«Газета.uz» Сўх туманидаги тартибсизликларда иштирок этганликда айбланаётган олти кишининг исмини аниқлади. Улардан икки нафарининг оиласи билан суҳбатлашдик. Қариндошлари қўлга олинганларнинг можарода иштирок этмаганини таъкидлашмоқда.
Бош прокуратура Сўх туманидаги тартибсизликлар тўғрисидаги иш бўйича гумонланувчи сифатида қамоққа олинган Ҳайдаржон Бобоҳайдаровнинг (блогер Дадахон Ҳайдаров) озод қилингани ҳақида хабар берди. У билан яна бир гумонланувчи — Дилмурод Маҳбубов ҳам озод қилинган.
Июнь ойида бўлиб ўтган бош вазир билан учрашувда ҳокимни ўзгартиришни сўраган сўхлик блогер Дадахон Ҳайдаров 10 суткага қамоққа олинган. Отасининг сўзларига кўра, уни бошига қоп кийгизган ҳолда вертолётда олиб кетишган. Яқинлари 22 августдан буён унинг қаерда эканлигидан бехабар. «Газета.uz» манбасига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 80−90 одам олиб борилган.
Адлия вазири маслаҳатчиси ва блогер Шаҳноза Соатова ўзини ва оила аъзоларини коронавирус юқтирган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. У ярим кун СЭС эшиги олдида туриб, тест топширолмай қайтганини, тест бўлмаганлиги учун тез ёрдам ва поликлиника уни коронавирусга чалинганлигини тан олмаётганлигини айтган. Блогер соғлиқни сақлаш вазирлигидан ўзини ўзи даволаш бўйича йўриқномаларни чиқариб, тарқатишни талаб қилган.
Ўзбекистондаги таниқли блогер ва Масс-медиа фонди директори Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Таъкидлашича, Х.Худойбердиев Масс-медиа фондининг директори лавозимини тарк этади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг