«болалар» тегли мақолалар


24 ноябр 2022, 09:48

Бухорода Nexia-2 йўл четидаги болаларни уриб юборди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида Nexia-2 ағдарилиб, пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб юборди. Оқибатда болалардан бири тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

19 ноябр 2022, 15:41 1

Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти очилади

Касаба уюшмалари федерациясида болаларни соғломлаштиришга кўмаклашувчи жамғарма ва департамент очилади. Уюшма аъзоларининг фарзандлари дам олиши учун харажатларнинг 600 минг сўми шу жамғармадан қопланади. Маҳаллий бюджетнинг прогноздан ортган қисмидан 10 фоизи ҳар чоракда жамғармага ўтказилади.

25 август 2022, 15:46

Ўзбекистон болалар учун одил судловни такомиллаштиришга ҳаракат қилмоқда

Депутат ва сенаторлар, давлат идоралари ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги вакиллари болалар учун одил судловдан фойдаланиш тўсиқларини муҳокама қилди. Ҳуқуқий механизмларни болалар учун мослаштириш ва уларга нисбатан қамоқ жазосини сўнгги чора сифатида қўллаш бўйича тавсиялар қабул қилинди.

3 август 2022, 17:26

Наманган ва Хоразмдаги боғчаларда икки нафар 5 ёшли бола вафот этди

Наманганнинг Чуст туманидаги боғчага келган 5 ёшли тарбияланувчи уйқудан тураётган вақтида тилини чайнаб юборганлиги туфайли вафот этди. Хоразмнинг Хонқа туманидаги боғчада эса 5 ёшли болакай тушликдан сўнг, мазаси қочиб, вафот этди. Мазкур ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

26 июл 2022, 11:16

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 19 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг турли шаҳарларида ота-она қарамоғисиз, қаровсиз ва назоратсиз қолиб кетган 19 бола Ўзбекистонга олиб келинди. Уларнинг ҳар бири ССВ ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.

9 июн 2022, 14:27

Болалар ёзги оромгоҳларда дам олиши учун 100 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади — ХТВ

Болаларни ёзги оромгоҳларда дам олдириш тадбирларига 100 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади, деб маълум қилди ХТВ. 1131 та оромгоҳ билан 297 мингдан ортиқ болаларни қамраб олиш режалаштирилган. Қолаверса, беш ташаббус доирасида ўтказиладиган тадбирларга 1,2 млндан ортиқ ўқувчи жалб этилади.

2 июн 2022, 09:56

Сенат болалар учун ўз эшикларини очди

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Сенат болалар учун ўз эшикларини очди. Меҳрибонлик уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, иқтидорли болалар қонунлар қабул қилиш жараёни билан яқиндан танишди.

14 май 2022, 23:39 1

Ўзбекистонда ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини ҳимоя қилиш стратегияси қачон қабул қилинади?

Ўзбекистонда қарийб икки йилдан бери ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини ҳимоя қилиш стратегияси лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу вақтда эса йўл-транспорт ҳодисаларида болалар ўлими ҳамда қиз ва ўғил болалар орасида суицид чидаб бўлмас даражада юқорилигича қолмоқда, бу шошилинч комплекс чоралар кўришни талаб этади, деган фикрда мутахассислар.

4 апрель 2022, 18:38

Болаларни 2 ёшдан боғчаларга қабул қилиш тартиби белгиланди

Мактабгача таълим вазирлиги маълум қилишича, 2 ёшдан боғчаларга қабул қилиш пуллик хизмат кўрсатиш шаклида амалга оширилади. Боғча раҳбари ва ота-она ўртасида шартнома тузилади, бола 3 ёшга тўлгач шартнома бекор қилинади. 2 ёшли болалар гуруҳи дам олиш кунларида ва иш куни тугагандан кейин ҳам ишлашига рухсат берилади.

15 феврал 2022, 17:31

Тошкент вилоятида мактаб ўқувчилари юпун кийимда меҳмон кутишга чиқарилди

Қибрай туманидаги 29-мактабда ўқувчи қизлар совуқ ҳаво бўлишига қарамай, юпун кийимда меҳмонларни кутиб олишга чиқарилди. Тошкент вилоят ХТБ тадбир мактаб томонидан эмас, балки «Олтин мерос» хайрия фонди ва «Янги йўл» маҳалласи томонидан ўтказилганини маълум қилди. Мазкур ҳолатга йўл қўйган мактаб раҳбариятига эса чора кўрилиши айтилди.

8 феврал 2022, 11:52

280 мингдан ортиқ бола коронавирусга қарши тўлиқ эмланди — ССВ

Ўзбекистонда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг жами 280 140 нафари коронавирусга қарши тўлиқ вакцина курсини олган. Бу умумий эмланишларнинг 5 фоизини ташкил қилади.

27 декабр 2021, 18:30

«Ўқув қуроллари, энциклопедия ва планшетлар». Президент совғалари ҳудудларга жўнатилди

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва ота-она қаровисиз қолган 9070 нафар болага аталган президент совғаси ҳудудларга юборилди. Совға жамланмасидан ширинликлар, ўқув қуроллари ва болалар энциклопедиясидан иборат 21 турдаги совға, қолаверса, болалар уйларининг 980 нафар тарбияланувчиси учун замонавий планшетлар ўрин олган.

6 декабр 2021, 18:36

Урушдан кейинги ҳаёт

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги можаро зоналаридан 381 нафар болани репатриация қилди. ЮНИСЕФ Европа Иттифоқи кўмагида болаларни реабилитация қилиш ва жамиятга реинтеграция қилиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Психологларнинг болалар билан ишлаш усулларидан бири, бу — расм чизишдир. Баъзи болаларнинг расмлари ва ҳикояларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

27 ноябр 2021, 12:03

Вирусли инфекцияларга чалинган болалар учун қўшимча 6 мингга яқин жой тайёрланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика бўйича болалар орасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг даврий кўтарилиши кузатилаётгани сабабли шифохоналарда қўшимча равишда 5964 та ўрин-жой ташкил этилганини маълум қилди. Аввалроқ, 10 кун ичида пойтахтнинг ўзида «Тез ёрдам»га бермор болалар бўйича 13 мингдан ортиқ чақириқ келиб тушгани айтилганди.

5 октябр 2021, 12:22

Болаларда юрак нуқсонларини даволаш учун 2021 йилда 500 та окклюдер харид қилинади

Президент қарорига мувофиқ, болаларда юрак нуқсонларини даволаш учун 2021 йилда 10 млрд сўмга 500 та окклюдер харид қилинади, келгуси йилдан уларнинг сони 5 мартагача оширилади. Қолаверса, туман ва шаҳар даражасида кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари кенг жорий этилади.

30 июл 2021, 16:08

Ярим йилда 104 нафар вояга етмаган бола ЙТҲларда ҳалок бўлган

2021 йилнинг 6 ойи давомида содир бўлган 542 та ЙТҲларда 458 нафар бола жароҳатланган, 104 нафари ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган болалар сони ўтган йилнинг 6 ойига нисбатан 33,3 фоизга ортган. Ярим йилда умумий ЙТҲлар сони 3,5 мингдан ортиқ, уларда 1000га яқин инсон ҳалок бўлган.

31 май 2021, 17:17

ЙТҲларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошган

4 ой давомида болалар иштирокидаги ЙТҲ сони 25,3, уларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошган.

28 август 2020, 15:06

Ўзбекистонда 3932 болада коронавирусга аниқланган

Ўзбекистонда ҳозиргача 90 мингга яқин бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг 3932 нафарида COVID-19 аниқланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг