«банкоматлар» тегли мақолалар


12 июл 2022, 00:10

Марказий банк банкоматдан нақд пул ечиш учун комиссия оширилганига муносабат билдирди

Душанба куни тармоқларда банклардан бири банкоматда нақд пул ечиш учун комиссия миқдорини 1 фоиздан 3 фоизгача оширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк тижорат банклари комиссия миқдорини мустақил белгилашини айтиб, фоиз оширилиши «эркин бозор шароитида ўзини оқламаслигига» ишонтирмоқда.

11 май 2022, 18:17

МБ банкоматларда нақд пул етишмаслиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда банкоматлардан нақд пул ечиб олиш билан боғлиқ муаммолар юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Марказий банк мазкур узилишни нақд пулга талаб ортиши ва логистика муаммолари билан изоҳлади. Регулятор аҳолининг нақд пулга бўлган эҳтиёжини қондириш учун барча имкониятларга эга эканлигига ишонтирмоқда.

14 январ 2022, 12:28

«Капиталбанк» банкоматлари иши вақтинча тўхтатилади

«Капиталбанк» банкоматлари фаолияти хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича техник ишлар олиб борилиши муносабати билан вақтинча тўхтатилади. Банкоматлар босқичма-босқич март ойининг ўрталарига қадар ўчирилади. 2021 йил 1 декабрь ҳолатига мамлакатдаги барча банкомат ва инфокиоскларнинг 25 фоизи «Капиталбанк»га тегишли.

28 декабр 2021, 23:10

28 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Санкт-Петербургга етиб борган Шавкат Мирзиёев, январь охиригача фаолияти қайта тикланадиган валюта алмаштирувчи банкоматлар, 81 туп кесилган дарахтнинг компенсациясини 22 ойдан сўнг олган Экоқўмита, Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар тўла автобус, шахматда жаҳон чемпионини мағлуб этган Нодир Абдусатторов ва бошқа жабарлар — «Газета.uz» нинг 28 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

6 феврал 2021, 15:01

Андижонда банк ходими деҳқон бозоридаги банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштирди

Андижон вилоятида банк филиалининг бош мутахассиси ўтган йилнинг декабрь ойидан, шу йилнинг январь ойигача банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштириб олди. Бундан ташқари, фуқаро ўз ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлди.

8 январ 2021, 10:20

Тошкентда 7 та тўлов терминали ўғирланди

Тошкент шаҳрида икки нафар фуқаро бир неча банкоматларни ўғирлаганликда гумонланмоқда. Мазкур шахслар банкоматларни ортиб олиб кетиб, уларни бузган ва пулларни сарфлаб юборгани аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг