Молия вазирлигига кўра, 2020 йилда 246 млрд сўмлик бюджет камомади ва асоссиз харажатлар аниқланган ва бу миқдорнинг 168,8 млрд сўми бюджетга қайтарилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ёшлар форуми ва президентнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгиланган тадбирлар учун 41 трлн сўмга яқин маблағ зарур бўлиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунни имзолади. Қонун билан 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланди.
Январь-сентябрь ойларида давлат бюджети даромадлари 94,5 трлн сўмни ташкил этди. Давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва божхона тушумларига тўғри келади.
Ўзбекистонда 1 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар сони 42,8 фоизни, 5,5 млн сўм ва ундан юқори олувчилар сони 6 фоизни ташкил этади.
2021 йилда яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда 600 минг иш ўрнини легаллаштириш, аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш, қатновларни қайта тиклаш ҳисобига бюджетни тўлдириш таклиф қилинмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ҳамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Давлат молиявий назорат департаменти 6 ойда 81,7 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний сарфланганини аниқлади. Энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида, ҳудудлар кесимида Андижон, Қашқадарё, Тошкент, Жиззах, Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда қайд этилди. 57,4 млрд сўм бюджетга қайтарилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг