«давлат бюджети» тегли мақолалар


7 апрель 2021, 16:55

Ҳисоб палатаси 2020 йилда 671 млрд сўмлик талон-торожлик ҳолатларини аниқлаган

2020 йилда ўтказилган назорат тадбирлари давомида давлат бюджети ва жамғармалари ҳисобидан ажратилган 671,3 млрд сўмлик маблағлар ноқонуний харажатлар ва ўзлаштиришлар аниқланган. Жумладан, ўтган йил давомида Ҳалқ таълими вазирлиги муассасаларида 192,2 млрд сўмлик молиявий хатолик ва ўзлаштириш ҳолатлари кузатилган.

27 март 2021, 10:48

2020 йилда партиялар ҳисоб рақамига деярли 100 млрд сўм келиб тушган

Сиёсий партиялар раҳбарлари 2020 йилда партия фаолиятининг молиялаштирилиши ва унинг манбалари тўғрисида ҳисобот беришди. ЎзЛиДеП партиясига 35,3 млрд сўм келиб тушган, бу партияларга ўтказилган энг кўп маблағ ҳисобланади. Миллий тикланиш ва ЎзЛиДеП партияларининг асосий молиялаштириш манбалари давлат бюджети бўлган. ХДП харажатларининг 48 фоизи ўз маблағлари ҳисобига тўғри келади.

26 декабр 2020, 17:48

Президент 2021 йил учун Давлат бюджетини тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунни имзолади. Қонун билан 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланди.

18 декабр 2020, 15:03

Сенат 2021 йил Давлат бюджетини маъқуллади

Сенат томонидан маъқулланган Давлат бюджетининг 2021 йилги харажатлари 165,8 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Шунингдек, 2021 йилда Давлат бюджети даромадлари 147,2 трлн сўм миқдорида ёки жорий йилга нисбатан 13 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

1 декабр 2020, 15:22

Молия вазирлиги йирик солиқ тўловчиларни эълон қилди

2021 йилда йирик солиқ тўловчиларининг бюджет тушумларидаги умумий улуши 47,3 фоизни ташқил қилиши мумкин. Давлат даромадларидаги энг катта тушум Навоий кон-металлургия комбинатига тўғри келиб, 20,1 фоизни ташкил қилмоқда.

25 ноябр 2020, 14:05

Депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган 2021 йилги давлат бюджети қонунга зид бўлиб чиқди

Қонунчилик палатаси депутатлари биринчи ўқишда қабул қилган 2021 йилги давлат бюджети билан Вазирлар Маҳкамасига берилаётган ваколат қонунга зид бўлиб чиқмоқда. Ҳисоб палатаси янги қонун лойиҳаси Бюджет кодексига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозимлигини қайд этди.

30 октябр 2020, 11:12

2021 йилги давлат бюджети лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бюджет харажатларини 25 фоизга ошириш таклиф қилинмоқда

Молия вазирлиги 2021 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ҳужжатга кўра, ЯИМ 5,1 фоизга ўсади, инфляция 10 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Консолидацияланган бюджет харажатлари 203,8 трлн cўмни ташкил қилиши керак, бу жорий йилда прогноз қилинган харажатлардан 25,5 фоизга ва белгиланган кўрсаткичлардан 5,6 фоизга кўп.

14 август 2020, 10:39

Давлат бюджетидан 706 млрд сўм оптималлаштирилади

Коронавирусга қарши курашиш учун заҳира яратиш мақсадида 2020 йилдаги давлат бюджетидан 706 млрд сўм маблағни мақбуллаштириш таклиф этилди. Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларига режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши октябрь-декабрь ойлари учун тўхтатиб турилади.

10 август 2020, 13:41

Ярим йилда Давлат бюджети дефицити 6,7 трлн сўмни ташкил этди

2020 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича Давлат бюджети ижроси тўғрисида маълумот берилди. Унга кўра, январь-июнь ойларида Давлат бюджети даромадлари 58,2 трлн сўмни, харажатлари эса 64,8 трлн сўмни ташкил этиб, дефицит 6,7 трлн сўмга тенг бўлди.

30 июл 2020, 13:31

Ташқи қарз чегарасини $5 млрдгача ошириш таклиф этилди

Молия вазирлиги 2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни таклиф этмоқда. Хусусан, мамлакат кафолати остида жалб этиш ташқи қарз чегарасини $1 млрдга ($4 млрддан $5 млрдгача) ошириш, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнози ҳамда уларнинг харажатларини ўзгартириш кўзланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг