«газ» тегли мақолалар


16 декабр 2020, 18:31

Президент газ экспортини қисқартириб, аҳоли эҳтиёжларини қондиришга йўналтиришни буюрди

Бугунги кунда газ таъминотида суткасига 20 миллион метр куб танқислик мавжуд, дея таъкидлади президент. Шавкат Мирзиёев газ экспортини қисқартириш бўйича топшириқ бериб, бунинг ҳисобига, кунига 7−8 миллион метр куб газ қўшимча равишда аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилишини айтди.

16 декабр 2020, 18:15

«3 йилда ўттиз йиллик қолоқликни бартараф этиб бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев

Қиш мавсумида узлуксиз электр таъминоти учун қўшимча равишда 10−12 миллион киловатт-соат ишлаб чиқариш зарур, деди президент бўлиб ўтаёган йиғилишда. Давлат раҳбари 10 кун ичида етишмаётган электр энергиясини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича буйруқ берди.

9 декабр 2020, 16:31 1

Талабларни бажармаган барча газ қуйиш шаҳобчалари ўчирилади — Энергетика вазири ўринбосари

Энергетика вазири ўринбосари Беҳзот Нарматов газ ҳажмини ўлчагичларни уланиш нуқтасига олиб чиқиши керак бўлган, лекин бу талабни бажармаган АГТКШларга нисбатан қатъий чора кўрилиши, Президент қароридаги пунктларни бажармаган шаҳобчалар ўчириб қўйилиши ҳақида огоҳлантирди.

1 декабр 2020, 23:51

Газ босими пасайиши сабабли иккита заводда цемент ишлаб чиқарилиши тўхтатилди

«Қувасойцемент» ва «Оҳангаронцемент» корхоналари газ босими пасайиши туфайли цемент ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйди. Шу сабабли, ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулоти фонд биржа рўйхатига олинмади, бу эса нархларнинг 5 фоиз ўсишига олиб келди.

29 октябр 2020, 17:47

Газ қуйиш шахобчаларида вақтинчалик чекловлар ўрнатиш режалаштирилмоқда

Энергетика вазирлиги Тошкент ва вилоятларда жойлашган газ қуйиш шахобчаларида вақтинчалик чекловлар жорий қилишни режалаштирмоқда. Ушбу чора аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз газ билан таъминлашга қаратилган, чунки одам гавжум пайтларда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаларида ёнилғи сарфи туфайли босим камаяди.

27 октябр 2020, 23:28

Андижонда автомобилларга газ қуйиш шахобчаларида газ таъминоти вақти чекланди

Андижон вилоятида автомобилларга газ қуйиш компрессор станцияларига газ етказиб бериш муддати чекланди. Газ шохобчаларга соат 06:00 дан 16:00 гача етказиб берилади.

15 октябр 2020, 16:40

ГАЗ Ўзбекистонда тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Россиянинг «Группа ГАЗ» компанияси Ўзбекистонда тижорат транспорт воситаларини йиғиш бўйича қўшма корхона ташкил қилади. Биринчи босқичда йилига 3000 тагача автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган.

8 октябр 2020, 23:29

Канада компанияси Газли конларига 1 млрд доллардан ортиқ инвестиция ажратади

Канаданинг Condor Petroleum компанияси Бухоро вилоятидаги газ конлари эксплуатацияси учун 1 млрд доллардан ортиқ миқдорда инвестиция киритишни режалаштирмоқда.

17 август 2020, 17:12

Европанинг нефть қазиб олувчи компаниялари янги конларни ўзлаштиришдан воз кечмоқда

Европанинг нефть қазиб олиш соҳасидаги мутахассислари эндиликда миллиардлаб долларлик нефть ва газ захиралари ҳеч қачон қазиб олинмаслигини тан олишди, деб ёзади Bloomberg. Шу жумладан, Буюк Британиянинг BP компанияси август ойи бошида мамлакатларда янги геологик ҳудудларни ўрганишдан бутунлай воз кечишини эълон қилди.

16 июл 2020, 22:53 1

Россияга газ экспорти тўхтатилди, Хитойга экспорт уч баравар қисқарди

Коронавирус пандемиясининг ташқи бозорларга таъсири сабабли, Ўзбекистонда олинадиган табиий газнинг Хитойга экспорти 3 бараварга қисқарди, Россияга экспорт тўхтатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг