Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ходим ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди. ФНҚИЗ бунга у ишдан бўшатилгани сабаб бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, шу куни ходимнинг ёнида рухсатномаси бўлмаганлиги учун ишга киритилмаганини маълум қилди. Корхона унга ёрдам кўрсатмоқда.
Тармоқларда Самарқандда эркаклар икки аёлни калтаклагани акс этган видео тарқалганди. Бунга аёллар бошқа бир аёл билан жанжаллашиб қолгани ва эркакларнинг машиналарига шикаст етказгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Видеодаги болакай эса аёлнинг фарзанди эмаслиги маълум бўлди. Томонларнинг фикри.
Асака туманида туғруқхона шифокорлари 26 ёшли аёлнинг қорнида салфеткани унутиб қолдиргани орадан 10 ой ўтиб маълум бўлди. Туман ҳокимлиги салфетка жарроҳлик амалиёти билан олиб ташлангани ва беморнинг саломатлиги бўйича шикояти йўқлигини маълум қилди. Тармоқларда тарқалган видео эса бошқа шифокорларга ўрнак бўлиши учун суратга олингани ва номаълум шахс томонидан тарқатиб юборилгани айтилмоқда.
Бухоро вилоятида ОИТСга чалинганини била туриб 4 йил давомида қарийб 40 кишига касалликни юқтириб келган аёл аниқланди. Суд ҳукмига кўра, унга 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Эри томонидан аёвсиз калтакланиб, «памперс» едирилган самарқандлик аёлга вилоят ҳокимлиги томонидан икки хонали уй ажратилади. Шунингдек, аёл саломатлигини тиклаб олганидан сўнг ишга жойлаштирилади.
Самарқандда эри томонидан ваҳшийларча калтакланиб, «памперс» едирилган аёл билан боғлиқ ҳолат Сенат назоратига олингани хабар қилинди. Жабрланувчи эса зўравонга нисбатан Жиноят кодексининг 103 (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) ва 110- моддалари (қийнаш) бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилишини сўрамоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг