«бухоро вилояти» тегли мақолалар


5 май 2021, 11:34

Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ботиржон Шахриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

24 март 2021, 16:52

Бухоро ва Жиззах нефть базаларида — йирик дебиторлик қарзлари мавжуд

Бухоро ва Жиззах нефть базаларида молиявий интизом бузилганлиги — камомад ва ходимларга асоссиз тўловлар, шунингдек, дебиторлик қарзлари (33 млрд ва 35 млрд сўмдан ортиқ) аниқланди.

12 март 2021, 16:38

Бухоро вилоятида вакциналарни сақлаш учун совутиш омбори очилди

ЮНИСЕФ Бухоро вилоятига вакциналарни сақлаш учун совутиш омборларини топширди. Бир йил ичида Ўзбекистондаги яна тўртта омборхона фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

4 март 2021, 15:09

Бухорода муҳтож оилаларга бизнес учун 1000 та контейнер ажратилади

Бухорода ёрдамга муҳтож оилалар учун 1000 та контейнер ажратилади, уларни бизнес объекти сифатида ишлатиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш мумкин бўлади. Модулли блоклар 24 млн сўмга баҳоланмоқда, уларни имтиёзли кредит асосида сотиб олиш мумкин. Бундан аввал, президентга бундай контейнерлардан қандай фойдаланилаётганининг намуналари кўрсатилган эди.

5 феврал 2021, 11:52

Бухорода корхона раҳбарларини қўрқитиб, 30 минг доллар талаб қилган ишчиларга жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилоятида бир неча фуқаролар АЖ раҳбари ва бош ҳисобчининг турли видео ёзувларини интернетга жойлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш билан қўрқитган. Ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.

22 январ 2021, 13:28

Сирдарё, Андижон ва Бухорода ҳам электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Сирдарё, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги бир қанча ҳудудлар ҳам электр таъминотидан узилди. Вилоятлардаги Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва Ҳудудий электр тармоқлари ходимлари томонидан тезкор ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди.

22 январ 2021, 10:56

«Таннархни яна пасайтирса бўлади» — президент тўқимачилик корхонасида бўлди

Президент Бухородаги 65 млнлик тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонанинг Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида савдо доконлари бор, мамлакатда яна 50 тасини очиш кўзланган. Хориждаги Ўзбекистон элчихоналари ёрдамида чет элда ҳам савдо нуқталарини очиш режа қилинган.

21 январ 2021, 19:02

Ёшлар ва оилавий тадбиркорлик учун Олот туманига 21 млрд сўм ажратилади — президент

Президент Бухоро вилоятига сафари чоғида Олот туманига ташриф буюриб, ёшлар ва оилавий тадбиркорлик учун 21 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Бундан ташқари, Олот-Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланиши таъкидланди.

18 январ 2021, 16:03

Бухорода 263 млн сўмлик техникаларни ўзлаштирган шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилоятида шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбари бўлимга тегишли 24 дона «LED» экранларини белгиланган талабларга зид равишда ҳисобдан чиқарганликлари аниқланди. Умумий ҳисобда 263,5 млн сўмлик давлат мулки талон-торож қилинганлиги маълум бўлган.

11 январ 2021, 11:47

Бухорода ободонлаштириш ходими устига юк машинаси ағдарилди

Бухоро шаҳрида асфальт маҳсулоти юкланган юк машинаси эркак устига ағдарилиб кетиб, босиб қолган. Маҳаллий аҳолининг маълум қилишига кўра, ҳодиса мазкур ҳудудда қазиш ишлари олиб борилиб, йўлнинг юзаси фақат қўмилгани ва мўрт бўлиб қолгани сабабли юзага келган.

28 декабр 2020, 17:13

Бухорода йўловчи поезди аёл кишини уриб юборди

Бухоро вилоятида йўловчи поезди аёл кишини уриб юборди. У Когон шаҳрида ҳамшира бўлиб ишлаган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди етим қолди.

9 ноябр 2020, 12:59

Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди

«Ўзқурилишматериаллари» уюшмаси раиси лавозимида фаолият олиб борган Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

28 октябр 2020, 01:20

Бухорода UzAuto Motors машиналарини олиб кетаётган автотранспорт воситаси ЙТҲга учради

Бухоро вилоятида КАМАЗ бешта Cobalt ва учта Nexia олиб кетаётган MAN автоулов тиркамаси билан тўқнашди. Ҳодисада фақат автомобилларга зарар етган. Етказилган зарарни баҳолашдан сўнг, автомобиллар заводга утилизация учун қайтарилади.

10 сентябрь 2020, 16:20

USAID Бухоро вилоятидаги Ёмонжар каналини тиклашга кўмаклашди

AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Бухоро вилоятидаги Ёмонжар каналини қайта тиклаш ишларини молиялаштирди. 1978 йилда қазилган каналда гидропостлар қурилиб, ўзани бетонлаштирилди.

28 август 2020, 11:38

Фарҳод Умаров Бухоро ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Президент фармонига кўра, Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Фарҳод Умаров вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

11 август 2020, 19:43

Бухорода «Москвич» ариққа қулаб тушиши оқибатида икки киши вафот этди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида «Москвич» йўлдан чиқиб кетиб, ариққа қулади. Автомобилнинг икки йўловчиси оламдан ўтди.

23 июл 2020, 23:03

Бухоро вилоятида 50 та кислород концентратлари сотиб олинди. Уларнинг нархлари қанча?

Бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси учун 12 миллион сўмга 50 та кислород концентраторлари сотиб олинганлигини эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда Alibaba сайтида қурилмаларни уч баравар арзонроқ сотиб олиш мумкинлигини пайқашди.

23 июн 2020, 20:08

Бухоро вилоятида йил бошидан буён 11,4 мингдан зиёд ёшлар иш билан таъминланди

Бухоро вилоятида 11,4 мингдан зиёд ёшлар ишга жойланди, карантин даврида ишини йўқотган ёки хориждан муҳожирликдан қайтган яна 5,4 мингдан ортиқ ёшлар иш билан таъминланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг