«афғонистон» тегли мақолалар


12 июл 2021, 13:22

Афғонистон ҳарбийларини Ўзбекистонга қабул қилиш бўйича мурожаат бўлмаган — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов КХШТ томонидан Ўзбекистон ҳудудига ҳарбий базани жойлаштириш бўйича таклиф келиб тушмаганлигини маълум қилди. Шунингдек, унинг таъкидлашича, АҚШ томонидан афғон ҳукумати аскарларини вақтинча Ўзбекистон ҳудудига қабул қилиш бўйича таклиф ҳам келиб тушмаган.

9 июл 2021, 16:23

Толиблар Қандаҳорга киришди

«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрига киришди. Аввал шаҳарнинг марказий қамоқхона, сўнг бозор ҳудудида жанглар бўлиб ўтгани айтилмоқда. Бир неча тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган ва яраланган.

9 июл 2021, 15:21

«Афғонистон келажагини ҳал қилиш — афғон халқининг ҳуқуқи ва масъулияти» — Жо Байден

АҚШ Афғонистондан қўшинларини чиқаришни 31 август куни якунлайди. Америка президенти Жо Байден АҚШ «Ал-Қоида» раҳбарини йўқотиб, мамлакатдаги ўз мақсадларига эришганлигини таъкидлади. «Афғонистоннинг кейинги тақдирини ҳал қилиш — фақат афғон халқининг ҳуқуқи ва масъулияти», — деди у.

8 июл 2021, 12:11

Тожикистон Афғонистондаги вазият туфайли КХШТдан ёрдам сўради

Тожикистон КХШТга Афғонистон билан чегарада хавфсизликни кучайтиришга ёрдам бериш илтимоси билан мурожаат қилди. Аввалроқ, КХШТ агар Тожикистон сиёсий, ҳарбий ва ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилса қўллашга тайёр эканлигини маълум қилган эди.

7 июл 2021, 20:49

Жаҳон янгиликлари дайжести (тўлдирилди)

Гаити президентининг ўз уйида ўлдирилгани, Туркманистонда мажбурий эмлашнинг жорий этилгани, Литванинг Беларус билан чегара ҳудудида девор барпо этиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

3 июл 2021, 09:15

Германия ҳарбийлари Афғонистонни тарк этди

30 июнь куни Германия аскарларининг охирги гуруҳи Афғонистонни тарк этди. ГФР мудофаа вазири буни «муҳим тарихий воқеа» деб атади. «Биз Афғонистондан тезда европача намунадаги давлатни ярата оламиз, деган нотўғри таассуротни уйғотдик», — деди у. Вазир шунингдек, НАТО иттифоқдошлари Афғонистонга бошқа йўллар орқали ёрдам бериш ҳақида бош қотираётганини ҳам маълум қилди.

2 июл 2021, 17:44

АҚШ Марказий Осиё мамлакатларидан 9000 га яқин афғонларни вақтинча қабул қилишни сўради — Bloomberg

АҚШ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан АҚШ ҳарбий кучлари билан ишлаган ва ҳозирда «Толибон» қасосидан қўрқаётган 9000 га яқин афғонистонликларни вақтинча қабул қилишни илтимос қилиб мурожаат қилди, деб ёзади Bloomberg.

30 июн 2021, 21:29

Жаҳон янгиликлари дайжести

ЕОИИда иш қидиришнинг ягона тизими жорий этилиши, ЖССТ Хитойни безгакдан ҳоли мамлакат деб эълон қилгани, Канадада рекорд даражадаги иссиқлик қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

28 июн 2021, 22:10

Яна 47 нафар афғон ҳарбийлари ва фуқаролари Ўзбекистон чегарасини бузган

26−27 июнь кунлари 47 нафар Афғонистон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳ вакиллари Ўзбекистон давлат чегарасини бузиб кирган. Барча Афғонистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилган. «Ўзбекистон ҳудудига бу каби ноқонуний ўтишга уринишлар қатъий равишда бартараф этилади», — дея баёнот берди ТИВ.

28 июн 2021, 20:52

Жаҳон янгиликлари дайжести

Бир гуруҳ Афғонистон ҳарбийларининг Тожикистон чегарасидан ўтгани, Швеция бош вазирининг истеъфоси, Ҳиндистоннинг 50 минг нафар ҳарбийни Хитой билан чегара ҳудудига сафарбар қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

28 июн 2021, 19:04

Афғонистон фуқаролари ва ҳарбийлари яна Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтган — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Афғонистон фуқаролари ва ҳарбийлари Ўзбекистон чегарасини яна бир неча марта бузиб ўтгани, охирги шундай ҳаракат шанба куни бўлганини маълум қилди. Суриштирув ва тергов ҳаракатларидан сўнг улар ўз юртига қайтарилган. «Ўзбекистон чегараси дахлсизлиги ҳеч қандай шубҳа остига қўйилмаслиги керак», — деди Асадов.

24 июн 2021, 16:57 2

«Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади» — ТИВ

23 июнь куни Афғонистон чегарасидан 53 нафар афғон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтганлиги юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқди. Ўзбекистон Афғонистон билан дўстона муносабатларни асраш тарафдори, бироқ мамлакат ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, дейилади баёнотда.

23 июн 2021, 15:16

Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» пункти толибон назоратига ўтди

21 июнь куни толибон Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» назорат ўтказиш пунктини эгаллади, 134 нафар афғон ҳарбийлари қўшни давлат ҳудудига чекинди. Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мамлакатлар ўртасидаги чегара линиясидаги вазиятни кескин деб баҳоламоқда.

22 июн 2021, 10:57

Коронавирус сабабли Ўзбекистон Афғонистон билан чегарани ёпди

Афғонистонда эпибемиологик вазиятнинг кескинлашаётганлиги сабабли ўзбек-афғон чегарасида фуқароларнинг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади.

12 июн 2021, 11:12

Ўзбекистон Афғонистонга 1000 та кислород баллонини юборди

Ўзбекистон Афғонистонга шошилинч гуманитар ёрдамни кўрсатди. Қўшни афғон мамлакатига 1000 дона кислород баллонлари юборилди.

31 май 2021, 20:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда оилаларга учта фарзанд кўришга рухсат берилгани, бир неча минг афғонистонликнинг Буюк Британияга кўчиб ўтаётгани, Бразилияда президентга қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

12 май 2021, 15:35

Ўзбекистон Афғонистонда Рамазон Ҳайити муносабати билан уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди

Ўзбекистон муқаддас Рамазон Ҳайити — Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди. Муборак кунларда ўт очишнинг тўхталиши Афғонистонда сиёсий тинчлик жараёнини илгари суриш бўйича зарур шарт-шароитларни яратишига умид билдирилди.

10 май 2021, 14:50

WSJ: АҚШ Афғонистондаги қўшинларини Марказий Осиёга ёки Яқин Шарққа жойлаштириши мумкин

АҚШ Афғонистондан олиб чиқилаётган қўшин ва ҳарбий техникани Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ва Тожикистонга жойлаштирилиши имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.

10 май 2021, 10:35

Қобулда қизлар мактабидаги портлаш оқибатида 63 киши вафот этди

Шанба куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги қизлар мактаби яқинида портлаш рўй берди. Оқибатда 63 киши вафот этди, 150 дан ортиғи жароҳатланди. Афғонистон ҳукумати ҳужумда «Толибон»ни айбламоқда, аммо улар ҳужумга алоқадор эмасликларини айтишмоқда.

28 апрель 2021, 20:12

Жаҳон янгиликлари дайжести

Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон халқи Ассамблеясини бошқариш ҳуқуқини амалдаги президентга топширгани, Кипр ҳукуматининг ноқонуний равишда 3,5 мингта «олтин паспорт» бергани, Россиянинг Болтиқбўйи давлатлари ва Словакия дипломатларини мамлакатдан чиқариб юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг