«вакцина» тегли мақолалар


17 феврал 2021, 13:41

Хитой вакцинасини Ўзбекистонда Jurabek Laboratories корхонаси ишлаб чиқаради

Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистонни ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ўзбекистон аҳолисини ушбу вакцина билан ихтиёрий равишда оммавий эмлаш режалаштирилмоқда.

17 феврал 2021, 13:35

Спутник V вакцинасини Ўзбекистонда қўллашга рухсат этилди

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини оммавий қўллаш жараёнига рухсат берилди. Ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш режалаштирилмоқда.

17 феврал 2021, 10:13

Коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган фуқаролар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда биринчи навбатда эмланадиган аҳоли сони маълум қилинди. Фуқаролар ўзлари жойлашган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида ташкил этилган эмлаш хоналарида эмланади.

16 феврал 2021, 11:08

Аҳолининг заиф қатламлари коронавирусга қарши бепул эмланади

Хитой вакцинасининг Ўзбекистонда ўтказилаётган клиник синовларининг дастлабки натижаларига кўра, эмланганлар орасида 1-даражали ножўя таъсирлар 0,3% ни ташкил қилди. Вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат берилса, вакцина яратилишида ҳамкор томон сифатида Ўзбекистонга вакцина имтиёзли нархларда етказиб берилади.

3 феврал 2021, 23:11

Ўзбекистон 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади

Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.

1 феврал 2021, 10:27

Хитой вакцинаси синовларида қўшимча 4 минг киши қатнашади

Хитой вакцинасининг Ўзбеикстонда олиб борилаётган учинчи синов босқичларида кўнгиллилар сони 9 минг кишигача оширилди. Бунга сабаб, иккинчи ва учинчи доза эмлаш босиқичида иштирокчилар сони камайиши мумкинлиги, ҳамда коронавируснинг вакцина олганларга таъсирини ўрганиш мураккаблашаётгани эканлиги айтилмоқда.

29 январ 2021, 12:38

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцинация жараёнинг дастлабки босқичида 50 мингга яқин аҳоли эмланади

Ўзбекистонда 7 миллион аҳолини коронавирусга қарши икки маротаба эмланиши учун 15 миллион доза вакцина олиб келиниши маълум қилинди. Дастлабки босқичда 50 мингга яқин аҳоли эмланиши режалаштирилмоқда.

29 январ 2021, 12:27

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши эмланди

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилди. «Бу пандемия даврида барчамиз хавфсиз бўлмагунимизча, ҳеч биримиз хавфсиз бўлмаймиз», — деган бош котиб.

29 январ 2021, 10:47

Самарқандда 15 минг нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланиши кутилмоқда

Самарқанд вилояти санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ҳудудда февраль ойининг охири март ойининг бошида 15 минг нафар фуқаро эмланишини маълум қилди. Бунда, биринчилардан бўлиб тиббиёт ходимлари ва соғлиқни сақлаш тизимидагилар, сурункали касаллиги бор катта ёшдаги кишилар эмланади. Босқичма-босқич тарзда мактаб ўқитувчилари ва болалар боғчалари тарбияловчилари ҳам вакцина қабул қилиши кутилмоқда.

29 январ 2021, 10:11

COVID-19 расман аниқланмаган Туркманистонда вакцинация жараёнларини бошлаш режалаштирилмоқда

Туркманистонда расман коронавирус инфекцияси қайд этилмаган бўлса ҳам фуқароларни эмлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, мамлакатда ниқоб тақиш режими, транспорт, савдо марказлари фаолиятига чекловлар давом этмоқда.

28 январ 2021, 16:17

Қозоғистонда 2021 йил охиригича 6 млн аҳоли COVID-19 га қарши эмланиши режалаштирилмоқда

2021 йилнинг оҳиригача Қозоғистонда 6 млн аҳоли коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилмоқда. Вакцинация жараёнларига фақат 18 ёшга тўлган фуқаролар ўтказилади. Бундан ташқари электрон вакцинация паспорти жорий этилиши кутилмоқда.

20 январ 2021, 10:52

Ўзбекистонда февраль ойининг охири, март ойининг бошида коронавирусга қарши вакцинация жараёни бошланиши мумкин

Ўзбекистон бўйлаб COVID-19 га қарши аҳолини эмлаш жараёни февраль ойининг оҳири, март ойининг бошида режалаштирилмоқда. Вакциналар 1−1,5 ой ичида келтирилиши кўзда тутилган.

18 январ 2021, 13:29

Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компанияси ишлаб чиқарган 100 минг дона Pfizer вакцинаси олиб келинади

Ўзбекистонга АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BionTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган 100 минг дона вакцина олиб келинади. Мамлакатда эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш учун GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилган.

15 январ 2021, 17:04

Ўзбекистон 70 миллион доза вакцина олиш учун шартнома тузган

Дунё бўйича умумий 8,33 млрд доза вакцина бўйича келишувлар мавжуд. Ўзбекистон эса 70 млн доза (110% қамров) вакцина бўйича келишувга эга. Энг кўп буюртма берилган вакцина тури AstraZeneca/Oxford компаниясига тегишли бўлиб турибди.

8 январ 2021, 10:19

Вакцина синовида қатнашмоқчи бўлганларнинг 30 фоизи коронавирусни аломатларсиз ўтказган

Хитой вакцинаси синовининг учинчи босқичида қатнашмоқчи бўлганларнинг 30 фоизида COVID-19га антитаналар аниқланган. Улар касалликни аломатларсиз ўтказган. 7 январь ҳолатига кўра, 1328 киши эмланган.

1 январ 2021, 14:24

ЖССТ Pfizer вакцинасини фавқулодда ишлатишга рухсат берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Pfizer вакцинасини коронавирусга қарши фавқулодда ишлатишга рухсат берди. Вакцина ЖССТнинг хавфсизлик ва самарадорлик бўйича талабларига жавоб берган. Бу дунё мамлакатларига вакцинани импорт қилишга ва аҳолига тарқатишга имконият беради

24 декабр 2020, 17:14

Ўзбекистонга Ҳиндистон вакциналари ҳам олиб келиниши режалаштирилмоқда

Ҳиндистонда иккинчи ва учинчи клиник синовлари ўтказилаётган 3 турдаги вакциналар Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда.

23 декабр 2020, 18:03

Вакциналар синовида ҳозирча ножўя таъсир аниқланмади — Инновацион ривожланиш вазири

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов коронавирусга қарши вакцина синовлари пойтахтдаги учта поликлиникада бўлиб ўтаётганлигини маълум қилди. У ўзи ҳам бир ой олдин ушбу вакциналар билан эмланганлигини, ҳозиргача ўзида ножўя таъсирини сезмаганлигини айтмоқда.

22 декабр 2020, 19:32

COVID-19 га қарши вакцинани биринчи бўлиб кексалар, шифокорлар ва ўқитувчилар олади — Нурмат Отабеков

Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилган ва Ўзбекистоннинг аризаси қабул қилинган.

22 декабр 2020, 09:29

Жо Байден COVID-19га қарши эмланди

Жо Байден рафиқаси билан коронавирусга қарши эмланди. Вакцинация жарёни жонли эфирда намойиш этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг