«владимир норов» тегли мақолалар


Афғон активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан бири — ТИВ
26 июл 2022, 10:14

Афғон активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан бири — ТИВ

Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш мамлакатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан бири эканлигини таъкидлади. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев ҳам халқаро ҳамжамиятга активларни қайтаришни таклиф қилганди.

«Инклюзив ҳукумат тузилиши — афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир» — Владимир Норов
26 июл 2022, 09:51

«Инклюзив ҳукумат тузилиши — афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир» — Владимир Норов

Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов халқаро конференцияда Афғонистон ҳукумати олдида турган муҳим вазифаларни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, «инклюзив ҳукумат тузилиши, хотин-қизлар ҳуқуқлари таъминланиши, афғонлар мактаб таълимига қабул қилиниши — афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир».

Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади
13 май 2022, 15:47

Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги вазиятга эътибори сусайиб бораётганини таъкидлади, гарчи «у ердаги вазият оғир иқтисодий инқироз ва қийин гуманитар вазият кескинлигича қолиб, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар сақланиб қолмоқда». У июль ойида Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказилишини маълум қилди.

Ўзбекистонда Фаластиннинг янги элчиси иш бошлади
29 апрель 2022, 10:07

Ўзбекистонда Фаластиннинг янги элчиси иш бошлади

Ўзбекистонда Фаластиннинг қайта тайинланган элчиси Жавад Муҳаммад Авад ўз фаолиятини бошлади. Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.

Абдулазиз Камилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди
27 апрель 2022, 21:36

Абдулазиз Камилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди

2012 йилдан буён ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдулазиз Комилов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди. ТИВ раҳбарининг вазифаларини бажариш Владимир Норов зиммасига юклатилди.

Қирғизистоннинг янги элчиси иш бошлади
26 апрель 2022, 12:01

Қирғизистоннинг янги элчиси иш бошлади

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муса Жаманбаев иш бошлади. Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов қабул қилиб олди.

Афғон масаласи диққат марказида қолиши керак — Норов
1 апрель 2022, 16:36

Афғон масаласи диққат марказида қолиши керак — Норов

Дунёдаги ҳодисалар муносабати билан афғон масаласи жаҳон сиёсатида иккинчи даражага тушиб кетди. «Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Халқаро ҳамжамият ушбу мамлакатнинг бугуни ва эртаси учун жавобгарликни зиммасига олиши керак», — дея маълум қилди ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов БМТ вазирлар анжуманида.

Владимир Норов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
31 декабр 2021, 14:02

Владимир Норов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Президент қарори билан Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2019−2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби сифатида фаолият юритган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг