«велоспорт» тегли мақолалар


23 июн 2022, 10:03

Ўзбекистонлик велоспортчилар Осиё чемпионатида 9 та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик атлетлар велотрек бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида 1 та олтин ва 8 та бронза медалини қўлга киритишди. Терма жамоа ҳисобидаги ягона олтин медалга рақибларини учта айланага ортга қолдирган Фарруҳ Бобошеров сазовор бўлди.

22 декабр 2021, 15:43

Тошкентда йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди

Транспорт вазирлиги Тошкентда йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Концепция биринчи ўринда пиёдалар, кейинги ўринларда велотранспорт, шаҳар жамоат транспорти ва шахсий автотранспорт учун қулай инфратузилмани яратишни кўзда тутади.

25 сентябрь 2021, 11:11

Ўзбекистонда велоспорт маҳорат мактаб-интернати очилади

Президент қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилади. Муассасага белгиланган синов имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар ҳар йили 5-синфга қабул қилинади. Жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус ва Фарғона филиалларида велоспорт турлари бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади. Бўстонлиқ туманида велошоссе спорт мажмуаси қурилади.

19 май 2021, 16:40

Европада велосипедчилар сонини 2030 йилгача икки баробарга ошириш режалаштирилмоқда

Европа мамлакатлари минтақада 2030 йилга қадар велосипедчилар сонини оширишни кўзда тутган режани имзолади. Ҳукуматлар пиёда сайр қилувчилар сонини оширишни ҳам мақсад қилган. Ушбу чоралар йўллардаги тирбандликлардан халос бўлиш, шаҳар муҳитидан самарали фойдаланишга имкон беради, деб ҳисобламоқда экспертлар.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг