«вакцина» тегли мақолалар


Кеча, 13:29

Pfizer/BioNTech вакцинаси 94 фоизга самарали деб топилди

АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакцина Исроилдаги оммавий вакцинация жараёни натижаларига кўра, биринчи дозадан сўнг самарадорлик 57%, иккинчисидан сўнг 94% деб топилди.

23 феврал 2021, 16:01

Хитой-ўзбек вакцинаси парламентга тақдим этилди

Хитойнинг Zhifei Longcom компанияси томонидан яратилган ва Ўзбекистонга ҳаммуаллифлик ҳуқуқи берилган вакцина Олий Мажлисга тақдим этилди. Маълум қилинишича, ушбу вакцинанинг хавфсизлик даражаси 99% ни, иммуногенлик эса 97% ни ташкил этади.

23 феврал 2021, 15:05

Тошкентда вакциналарни ташиш учун мўлжалланган бир нечта Miniven-Labo автомобиллари тўқнашди

Тошкент шаҳрида ЮНИСЕФ томонидан вакциналарни ташиш учун ажратилган машиналар ЙТҲга учради. 2 та машинага техник шикаст етган ва уларда вакцина бўлмагани маълум қилинди.

23 феврал 2021, 11:34

Коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган шахслар рўйхати қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган фуқаролар рўйхати қайта кўриб чиқилади. Бунга болгерлар, ОАВ, транспорт ходимлари, меҳнат мигрантлари ва хорижда таҳсил олаётган талабалар ҳам ушбу рўйхатга киритилганидан сўнг, ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар сабаб бўлди.

20 феврал 2021, 22:56

«Энг маъқулини, халқимизга фойдаси кўпроқ вакцинани сотиб оламиз» — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон аҳолиси учун коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди. «Энг маъқулини топамиз. Бизнинг иқлимимизга мос, халқимизга фойдаси кўпроқ бўладиган вакцинани сотиб оламиз», деди президент.

19 феврал 2021, 11:18

Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб беради

Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистон харид қилаётган 1 млн вакцинадан тенг ярмини олиб беради. Биринчи босқичда 1 млн вакцина олиб келиниши режалаштирилмоқда.

18 феврал 2021, 18:17

Журналист ва блогерлар ҳам коронавирусга қарши бепул эмланади

«Журналист, блогер, ОАВ ходимлари, жамоат транспорти ходимлари (метрополитен, темир йўл, аэропорт ходимлари), чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар, меҳнат мигрантлари ҳам кетма-кетликда, бепул эмланади», — Нурмат Отабеков

17 феврал 2021, 16:15

Коронавирусга қарши эмлаш пунктларида кунига 70 киши эмланади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари ўтказилидиган пунктларда бир куннинг ўзида 70 нафар фуқаро эмланади. Вакцина олгандан сўнг фуқаролар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан 30 дақиқа, кейинчалик 3 кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам суриштириб борилади.

17 феврал 2021, 13:41

Хитой вакцинасини Ўзбекистонда Jurabek Laboratories корхонаси ишлаб чиқаради

Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистонни ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ўзбекистон аҳолисини ушбу вакцина билан ихтиёрий равишда оммавий эмлаш режалаштирилмоқда.

17 феврал 2021, 13:35

Спутник V вакцинасини Ўзбекистонда қўллашга рухсат этилди

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини оммавий қўллаш жараёнига рухсат берилди. Ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш режалаштирилмоқда.

17 феврал 2021, 10:13

Коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган фуқаролар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда биринчи навбатда эмланадиган аҳоли сони маълум қилинди. Фуқаролар ўзлари жойлашган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида ташкил этилган эмлаш хоналарида эмланади.

16 феврал 2021, 11:08

Аҳолининг заиф қатламлари коронавирусга қарши бепул эмланади

Хитой вакцинасининг Ўзбекистонда ўтказилаётган клиник синовларининг дастлабки натижаларига кўра, эмланганлар орасида 1-даражали ножўя таъсирлар 0,3% ни ташкил қилди. Вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат берилса, вакцина яратилишида ҳамкор томон сифатида Ўзбекистонга вакцина имтиёзли нархларда етказиб берилади.

3 феврал 2021, 23:11

Ўзбекистон 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади

Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.

1 феврал 2021, 10:27

Хитой вакцинаси синовларида қўшимча 4 минг киши қатнашади

Хитой вакцинасининг Ўзбеикстонда олиб борилаётган учинчи синов босқичларида кўнгиллилар сони 9 минг кишигача оширилди. Бунга сабаб, иккинчи ва учинчи доза эмлаш босиқичида иштирокчилар сони камайиши мумкинлиги, ҳамда коронавируснинг вакцина олганларга таъсирини ўрганиш мураккаблашаётгани эканлиги айтилмоқда.

29 январ 2021, 12:38

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцинация жараёнинг дастлабки босқичида 50 мингга яқин аҳоли эмланади

Ўзбекистонда 7 миллион аҳолини коронавирусга қарши икки маротаба эмланиши учун 15 миллион доза вакцина олиб келиниши маълум қилинди. Дастлабки босқичда 50 мингга яқин аҳоли эмланиши режалаштирилмоқда.

29 январ 2021, 12:27

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши эмланди

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилди. «Бу пандемия даврида барчамиз хавфсиз бўлмагунимизча, ҳеч биримиз хавфсиз бўлмаймиз», — деган бош котиб.

29 январ 2021, 10:47

Самарқандда 15 минг нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланиши кутилмоқда

Самарқанд вилояти санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ҳудудда февраль ойининг охири март ойининг бошида 15 минг нафар фуқаро эмланишини маълум қилди. Бунда, биринчилардан бўлиб тиббиёт ходимлари ва соғлиқни сақлаш тизимидагилар, сурункали касаллиги бор катта ёшдаги кишилар эмланади. Босқичма-босқич тарзда мактаб ўқитувчилари ва болалар боғчалари тарбияловчилари ҳам вакцина қабул қилиши кутилмоқда.

29 январ 2021, 10:11

COVID-19 расман аниқланмаган Туркманистонда вакцинация жараёнларини бошлаш режалаштирилмоқда

Туркманистонда расман коронавирус инфекцияси қайд этилмаган бўлса ҳам фуқароларни эмлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, мамлакатда ниқоб тақиш режими, транспорт, савдо марказлари фаолиятига чекловлар давом этмоқда.

28 январ 2021, 16:17

Қозоғистонда 2021 йил охиригича 6 млн аҳоли COVID-19 га қарши эмланиши режалаштирилмоқда

2021 йилнинг оҳиригача Қозоғистонда 6 млн аҳоли коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилмоқда. Вакцинация жараёнларига фақат 18 ёшга тўлган фуқаролар ўтказилади. Бундан ташқари электрон вакцинация паспорти жорий этилиши кутилмоқда.

20 январ 2021, 10:52

Ўзбекистонда февраль ойининг охири, март ойининг бошида коронавирусга қарши вакцинация жараёни бошланиши мумкин

Ўзбекистон бўйлаб COVID-19 га қарши аҳолини эмлаш жараёни февраль ойининг оҳири, март ойининг бошида режалаштирилмоқда. Вакциналар 1−1,5 ой ичида келтирилиши кўзда тутилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг