«видеоселектор» тегли мақолалар


3 май 2021, 11:02

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектори ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Токио Олимпиадасига спортчиларни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилиш бўлиши кўзда тутилган.

30 апрель 2021, 18:58

Бирорта вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланишни пухта ўйлаб кўргани йўқ — президент

Президент саноатни ривожлантиришга бағишланган видеоселекторда бирорта туман, шаҳар ёки вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланишни чуқур ва пухта ўйлаб кўрмаганини таъкидлади. Сўнгги 3 йилда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш 1,5 бараварга ошга, бироқ бу эҳтиёжни қопламаётгани айтилди.

13 апрель 2021, 17:16

«Ишдан кетганлар маошини давлатга қайтариб бериши керак» — президент ёшлар билан ишлай олмаган амалдорлар ҳақида

Сешанба кунги видеоселекторда ёшлар билан ишлай олмагани учун бир вилоят ҳокими ўринбосари ва иккита туман ҳокими, бир қанча прокурор, ички ишлар бўлими бошлиқлари ва солиқ идоралари раҳбарлари ишдан олинди. «Ишдан кетганлар маошини давлатга қайтариб бериши керак. Пулни болалар уйига олиб бориш лозим», — деди президент. Қолаверса, «1+1» дастури орқали 1 млн ёшлар қамраб олинмаса Адҳам Икрамов ва Дилмурод Қосимов ҳам ишдан бўшатилиши айтилди.

8 апрель 2021, 18:02

«3 ойда ўзгариш бўлмаса, биринчи раҳбарларни ҳам ишдан оламан» — президент

Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтаётган видеоселекторда давлат раҳбари сектор раҳбарлари ишдан олиниши ҳақида гапирди. «3 ойда ўзгариш бўлмаса, биринчи раҳбарларни ҳам ишдан оламан», — деди президент.

1 апрель 2021, 19:13

«Кўплаб вазифалар қоғозда қолиб кетмоқда» — президент

Президент соғлиқни сақлаш тизимида патронаж хизматини йўлга қўйишга оид видеоселектор ўтказмоқда. Давлат раҳбари раҳбарларни ушбу жараённи назорат қилиши учун вилоятларга масъул этиб белгилади. 1 майга қадар Сирдарё вилояти тажрибаси республиканинг барча ҳудудларида бошланиши кераклиги айтилди.

25 феврал 2021, 01:28

Қишлоқ хўжалиги жамғармасига 24 трлн сўм йўналтирилади

Президент раислигида ўтган видеоселекторда бу йил Қишлоқ хўжалиги жамғармасига 24 триллион сўм маблағ йўналтирилиши маълум қилинди. Бунда, биринчи марта, сабзавот етиштиришга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар бериш учун 300 млрд сўм қўшимча маблағ ажратиш назарда тутилган.

27 январ 2021, 13:18

Шавкат Мирзиёев ёшлар масалалари бўйича йиғилиш ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёев чоршанба куни ёшлар масалалари бўйича йиғилиш ўтказади. Йиғилишда илк бор расмий статистикада ҳисобга олинмаган ёшлар орасидаги ишсизлик кўрсаткичлари эълон қилиниши кутилмоқда.

30 ноябр 2020, 19:51

«Одамлар учун шаҳар, туман ва қишлоқлар орасида транспортни қулай, хавфсиз ва осон қилиш керак» — президент

Ўтган 10 ойда Халқ қабулхоналарига жамоат транспорти бўйича 3 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат бўйича кунига қарийб 20 млн йўловчидан бор-йўғи 4,4 млни ёки 22 фоизи жамоат транспортидан фойдаланмоқда. 1,2 мингта қишлоқ туман марказигача бўлган йўналишда жамоат транспорти билан қамраб олинмаган. Президент мазкур муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан йиғилиш ўтказди.

17 ноябр 2020, 22:45

Президент COVID-19 шифохоналарини оптимизация қилиш бўйича топшириқ берди

Давлат раҳбари бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишда мутасаддиларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналарни оптимизация қилиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, президент матбуот хизмати COVID-19 шифохоналарида 6570 нафар бемор даволанаётганини қайд этди. ССВ эса 17 ноябрь ҳолатига мамлакатда 2123 нафар коронавирус бемори борлигини маълум қилган.

21 октябр 2020, 23:14

Президент саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва келгуси вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди

9 ойда 55 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечиккан, 144 та лойиҳада ишлаб чиқариш ҳажми таъминланмаган. Оқибатда 720 млрд сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконияти йўқотилган. Давлат раҳбари қолган 3 ойда $7 млрдлик 80 та тармоқ ва 44 та ҳудудий лойиҳани ишга тушириш муҳимлигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг