Сенатда Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов 2021 йилда соғлиқни сақлаш тизими энг коррупциялашган соҳа бўлганини маълум қилди. ССВ раҳбари эса буни «катта рақамлар ортидан қувиш» деб атади ва судда ўз тасдиғини топганини шубҳа остига олди. Танзила Нарбаева баҳсга аралашишга мажбур бўлди.
ССВ вазири Беҳзод Мусаев диплом ва малакаси йўқ шахс ёш болани қийнаб, массаж қилган ҳолатга муносабат билдирди. Вазир ота-оналардан «рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини» сўради.
Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига нима сабабдан тиббиёт ходимлари орасидан эмас, балки иқтисодчи Беҳзод Мусаев тайинланганига изоҳ берди. «Тиббиётчилар жуда кўп ишлади. Трансформация жараёни кетяпти. Биз соҳадаги ҳисоб-китобни жойига қўйишимиз керак… Иқтисодиётни ва ҳисоб-китобни билганни вазир қилдим», — деди у.
2021 йилда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун давлат бюджетидан жами 4,2 трлн сўм маблағ ажратилган. ССВ 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги маблағлар нимага сарфланганини очиқламаган. Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлиги ҳисоботларида ҳам бу маълумотлар ўз аксини топмаган. Шундан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаевга парламент сўрови юборди.
ЖССТ ва Бутунжаҳон қандли диабет жамғармаси Ўзбекистон ва Қирғизистонда юқумли бўлмаган касалликлар, жумладан қандли диабетнинг олдини олиш ва назорат қилиш хизматларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда. Ўзбекистонда 245 мингдан ортиқ қандли диабет билан касалланган бемор бор.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Беҳзод Мусаев тунда пойтахт шифохоналарида бўлиб, болалар ўртасида ўткир респиратор инфекциялар билан касалланиш ҳолатини ўрганди. Кейин у эрталаб соат 4:30 да йиғилиш ўтказди, шундан сўнг 600 дан зиёд қўшимча ўрин-жойлар ташкил этилди.
Ўзининг биринчи буйруғи билан янги соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев аввалги вазир Абдухаким Хаджибаевнинг буйруғи билан қўлланилган барча интизомий жазо чораларини бекор қилди.
Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Ушбу лавомизда ишлаб келган Абдухаким Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига ўтиши кутилмоқда.
Депутатлар соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Беҳзод Мусаев номзодини маъқулладилар. Ҳозирда у бош вазирнинг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади.
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда йил якунига қадар 80 фоиз аҳоли коронавирусга қарши эмланишини маълум қилди. У Ўзбекистон жаҳонда вакциналаш жараёни бўйича жуда юқори кўрсаткичларга эга бўлган мамлакатлар орасида эканлигини таъкидлади. ССВ маълумотларига кўра, 18 октябрь ҳолатига режадаги аҳоли қисмининг 27,57 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.
7 июль куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам коронавирусга қарши эмланди.
Коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиганлар рўйхатида бўлган шахслар вакцинация жараёнидан воз кечса, уларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмайди. «Фақатгина эмлашнинг афзаллиги тушунтирилади. Лекин эмланиш ниятида бўлмаган одамга иш фаолиятида ҳеч қандай таъсир чоралари кўрилмайди», — деди бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг