«видеоселектр йиғилиши» тегли мақолалар


16 июн 2021, 19:12

«Ректорнинг дунёқараши вилоят, шаҳар ҳокиминикидан баланд бўлиши керак» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган олий таълимга бағишланган видеоселекторда ректорнинг дунёқараши вилоят, шаҳар ҳокиминикидан баланд бўлиши кераклигини таъкидланди. «Сифат билан шуғулланмаган, „талаба учун мен нима бера оламан“, деган саволга жавоби бўлмаган ректорнинг келажаги йўқ», — дея қўшимча қилди президент. Шунингдек, давлат раҳбари яқин-яқингача давлат олийгоҳлари монополия бўлганига ҳам эътибор қаратди.

22 апрель 2021, 18:41 1

Хизматлар бозорини ривожлантиришга 500 млн доллар ажратилади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда хизматлар бозорини ривожлантиришга 500 млн доллар ажратилишини маълум қилди. Бундан ташқари, давлат томонидан тижорат банклари орқали қўшимча 300 млн доллар, шундан 1 июлгача 150 млн доллар ажратилади.

13 апрель 2021, 16:03

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Чори Бегимқулов лавозимидан озод этилади — президент

Президент видеоселектор йиғилишида вилоятлар ҳокимлари ёшлар билан ишлашни пахта, ғалла экишдек деб ўйлаётганини таъкидлади. Айни шу сабаб йил давомида иккинчи маротаба ёшлар масаласида йиғилиш ўтказилаётгани қайд этилди. Давлат раҳбари ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Чори Бегимқулов ишдан олинишини маълум қилди.

26 феврал 2021, 19:50 1

Президент раислигида хотин-қизлар муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди

Президент раислигида айни пайтда ўтаётган йиғилишда хотин-қизлар саломатлиги, аҳоли бандлиги, ижтимоий фаровонлик ва хавфсизлик муаммолари муҳокама қилинмоқда. «Энг ачинарлиси, аёлларни хўрлаш, ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш ҳамда омма олдида „сазойи“ қилиш ҳолатлари оддий ҳолатга айланиб бормоқда», — дея таъкидлади президент.

5 октябр 2020, 20:25

Ўзбекистонда жўнатмаларни онлайн кузатиш тизими жорий этилади

Туманларда якуний манзилга етказиш тизими тажрибадан ўтказилиб, 2021 йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этилади. Президент бунинг учун жўнатмаларни қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатувчи автоматлашган ахборот тизимини ишга тушириш кераклигини таъкидлади.

24 сентябрь 2020, 21:54

Тадбиркорларга берилаётган имтиёзларни табақалаштириш режалаштирилмоқда

Президент тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзларни табақалаштириш кераклигини таъкидлади. Йиғилишда ўрта бизнес тоифасига кириши мумкин бўлган корхонани аниқлаб, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан мақсадли маблағлар ажратиш, маҳсулотини сертификатлаш, илм ва инновация харажатларини қисман қоплаб бериш каби чоралар орқали уларга кўмаклашиш муҳимлиги айтилди.

16 сентябрь 2020, 21:05

Учта ҳудудда сув тежовчи ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этилади

Президент Самарқанд, Тошкент ва Наманган вилоятларида сув тежовчи технологиялар учун ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этиш вазифасини қўйди. Шунингдек, сув сарфини камайтириш мақсадида далаларни лазер ёрдамида текислаш технологияси жорий этилади. Бунинг учун 250 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилади.

20 июл 2020, 12:03

Шавкат Мирзиёев мамлакатга кислород концентраторларини етказиш бўйича топшириқ берди

Президент кислород концентраторлари ва пульсоксиметрларни Ўзбекистонга тезкор етказиш бўйича чоралар кўришни топшириқ берди. Бунинг учун, агар керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг