«давлат солиқ қўмитаси» тегли мақолалар


23 июн 2022, 19:33

ДСҚ қурилишда солиқ тўлашдан қочиш схемаларини ўрганди

Ходимларнинг реал сони, бажарилган ишларнинг ҳақиқий ҳажмини яшириш, харажатларни сунъий равишда ошириб кўрсатиш — Солиқ қўмитаси томонидан Фискал институтида қурилиш соҳасида солиқ тўлашдан қочишга уриниш ҳамда бошқа схемалар фош этилди.

20 апрель 2022, 09:29

«Мартгача яхши ишлаётганди». Янгиланган Soliq мобил иловасида техник камчиликлар кузатилмоқда

Янгиланган Soliq мобил иловасида техник камчиликлар, жумладан, кешбэкни рўйхатдан ўтказиш, тасдиқлаш, уни ечиб олиш ва картани киритишда муаммолар кузатила бошлади. Буни бир қанча истеъмолчилар қайд этишди, шу жумладан, «Газета.uz» ҳам бу каби қийинчиликлар мавжудлигини аниқлади. Давлат солиқ қўмитаси мазкур ҳолатни «фойдаланувчилар сонининг ошиши билан айрим ҳолатларда техник камчиликлар кузатилиши мумкин» дея изоҳлади.

2 апрель 2022, 11:08

ДСҚ биринчи чоракда солиқ тушумлари кўпайганини маълум қилди

Ўзбекистон бюджетига солиқ тушумлари миқдори биринчи чоракда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга ошди. Шунга қарамасдан, солиқ органларидаги ишида камчиликларга йўл қўйгани учун 13 та ДСИ бошлиғи ишдан бўшатилди, 40 дан ортиқ раҳбар ходимга интизомий чоралар кўрилди.

2 феврал 2022, 14:51

11 млрд сўмлик харид чеклари учун ҳисобланган кешбэк суммаси бекор қилинди — ДСҚ

Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, айрим техник хизмат кўрсатиш маркази ходимлари бошқаларга тегишли бўлган 15,9 мингта харид чекларини Soliq иловасида ўз номига рўйхатдан ўтказган. 11 млрд сўмлик ушбу чеклар бўйича ҳисобланган кешбэк суммаси бекор қилинди.

27 январ 2022, 22:00

27 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Блэкаут вақтида яроқсиз бўлиб қолмаган вакциналар, иситиш тизими ишламаган кунлар учун чегириб ташланадиган тўлов, Самарқандда 5 йилда лой йўл қолмаслигини айтган Эркинжон Турдимов, Хоразмда чиқиндихонадан мурдаси топилган чақалоқ, шаҳарлараро йўлларда ишлай бошлаган АГТКШлар, қонунийлаштирилган авиаспоттинг ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 27 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

17 январ 2022, 18:14 1

Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиш орқали 7 млрд сўмдан ортиқ кешбэк йиғди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев 17 кун ичида «Soliq» мобил иловасида қарийб 38 минг истеъмолчи харид чекларини рўйхатдан ўтказганини маълум қилди. Бу орқали ўзбекистонликлар 7 млрд 12 млн сўмдан кўпроқ кешбэкни қўлга киритган. Бундан ташқари, қўмита раҳбари харид чеки бермаётган табиркорлик субъектлари жаримага тортилишини эслатиб ўтди.

21 декабр 2021, 23:07

2007−2009 йилларда Tico автомашинамда кира қилганман — Шерзод Кудбиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев «Тошкент ёшлар форуми — 2021» доирасидаги ёшлар билан учрашувда Меҳнат вазирлигида иш бошлаган йилларда пул етишмаслиги сабабли киракашлик қилганини эсга олди.

8 июл 2021, 11:29

Таксичилик билан шуғулланувчи жисмоний шахслар қандай солиқлар тўлайди?

Таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм қатъий белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайдилар. Берилган лицензия варақаси бўйича бир йилга 245 минг сўм миқдорида давлат божи ундирилади. 1 сентябргача ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлар учун давлат божи ундирилмайди.

7 июн 2021, 16:08

1 июлдан жисмоний шахсларга СТИР бериш амалиёти бекор қилинади

1 июлдан жисмоний шахсларга СТИР бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш амалиёти бекор қилинади. Давлат орган ва ташкилотлари СТИРни солиқ органидан мустақил равишда сўраб олади.

27 апрель 2021, 14:56 4

Давлат солиқ қўмитаси Расул Кушербаевни судга берди

Давлат солиқ қўмитаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев устидан судга даъво аризаси киритди. Бунга «Расул Кушербаевнинг Human.uz ахборот порталидаги „Сўз блогерларга“ кўрсатувида айтган ҳақоратомуз сўзлари» сабаб бўлган. Қўмита депутат ўзининг сўзларига раддия бериши ва кечирим сўраши лозимлигини айтган. Депутатнинг ҳатти-ҳаракатлари солиқ органларига 4,6 млрд сўм миқдорида зарар етказганлиги даъво қилинмоқда.

27 март 2021, 13:54

Электрон тижорат ўзини ўзи банд қиладиганлар фаолият турларига қўшилиши мумкин

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси электрон тижоратни ўзини ўзи банд қиладиганлар фаолият турларига қўшишни таклиф қилмоқда.

22 феврал 2021, 23:38

ДСҚ қарийб 500 млрд сўмлик «сохта» операцияларни аниқлади

«Нақдлаштирувчи фирмалар» билан вазиятни ўрганиш доирасида солиқ органлари мамлакат бўйлаб 2534 та корхонада камерал текширувларини ўтказди. Натижада 2238 та корхонада 498,9 млрд сўм миқдоридаги «сохта» операциялар аниқланди.

15 январ 2021, 11:09

Фазлиддин Умаров Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига Фазлиддин Умаров тайинланди.

6 январ 2021, 23:27

2021 йил учун солиқ сиёсати. Нималар ўзгарди?

Ўзбекистон Солиқ кодексига бир қатор янгиланишлар ва ўзгартиришлар киритилди. 2021 йилда акциз солиғининг 3 марта кўтарилиши, янгиланган солиқ имтиёзлари ва бошқа солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар.

14 декабр 2020, 11:49

Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Юнусжон Насимджанов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу тайинловдан аввал у Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг