«вакцина» тегли мақолалар


5 ноябр 2020, 16:38

Ўзбекистонда фақат Хитой вакцинаси синови ўтказилмайди

Covid-19 га қарши вакцина нафақат Хитой, балки вакцина ишлаб чиқилаётган бошқа давлатлардан ҳам келтирилиши режалаштирилмоқда. Инновацион ривожланиш вазири аҳолига ҳар қандай вакцинани олиб келиш учун бир неча вакциналарнинг синовини параллель равишда ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

3 ноябр 2020, 10:44

Хитой вакцинаси 5 мингга яқин ўзбекистонликларда синовдан ўтказилади

Коронавирусга қарши ишлаб чиқилган Хитой вакцинаси синовининг учинчи босқичи 5 мингга яқин ўзбекистонликларда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Синовлар муваффақиятли якунланса, Ўзбекистон вакцинани имтиёзли нархларда сотиб олиши мумкин.

28 октябр 2020, 20:06

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркия президентининг Charlie Hebdo’ни судга бергани, АҚШ қочоқларни қабул қилиш квоталарини 15 мингга туширгани, коронавирусга қарши эмланганлар орасида касалланиш ҳолатларининг кузатилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

26 октябр 2020, 20:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркия президентининг француз маҳсулотларини бойкот қилишга чақириғи, Исроилда COVID-19га қарши махалий вакцинанинг синовдан ўтказилиши, Teslaнинг ўн минглаб автомобилларини қайтариб олиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

26 октябр 2020, 16:32

«Биз вакцинани олиб келишимиз керак бўлса, албатта синовини ўтказишимиз керак» — Иброҳим Абдураҳмонов

Инновациялар вазирлиги раҳбари Иброхим Абдураҳмонов Хитой вакцинаси ҳақида гапирар экан, ҳеч ким Ўзбекистон аҳолисидан «тажриба қуёнчалари» ясамоқчи эмаслигини айтди. Унга кўра, препаратни қўллашдан олдин ҳамма нарсани текшириш керак, ва кўнгиллилар кеча-кундуз шифокорлар назорати остида бўлишади.

14 октябр 2020, 18:16

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцина рўйхатдан ўтгани, Хитой иқтисодиётининг янги рекорди, Нурсултонда янги карантин чоралари ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

6 октябр 2020, 23:38

Ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари гриппга қарши эмланади

«Дори-дармон» Россиянинг гриппга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари билан ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари учун 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцинани ҳарид қилиш бўйича шартнома имзолади. Ҳозирда 250 минг доза вакцина ҳудудларга етказиб берилди.

29 сентябрь 2020, 09:06

Ўзбекистон вакциналар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ҳукумати Хитойнинг иккита компанияси билан коронавирусга қарши вакциналар синовининг сўнгги босқичларини ўтказиш бўйича битимлар имзолади. Келгусида дори воситасини ишлаб чиқариш ва уни қўшни давлатларга экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Россия компанияларига ҳам вакцинани биргаликдан синовдан ўтказиш таклиф қилинди.

25 сентябрь 2020, 12:32

Россия Ўзбекистонга 35 миллион доза коронавирусга қарши вакцина етказиб беради

Россия Ўзбекистонга 2020 йилда 10 миллион доза, 2021 йилда 25 миллион дона коронавирусга қарши вакцина етказиб бериши кутилмоқда. Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РТИЖ) ва Laxisam фармацевтика компанияси Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасини юборишга келишувга эришди.

21 сентябрь 2020, 19:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

ЖССтнинг вакцина учун Россияга миннатдорчилиги, Беларусда намойишчиларнинг ҳибсга олиниши, Nikola асосчисининг компанияни тарк этиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

21 сентябрь 2020, 18:19

Қайси ҳолатларда эмлаш мумкин эмас

Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Севара Убайдуллаева эмлаш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, ОИТС касаллигининг турли босқичларида, вакцинанинг асосий воситасига аллергия бўлса ва болаларда баъзи неврологик касалликларни зўрайиб бориши даврида эмлашга рухсат берилмайди.

21 сентябрь 2020, 17:31

Ўзбекистон Россия вакцинасини ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирди

Роспотребнадзор Ўзбекистон коронавирусга қарши «Вектор» маркази ишлаб чиқарган вакцинани ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

8 сентябрь 2020, 19:29

Россия коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини фуқаролар муомаласига чиқарди

Россиянинг «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинасининг биринчи партияси фуқаролар муомаласига чиқарди. Хабар берилишича, яқин орада аҳолини эмлаш тадбирлари бошланади. Бундан олдин, кўплаб фармкомпаниялар Россия соғлиқни сақлаш вазирлигини ушбу вакцинани рўйхатдан ўтказишга шошмасликка чақираётган эди.

7 сентябрь 2020, 10:55

Ўзбекистон Россия вакциналарни сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда

Ўзбекистон Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакциналарни сотиб олиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда, дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев. Бундан ташқари, Хитой ҳамда бошқа давлатларда ишлаб чиқарилаётган вакциналар клиник синовининг учинчи босқичида иштирок этиш масалалари ҳукумат ва мутахассислар томонидан муҳокама қилинмоқда.

25 август 2020, 12:50

Ўзбекистон COVID-19 га қарши эмлаш дастурига қўшилди

Ўзбекистон ЖССТнинг COVAX (коронавирусга қарши вакцина қилиш) дастурига қўшилди. Ҳозирда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.

11 август 2020, 19:57

Ўзбекистон Россия ва Хитой вакциналарини қўллаш имкониятларини ўрганмоқда

Ўзбекистонда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган COVID-19 га қарши вакциналардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилмоқда. Сешанба куни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцинани рўйхатдан ўтказди.

11 август 2020, 15:08

Владимир Путин COVID-19 га қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилганини эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин COVID-19 га қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилганини, тез орада вакцина катта миқдорда ишлаб чиқарила бошланишини маълум қилди. Кўплаб фармкомпаниялар Россия соғлиқни сақлаш вазирлигини ушбу вакцинани рўйхатдан ўтказишга шошмасликка чақираётган эди.

4 август 2020, 19:20

Президент вакцина харид қилиш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосарига тез орада вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши кутилаётган Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компанияларидан вакцинани харид қилиш ва мамлакат аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берди.

21 июл 2020, 16:25

Ўзбекистон ва Хитой COVID-19 вакцинасини биргаликда синовдан ўтказиши мумкин

Хитойнинг Sinopharm Group компанияси коронавирус вакцинаси синовларининг якуний босқичини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини билдирди. Янги вакцина БААда ҳам синовдан ўтказилади.

13 июл 2020, 21:43

Коронавирусга қарши илк вакцина биринчи синовдан муваффақиятли ўтди

Дунёдаги биринчи COVID-19 вакцинаси Россияда клиник синовлардан муваффақиятли ўтди. Синовларда вакцинанинг инсон учун зарарсиз экани аниқланди. Биринчи кўнгиллилар гуруҳи 15 июль куни касалхонадан чиқарилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг