«вакцинация» тегли мақолалар


Кеча, 19:09

Қарийб 2,5 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

24 сентябрь куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 2 млн 499 минг 668 дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 26 млн 754 минг 208 дозани ташкил қилмоқда.

Кеча, 11:41

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 4 млн нафардан ошди

23 сентябрь куни Ўзбекистонда 216 минг 853 доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 млн 007 минг 732 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 11,43 фоизини ташкил қилмоқда.

22 сентябрь 2021, 17:35

Коронавирусга қарши эмланганлар 14 кундан кейин гриппга қарши вакцина олиши мумкин — СЭО

Миллий эмлаш календарига асосан, гриппга қарши эмланиш жараёнлари сентябрь-октябрь ойларидан бошланади. Санитария-эпидемиология хизмати бўлиб бошлиғи Рустам Икромов гриппга қарши эмланиш жараёнлари ҳақидаги саволларга жавоб берди.

20 сентябрь 2021, 11:02

Оммавий тадбирлар ва йиғилишларни ўтказишга рухсат берилди

20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда томоша, маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди. Маданий-кўнгилочар объектлар ходимлари ва оммавий тадбирлари ташкилотчилари коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозаси билан эмланиши шарт. Ташриф буюрувчиларда эмланганлик тўғрисидаги QR-кодли сертификати бўлиши тавсия этилди.

17 сентябрь 2021, 10:43

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 3,5 млн нафардан ошди

16 сентябрь куни Ўзбекистонда 216 минг 245 доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 млн 517 минг 178 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 10,04 фоизини ташкил қилмоқда.

17 сентябрь 2021, 08:41

Русланбек Давлетов — ҳукуматга ишонч ва вакцинация даражаси ўртасидаги боғлиқлик ҳақида

Адлия вазири Русланбек Давлетов жамиятнинг ҳукуматга бўлган ишончи ва вакцинация даражаси ўртасидаги боғлиқликка тўхталди. «Қаерда, қайси мамлакатда давлатга халқнинг ишончи юқори бўлса, вакцинация даражаси шунча юқори бўляпти», — деди вазир. У «снос» масаласи халқнинг давлат органларига ишончига таъсир кўрсатганини эсга олди.

14 сентябрь 2021, 19:12

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси октябрь ойида бозорга чиқарилади

Jurabek Laboratories компанияси Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини серияли ишлаб чиқаришни бошлади. Компания вакилининг айтишича, препарат ички бозорга октябрь ойида чиқади.

13 сентябрь 2021, 21:07

Ўзбекистонга яна 252 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга Польшадан AstraZeneca вакцинасининг 252 минг дозаси олиб келинди. Шунингдек, бугун Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган эди

10 сентябрь 2021, 01:38

Статистика: вакцинация бошланганидан бери эмланганларнинг қанчаси коронавирусга чалинди?

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда COVID-19га қарши эмланганлар тўғрисидаги статистик маълумотларни тақдим қилди. Унинг сўзларига кўра, оммавий вакцинациялаш бошланганидан бери (1 апрелдан) жами коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг бор-йўғи 285 таси ёки тахминан 0,3 фоизи эмланганлар ҳиссасига тўғри келади.

9 сентябрь 2021, 19:46

Ўзбекистонга 1,2 млн дозадан ортиқ Pfizer вакцинаси олиб келинмоқда

Ўзбекистонга 1 млн 200 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech ва 600 минг дозадан ортиқ AstraZeneca вакциналари олиб келиниши кутилмоқда.

8 сентябрь 2021, 12:17

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 2,5 млн нафардан ошди

7 сентябрь куни Ўзбекистонда 338 минг 971 доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 млн 547 минг 450 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 7,28 фоизини ташкил қилмоқда.

6 сентябрь 2021, 09:30

Яна 3 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

6 сентябрь куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 3 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 22 млн 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

5 сентябрь 2021, 10:55

Яна 1,5 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

5 сентябрь куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1,5 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 19 млн 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

22 август 2021, 17:43

Яна 3 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

22 август куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 3 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 17 млн 856 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

22 август 2021, 15:39

«АрМИ — 2021» мусобақалари иштирокчилари COVID-19`га қарши эмланган

22 августдан 5 сентябргача давом этадиган «АрМИ — 2021» Халқаро армия ўйинларидан аввал ўтказилган матбуот анжуманида мусобақада қатнашадиган иштирокчиларнинг барчаси коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди. Таъкидланишича, хорижий иштирокчилар уйига қайтиб кетишидан олдин ҳам тўлиқ текширувлардан ўтади.

21 август 2021, 19:10

Jurabek Laboratories ишлаб чиқарган хитой-ўзбек ва «Спутник V» вакциналарини рўйхатга олишга рухсат берилди

Ўзбекистон ҳукумати Jurabek Laboratories компаниясида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 ва «Спутник V» вакциналарини давлат рўйхатидан ўтказишга розилик берди.

12 август 2021, 17:28 1

Энергетика вазири Алишер Султонов коронавирусга қарши икки маротаба тўлиқ эмланган

Энергетика вазири Алишер Султонов декабрь ва май ойлари оралиғида икки маротаба коронавирусга қарши вакцинациянинг тўлиқ курсини тугатган. Вазир айнан қайси препарат билан эмлангани маълум қилинмади.

12 август 2021, 12:52

Абдулазиз Камилов коронавирусга қарши тўлиқ эмланган

Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Камилов COVID-19 га қарши тўли эмланган. Вазир айнан қайси вакцинани олганлиги маълум қилинмади.

10 август 2021, 23:17

Вакцинанинг кейинги дозалари билан эмлашни кечиктириш хавфсиз — Инновацион ривожланиш вазирлиги

Хитой-ўзбек вакцинасининг кейинги дозалари билан эмлашнинг кечиктирилиши антитаналар миқдори ва бошқа кўрсаткичларга таъсир кўрсатмайди, балки антитаналар миқдори ошиши ва уларнинг узоқ вақт давомида сақланиб қолишига хизмат қилади, деб аҳолининг қўрқувига жавоб қайтарди Инновацион ривожланиш вазирлиги.

10 август 2021, 17:42

COVID-19 га қарши эмлаш Германияда минглаб ўлимларнинг олдини олди — Deutsche Welle

Роберт Кох институти мутахассислари коронавирусга қарши эмлаш кампаниясининг дастлабки олти ойида 38,000 дан ортиқ ўлимнинг олдини олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг