«бахтсиз ҳодиса» тегли мақолалар


9 август 2022, 22:07

Жиззахда Cobalt уриб юборган 8 ёшли велосипедчи бола ҳалок бўлди

Жиззах вилоятида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг ўнг томонида велосипед бошқариб кетаётган бола ва унинг синглисини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида саккиз ёшли бола вафот этди.

8 август 2022, 16:36

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Тошкентнинг Миробод туманида 7 август куни икки автомобиль тўқнашиб кетди. Икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

5 август 2022, 16:54

Тошкентда автомобиль уриб юбориши натижасида пиёда ҳалок бўлди

Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида Lacetti автомобили ҳайдовчиси бир инсонни уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган.

5 август 2022, 09:03

Термизда маст ҳайдовчи Damas машинасида кекса пиёдани уриб юборди

Термизнинг Алишер Навоий кўчасида маст ҳолатдаги ҳайдовчи Damas машинасида катта тезликда ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган 83 ёшли қарияни уриб юборди.

2 август 2022, 14:05

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида ёш бола вафот этди

Тошкент шаҳридаги 14-оилавий поликлиника олдида Matiz ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиб, икки пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида беш ёшли бола вафот этди.

1 август 2022, 11:04

Навоийда 3,2 млрд сўмлик 30 дона майнинг қурилмаси ўғрилаб кетилди

Навоий вилоятида қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган 30 дона AntMiner Т19 майнинг қурилмасини ўғрилаган икки шахс қўлга олинди. Ҳозиргача 13 та қурилма топилган.

30 июл 2022, 09:02

Москвада ётоқхонадаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди

Москвадаги ёнғинда саккиз киши вафот этди, улардан икки нафари Ўзбекистон фуқароларидир. ФВВнинг хабар беришича, деразалардаги панжаралар ва ёнғин содир бўлган вақтда ишламай қолган сигнализация одамларни қутқариб қолишга тўсқинлик қилган.

29 июл 2022, 17:36

Бухорода юк машинаси уриб юборган тўсиқ кекса аёлга бориб тегди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида юк машинаси уриб юборган тўсиқ ўша пайтда йўлни кесиб ўтаётган аёлга бориб тегди. Пиёда касалхонада вафот этган.

26 июл 2022, 19:04

Сирдарёда спорт анжомлари оширилган нархларда харид қилингани аниқланди

Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан спорт анжомлари 1,2 млрд сўмдан зиёд қиммат нархга сотиб олингани маълум бўлди.

7 июл 2022, 09:33

Андижонда 37 киши овқатдан заҳарланди

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида 37 киши «нонбургер» дан заҳарланди. Уларнинг 17 нафари шифохонага ётқизилди.

1 июл 2022, 15:03

Наманганда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Наманган вилоятида Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиши натижасида автомобилда ёнғин содир бўлди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда автомобиль катта тезликда ҳаракатланиб, юк машинаси билан тўқнашиб кетганлиги айтилмоқда.

9 июн 2022, 11:21

Пойтахтдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Тошкентда «Matiz» дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди. Ҳайдовчи тезликни белгиланган меъёрдан ошириб юборгани айтилмоқда.

8 июн 2022, 11:13

Урганчда ҳайдовчи одамлар кўз ўнгида ўлдириб кетилди

Урганчда кундузи гавжум кўчада автомобиль ҳайдовчиси шафқатсизларча ўлдириб кетилди. Бир киши қасддан одам ўлдиришда, яна бири безориликда айбланиб ҳибсга олинди, безориликда айбланган яна олти нафар шахс тилхат асосида озод қилинди.

24 май 2022, 16:12

Наманганда 7-синф ўқувчиси автомобилда тенгдошини босиб кетди

Наманган вилояти Косонсой туманида 7-синф ўқувчиси «Ваз-2106» русумли автомобилни ноқонуний бошқараётиб, йўл четида кетаётган 14 ёшли пиёдани босиб кетди. Бу охирги уч сутка ичида Ўзбекистон йўлларида ЙТҲ оқибатида содир бўлган саккизинчи ўлим ҳолатидир.

24 май 2022, 10:42

Чирчиқда мактаб ўқувчилари кекса эркакни калтаклашди

Чирчиқда икки нафар мактаб ўқувчиси 58 ёшли эркакни сабабсиз калтаклади. Тергов ҳаракатлари бошланган. ИИБ вакиллари ушбу ўқувчилар истиқомат қиладиган маҳаллада бўлиб, ота-оналар ва аҳоли билан суҳбатлашди.

8 ноябр 2021, 23:41

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанда вилоятидаги конда юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

4 феврал 2021, 12:05

2020 йилда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар сони ошди

Давлат меҳнат инспекцияси 2020 йилда ишлаб чиқариш жараёнларида бахтсиз ҳодисалар 607 тани ташкил этганини, бу эса 2019 йилга нисбатан 107 тага кўплигини маълум қилди. Оқибатда 693 нафар ходим жабрланган, шундан 201 нафари ҳалок бўлган.

11 январ 2021, 11:47

Бухорода ободонлаштириш ходими устига юк машинаси ағдарилди

Бухоро шаҳрида асфальт маҳсулоти юкланган юк машинаси эркак устига ағдарилиб кетиб, босиб қолган. Маҳаллий аҳолининг маълум қилишига кўра, ҳодиса мазкур ҳудудда қазиш ишлари олиб борилиб, йўлнинг юзаси фақат қўмилгани ва мўрт бўлиб қолгани сабабли юзага келган.

28 декабр 2020, 17:13

Бухорода йўловчи поезди аёл кишини уриб юборди

Бухоро вилоятида йўловчи поезди аёл кишини уриб юборди. У Когон шаҳрида ҳамшира бўлиб ишлаган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди етим қолди.

21 декабр 2020, 13:45

Андижонда набирасини қутқармоқчи бўлган 65 ёшли эркак унга қўшилиб чўкиб кетди

Андижон вилоятида ўз жонига қасд қилиб, сувга ташлаган 18 ёшли набирасини қутқармоқчи бўлган эркак у билан бирга чўқиб кетди. Прокуратура бу бўйича суриштирув ишлари олиб бормоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг