«вафот этди» тегли мақолалар


Гурлан тумани ҳокими ўринбосари ЙТҲ оқибатида вафот этди
18 март 2023, 08:52

Гурлан тумани ҳокими ўринбосари ЙТҲ оқибатида вафот этди

Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг 33 ёшли ўринбосари Умиджон Жумагалдиев ЙТҲга учраши оқибатида вафот этди.

Шоир ва драматург Менглибой Муродов 80 ёшида вафот этди
14 март 2023, 14:32

Шоир ва драматург Менглибой Муродов 80 ёшида вафот этди

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Менглибой Муродов 80 ёшида вафот этди. Адиб «Менинг бола қалбим», «Кўнгилдаги қўшиқлар», «Умидли дунё» китоблари муаллифи ҳисобланади. «Гуноҳ» романи мустақилликнинг 17 йиллигида ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» танловида 3-ўринга лойиқ кўрилган.

Журналист ва шоир Акмал Тошев вафот этди
9 март 2023, 15:03

Журналист ва шоир Акмал Тошев вафот этди

Журналист ва шоир Акмал Тошев 37 ёшида вафот этди. Бош прокуратура унинг ўлими юзасидан терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди. У шу пайтга қадар «Инсон ва қонун» газетаси ва «Ҳуқуқ ва бурч» журнали бирлашган таҳририятида бош мутахассис вазифасида ишлаб келаётганди.

Шоир Ошиқ Эркин вафот этди
25 феврал 2023, 08:43

Шоир Ошиқ Эркин вафот этди

Шоир, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ошиқ Эркин 86 ёшида вафот этди. У «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди
18 январ 2023, 15:30

Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди

Афсонавий цирк устаси Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди. У 80 йил давомида цирк манежида от устида томоша кўрсатиш билан шуғулланиб келган.

Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Энахон Сиддиқова вафот этди
14 январ 2023, 09:26

Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Энахон Сиддиқова вафот этди

13 январь куни Олий Мажлис Сенати аъзоси, шоира Энахон Сиддиқова 68 ёшида вафот этди. У 2004 йили «Дўстлик», 2009 йили «Эл-юрт ҳурмати» орденлари, 2016 йили эса «Ўзбекистон халқ шоири» унвони билан тақдирланганди.

Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол вафот этди
27 сентябрь 2022, 09:36

Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол вафот этди

Ўзбекистoн халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Жамол Камол 84 ёшида вафот этди.

Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук вафот этди
10 май 2022, 23:35

Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук вафот этди

Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук узоқ давом этган хасталикдан сўнг 88 ёшида вафот этди.

Андижонда болалар боғчасининг 4 ёшли тарбияланувчиси уйқу вақтида вафот этди
22 апрель 2022, 14:52

Андижонда болалар боғчасининг 4 ёшли тарбияланувчиси уйқу вақтида вафот этди

Олтинкўл туманидаги 31-мактабгача таълим ташкилотининг 4 ёшли тарбияланувчиси уйқу вақтида оламдан ўтди. У тарбиячи болаларни уйқудан уйғотган вақтида қайтиб ўрнидан турмаган. Ташкилот ҳамшираси болада ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмаганини айтди.

Қашқадарёда маҳалла ёшлар етакчиси ўз жонига суиқасд қилди
18 апрель 2022, 10:01

Қашқадарёда маҳалла ёшлар етакчиси ўз жонига суиқасд қилди

Ғузор туманининг «Совбоғ» маҳалласида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйди. Бунга унинг руҳиятидаги ўзгаришлар, шу жумладан қарзи кўпайиб кетгани ва кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Қамчиқ довонида содир бўлган аварияда Қирғизистон фуқароси вафот этди
16 апрель 2022, 13:17

Қамчиқ довонида содир бўлган аварияда Қирғизистон фуқароси вафот этди

Қирғизистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги суюлтирилган газ ортилган юк машинаси Қамчиқ довонида қатнов қисмини ажратиб турувчи тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди.

Украинада 1276 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди — БМТ
2 апрель 2022, 14:43

Украинада 1276 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди — БМТ

24 февралдан 1 апрелга қадар Украинадаги уруш оқибатида 1276 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, яна 1981 киши яраланди. Бу БМТ томонидан тасдиқланган рақамлар, асл ҳолат бунданда кўпроқ бўлиши мумкин. Украина бош прокурори жума куни соат 8:00 ҳолатига жами 153 нафар бола ҳалок бўлгани ва 245 нафар бола жароҳат олганини қайд этди.

Театр режиссёри Жўра Маҳмудов вафот этди
24 январ 2022, 10:49

Театр режиссёри Жўра Маҳмудов вафот этди

Ўзбекистон санъат арбоби, театр режиссёри Жўра Маҳмудов 80 ёшида вафот этди. У фаолияти давомида «Қирол Лир», «Она»,"Қиёмат қарз", «Оғриқ тишлар», «Қаердасан, жон болам» ва бошқа спектаклларни саҳналаштирган.

Фарғонада яна уч киши ис газидан заҳарланди
18 январ 2022, 17:41

Фарғонада яна уч киши ис газидан заҳарланди

Фарғона шаҳрида икки нафар ҳарбий хизматчи ва 17 ёшли қиз ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди. ФВВ маълумотларига кўра, бу 2021−2022 йилги иситиш мавсуми бошидан бери 40-бахтсиз ҳодиса. Мавсум давомида ис газидан жами 54 киши вафот этган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова вафот этди
17 январ 2022, 13:55

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Дилбар Маҳмудова 85 ёшида вафот этди. Унинг турмуш ўртоғи билан ҳаммуаллифликдаги бир қанча пьесалари Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилганди.

Тошкентдаги ЙТҲда икки ўсмир ҳалок бўлди
17 январ 2022, 11:16

Тошкентдаги ЙТҲда икки ўсмир ҳалок бўлди

Тошкентнинг Яшнобод туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир (2005 й.т.) Spark машинасида тезликни ошириши туфайли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир панжарага урилган. Бунинг оқибатида эса автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Николай Ширшов вафот этди
28 декабр 2021, 15:35

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Николай Ширшов вафот этди

Ўзбекистон терма жамоа ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби собиқ аъзоси Николай Ширшов 47 ёшида вафот этди. У терма жамоа сафида 63 та ўйин ўтказиб, 13 та голга муаллифлик қилган.

Бухорода Миллий гвардия ходими машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
27 декабр 2021, 10:58

Бухорода Миллий гвардия ходими машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

Бухорода фуқаро Миллий гвардия ходими хизмат вақтида автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этди. Сафдорни уриб кетганликда гумон қилинган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у қамоққа олинди.

Академик Темурбек Усмонов вафот этди
24 декабр 2021, 15:22

Академик Темурбек Усмонов вафот этди

Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси, физик олим Темурбек Усмонов 79 ёшида вафот этди. У дунёда илк бор қувватли лазер нурланишларининг энг катта самарадорликдаги гармоникалари ва ёруғликнинг энг юқори даражадаги параметрик генерацияларини олишга эришган эди.

Чилонзордаги «Шовотландия» кафесини ёқиб юборган икки фуқаро умрбод озодликдан маҳрум этилди
21 декабр 2021, 18:02

Чилонзордаги «Шовотландия» кафесини ёқиб юборган икки фуқаро умрбод озодликдан маҳрум этилди

Февраль охирида Чилонзордаги «Шовотландия» кафесида ёнғин чиқиб, бунинг оқибатида 5 киши вафот этганди. ЖИБ Олмазор туман суди ушбу жиноятни содир этган 36 ва 26 ёшли шахсларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. «Газета.uz» жиноят нима сабабдан ва қандай содир этилганини ҳам аниқлаштирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг