек тилини ўрганиш бўйича шароитлар ва давлат тили мавқеи тўғрисида — «Газета.uz» колумнисти Комил Жалиловнинг мақоласида.

29 апрель 2021, 15:24 1

«Амалдорлар орасида ҳали ҳам шовинистлар бор» — Расул Кушербаев давлат тилини ислоҳ қилиш тўғрисида

Депутат Расул Кушербаевнинг айтишича, ўзбек тили фақат давлат билан ишлайдиганлар учун мажбурий бўлиши керак. Парламент аъзоси, шунингдек, жамиятда тил билан боғлиқ дискриминация мавжудлигини тан олди ва расмийлар орасида вазиятга шовинистик нигоҳ билан қарайдиганлар ҳали ҳам борлигини таъкидлади.

28 апрель 2021, 12:50 2

Давлат идораларига мурожаат ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф Қонунчилик палатасида маъқулланмади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон давлат идораларига мурожаат давлат тили — ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф мақулланмади. Депутат Дониёр Ғаниев давлат тили ўз номи билан давлатнинг фуқаролар билан расмий мулоқот тили бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у давлат тили тўғрисидаги қонуннинг ижросини таъминлашнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш кераклигини айтди.

21 апрель 2021, 11:34 3

«Бир тилни барча учун мажбурий «халқ тили»га айлантиришдан тийилайлик» — Расул Кушербаев

«Миллий тикланиш» фракцияси раиси Алишер Қодиров давлат тили тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳеч қайси миллат вакилини камситмаслигини, «лекин бу меҳрибонлик ўзимизни камситиш ҳисобига бўлмаслиги керак"лигини таъкидлади. Депутат Расул Кушербаев масала фақатгина давлат тилида иш юритиш ҳақида кетаётганлигини эслатди. «Кўп миллатли мамлакатда давлат тили масаласини фақат қайсидир миллат тақдири билан боғлайвериш нотўғри», — дейди у.

27 январ 2021, 12:47

Тилни менсимаслик учун жарима оширилиши кутилмоқда

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳақидаги моддага ўзгартиш ва қўшимча киритилмоқда. Унга кўра, таълимда тилни эркин танлаш ҳуқуқларини бузиш, давлат тилини менсимаслик учун жарима миқдори оширилади.

16 ноябр 2020, 10:50

2023 йилдан давлат тилини билиш бўйича сертификат раҳбарларга мажбурий этиб белгиланиши мумкин

2023 йилдан раҳбар кадрлар ўзбек тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланиши мумкин. Шунингдек, мансабдорлардан ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида малака оширишлари талаб этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг