АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари эндиликда мамлакатга қўйиб юборилмайди ва иммиграция иши ҳал бўлгунича ҳибсда сақланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берган оила аъзолари ҳам виза олишдан маҳрум этилиши мумкин.
Халқаро таълим институти маълумотларига кўра, 2022−2023 ўқув йилида АҚШ университетларида ўзбекистонлик 1000 дан ортиқ талаба таҳсил олган. Бу олдинги йилга нисбатан 72,6 фоизга кўп.
АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой етакчиси Си Цзиньпин сўнгги бир йилда биринчи марта шахсан учрашиб, «конструктив» музокаралар олиб борди. Учрашув самарали кечмади, лекин томонлар келишмовчиликларга қарамай мулоқотни давом эттирмоқчилигини билдирди. «Бу муҳим прогресс», — деди АҚШ президенти.
Тошкентда АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу иштирокида стратегик шериклик мулоқотининг учинчи сессияси бўлиб ўтди. Дипломат Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, шунингдек, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини сўзсиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлашини билдирди.
АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу шу ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради ва икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотида иштирок этади. У Қозоғистон ва Ҳиндистонга ҳам боради.
БМТ Бош Ассамблеяси 31 марта АҚШни Кубага қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди. Ҳужжатни 187 давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади. Делегатлар Кубага қарши эмбарго ноқонуний эканини таъкидлаб, бу «БМТ Низомини очиқдан-очиқ ва тизимли равишда бузиш» эканлигини таъкидлади.
Хитой ва АҚШ расмийлари узоқ вақтдан буён илк бор ядровий қурол устидан назорат бўйича музокаралар ўтказмоқчи. Қўшма Штатлар Россия ва Хитой билан «беқарорлаштирувчи уч томонлама қуролланиш пойгаси»нинг олдини олишга интилмоқда, деб ёзади WSJ.
АҚШ «Икки халқ учун икки давлат» режасига мувофиқ Яқин Шарқда тинчликка эришиш тарафдори, деди Самарқандга келган USAID раҳбари Саманта Пауэр. У, шунингдек, АҚШнинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги поймол этилишини қоралаш бўйича чақириқларидан ажабланмаслик кераклигини таъкидлади.
USAID администратори Саманта Пауэр Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини «янги умид ва имкониятлар дунёси» деб атади. Унинг сўзларига кўра, у АҚШ президентининг «ушбу муҳим минтақа мамлакатлари ва халқлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш» илтимосига биноан келган.
USAID раҳбари Саманта Пауэр Марказий Осиё мамлакатларига савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш ва дезинформацияга қарши курашиш учун 14,3 млн доллар ажратилишини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, «ОАВни қўллаб-қувватлаш ҳам демократик, ҳам иқтисодий ислоҳотдир».
USAID администратори Саманта Пауэр бошчилигида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ делегациялари иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. «Биз АҚШнинг минтақанинг янада ривожланишига қизиқишини олқишлаймиз», — деди Ўзбекистон инвестициялар вазири.
АҚШ Ўзбекистонда инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш бўйича янги дастурни амалга оширади, дея маълум қилди USAID раҳбари Саманта Пауэр Тошкентдаги мактаблардан бирига ташрифи чоғида. Дастурнинг биринчи йили учун 4,5 млн доллар ажратилди.
Тошкентга ташриф буюрган USAID администратори Саманта Пауэр Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 14 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилишини маълум қилди. Хусусан, маблағлар сил касаллиги, эпидемия ва пандемия таҳдидига қарши кураш, шунингдек, хусусий секторни мустаҳкамлашга йўналтирилади.
23−24 октябрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонда бўлади. У Марказий Осиёда минтақавий алоқалар бўйича биринчи С5+1 вазирлар конференциясини ўтказади. Учрашув ҳақида Нью-Йоркда бўлиб ўтган С5+1 саммити чоғида эълон қилинди.
АҚШ президенти Жо Байден аҳолига телемурожаатида ҲАМАС ҳамда Россия президенти Владимир Путин «демократияни бутунлай йўқ қилмоқчи»лигини ва Америка террорчилар ва золимларнинг ғалаба қозонишига йўл қўймаслигини айтди. У америкаликларни Украина ва Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этишга чақирди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида танишлари ёрдамида 16 ва 10 минг доллар эвазига АҚШга ишлаш учун юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди.
Байден ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини 11 сентябрь воқеаларига қиёслади. АҚШ ва Исроил разведкаси «Ал-Аҳли» касалхонасидаги портлашда «кўпи билан бир неча ўн нафар» одам ўлган деб ҳисобламоқда. Миср ва АҚШ раҳбарлари гуманитар ёрдам коридорини очиш бўйича келишиб олди.
2021 йил августида Афғонистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт тақдири ҳамон АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари томонидан муҳокама қилинмоқда, дея АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Хеник «Газета.uz»га маълум қилди. Ҳарбий авиатехникалар Сурхондарёда қолмоқда.
Bloomberg хабар қилишича АҚШ президенти администрацияси Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидан транзит визаларини талаб қилишни сўради. Бунга бир гуруҳ муҳожирлар «ИШИД»га алоқадор шахслар ёрдамида АҚШга кириб келгани воқеаси сабаб бўлган.
Украина ҳарбийлари илк бор АҚШ томонидан тақдим этилган ATACMS ракеталарини Россия қўшинлари позицияларига қарши қўллади, деб ёзмоқда Wall Street Journal. Ракеталарнинг кичик партияси яқинда яширинча Украинага етказилган эди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг