«беларусь» тегли мақолалар


27 ноябр 2020, 20:51

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусь президенти қачон лавозимини тарк этишини маълум қилгани, КХДРнинг Жанубий Корея фармацевтика компанияларига хакерлик ҳужуми, Facebook Libra криптовалютасини ишга тушириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

20 ноябр 2020, 11:30

Беларусда ижтимоий тармоқдаги канал асосчилари террористлар рўйхатига киритилди

Беларусь хавфсизлик хизмати мамлакатнинг энг машҳур Telegram каналлари Nexta ва Nexta Live асосчиларини «террористик фаолиятга алоқадор шахслар» рўйхатига киритди. Рўйхатга киритиш учун асос сифатида Путило ва Протасевичнинг Беларусь Жиноят кодексининг оммавий тартибсизликларни ташкил этиш моддасини бузиш ҳолатлари кўрсатилган.

19 ноябр 2020, 21:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

Арктика ҳудудининг юқори тезликдаги интернет билан таъминланиши, ЕИнинг Тоғли Қорабоғ аҳолисига 3 млн евро гуманитар ёрдам ажратиши, Беларусь фуқаролигини олиш учун янги қоидалари ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

16 ноябр 2020, 20:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Лукашенко ваколатларидан 70−80 фоизининг парламент ва ҳукуматга ўтаётгани, Буюк Британияда бензинда юрадиган автомобилларнинг тақиқланиши, Миср парламент сайловларида ҳукмрон партиянинг ютиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

10 ноябр 2020, 17:33

Беларусда биринчи АЭС авария туфайли вақтинча тўхтатилди

Беларусда биринчи атом электр станцияси ишга туширилганидан 3 кун ўтиб авария туфайли вақтинча тўхтатилди. Расмий хабарларга кўра, радиация тарқалиши кузатилмаган.

28 октябр 2020, 12:00

Беларусда оммавий тартибсизликлар бўйича 500 дан ортиқ жиноий иш очилди

Беларусда оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш ва унда иштирок этиш бўйича 500 дан ортиқ жиноий ишлар очилган, уларнинг аксарияти Минскдаги норозилик намойишлари билан боғлиқ. Президент Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, «халқ ультиматуми» тугаган куни митинг пайтида намойишчиларни тарқатиш тўғрисида шахсан ўзи буйруқ берган.

13 октябр 2020, 12:48

Беларусь ИИВ ҳарбий қурол ишлатишга тайёрлигини маълум қилди

Беларусь ички ишлар органлари ходимлари, агар керак бўлса, кўчалардаги намойишларда махсус воситалар ва ҳарбий қуроллардан фойдаланишади, чунки Минскдаги норозилик ҳаракатлари радикаллашмоқда, дея хабар берди мамлакат ИИВ.

12 октябр 2020, 18:39

ЕИ Лукашенкога қарши санкциялар эълон қилишга қарор қилди

Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари агар Беларусда вазият яхшиланмаса Лукашенкога қарши санкциялар эълон қилишга келишиб олишди. Келишув бўйича ЕИ Беларусь мамлакати билан ҳамкорликни тўхтатади ва норозилик ҳаракатларига қўшимча ёрдам кўрсатади.

12 октябр 2020, 15:25

Беларусдаги намойишларда бир кун ичида 600 киши ҳибсга олинди

Беларусдаги президент сайловлари натижаларига қарши намойишларда бир кун ичида 600 киши ҳибсга олинди. Намойишчиларга қарши сув пуркагичлар ва товушли гранаталардан фойдаланилган.

24 сентябрь 2020, 19:33

Минск: инаугурация ва норозилик намойишлари

Словакия, Литва ва Германия Александр Лукашенконинг инаугурациясини тан олмасликларини эълон қилган биринчи Европа давлатлари бўлди. Инаугурация якунлангач, Минскда ва бир қатор шаҳарларда дарҳол норозилик намойишлари бошланди.

23 сентябрь 2020, 19:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Александр Лукашенконинг эълон қилинмаган инаугурацияси, 2020 йилнинг энг обрўли шахслари (Time), «Яндекс»нинг йирик хариди ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

23 сентябрь 2020, 15:24

Александр Лукашенко Беларусь президенти сифатида ўз лавозимига киришди

Александр Лукашенко Беларусь президенти сифатида ўз лавозимига киришди. Инаугурация маросими аввалдан эълон қилинмасдан бошланди ва эфирларда узатилмади.

18 сентябрь 2020, 20:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусь чегараларининг ёпилиши, Украина собиқ президентига қарши жиной ишлар, Жо Байденнинг Россия тўғрисида фикри ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

9 сентябрь 2020, 11:55

«Мен шунчаки кетмайман» — Александр Лукашенко Россия ОАВларга интервью берди

Россия ОАВларига берган интервьюсида Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатдаги вазият, Telegram-каналлар, унинг қурол билан кўриниш бергани ва Мария Колесникованинг ҳибсга олиниши ҳақида гапириб ўтди.

27 август 2020, 18:46

«Беларусни қўллаб-қувватлаш учун ёрдамчи ҳарбий куч заҳираси шакллантирилди» — Владимир Путин

Владимир Путин Александр Лукашенконинг илтимосига кўра, Беларусга ёрдам бериш учун ҳарбий куч захирасини шакллантирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия кучларини ҳозирча Беларусда ишлатишга ҳожат йўқ.

24 август 2020, 17:05

Александр Лукашенко намойишлар жойига вертолётда бронежилет ва автомат билан борди

Якшанба куни юз минглаб иштирокчиларни жамлаган «Янги Белоруссия марши» президент сайловидан кейин тинч намойишлар бошланганидан бери энг катта тадбирлардан бирига айланди. Намойишчилар Мустақиллик саройи ва Давлат байроғи майдонига бордилар, Александр Лукашенко ҳам у ерга учиб келди — у вертолётдан бронежилет ва автомат билан тушди.

20 август 2020, 19:27

Беларусда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилгани ортидан жиноий иш қўзғатилди

Беларусь бош прокурори президентликка номзод Светлана Тихановская тарафдорлари томонидан Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилгани сабабли жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Бу каби кенгашларнинг фаолияти давлат ҳокимиятини эгаллашга қаратилган, деди у.

17 август 2020, 10:55

Минскда Беларусь тарихидаги энг йирик намойиш бўлиб ўтди

16 август куни Минскда Александр Лукашенко тарафдорлари ва унинг ҳокимиятига қаршилар иштирокидаги намойишлар бўлиб ўтди. Лукашенко тарафдорлари намойишида бир қисми бюджет ташкилотлари ходимларидан иборат бўлган 65 минг киши йиғилди. Оппозиция тарафдорлари намойишида эса 200 минг одам қатнашди — бу Беларусь тарихидаги энг йирик намойиш бўлди.

13 август 2020, 14:22

ЕИ ва АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши санкциялар қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Европа Иттифоқи ва АҚШ Беларусда юз бераётган намойишлар иштирокчиларига зўравонликлар қўлланилаётгани сабабли мамлакат раҳбарларига қарши санкциялар қўлланилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Беларусь шаҳарларида эса аёллар қўлларида гул тутган ҳолда тинч намойишларни давом эттирмоқда. Улар сафига тиббиёт ходимлари ҳам қўшилди.

10 август 2020, 22:48

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко телефон орқали мулоқотда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиб, ўзаро мулоқотни жадаллаштиришга келишиб олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг