«афғонистон» тегли мақолалар


17 август 2021, 14:17

Толиблар афғонларни ишларига қайтишга чақирди

«Толибон» ҳукумат амалдорларига умумий амнистия эълон қилди ва афғонларни ишга қайтишга чақирди. TOLOnews телеканали аёл телебошловчи ва мухбирлар иштирокидаги кўрсатувларни узатишда давом этмоқда.

17 август 2021, 12:19 2

Ўзбекистон чегарада тинчликни сақлаш бўйича «Толибон» вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турибди — ТИВ

ТИВ Афғонистондаги вазият бўйича баёнотида, Ўзбекистон «қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига содиқлигини» қатъий билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон томони чегара ҳимоясини таъминлаш ва чегара ҳудудида тинчликни сақлаш масалалари бўйича «Толибон» ҳаракати вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турганини маълум қилинди. Мамлакатнинг Кобул ва Мозори Шарифдаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда ишламоқда.

16 август 2021, 23:32 1

Бош прокуратура Афғонистон ҳарбийлари ҳақидаги хабарни тасдиқланмаган деб атади

Бош прокуратура ўзининг Telegram каналидан Афғонистоннинг ҳарбий самолёт ва вертолётлари Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги хабарни охиригача тасдиқланмаганлиги сабабли ўчириб ташлади.

16 август 2021, 17:21

Сурхондарёда Афғонистон ҳарбий самолёти қулаб тушгани тасдиқланди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳаво кучларига тегишли самолётнинг Сурхондарёда қулаб тушганини тасдиқлади. «Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишнинг олди олинган», — дея қайд этди вазирлик. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

16 август 2021, 16:02

Юзлаб одамлар Афғонистондан сўнгги самолётларга чиқишга уринишди. Бир неча киши вафот этди (видео)

Кобул аэропортида юзлаб одамлар Афғонистондан учадиган сўнгги самолётларга тирмашиб чиқишаётгани акс этган видеолар тарқалди. Улардан баъзилари самолётларнинг бортига, баъзилари эса тезликни ошираётган самолёт тагига қўллари билан илинмоқчи бўлганлар. Ҳозирда аэропортдаги ҳолатлардан сўнг бир неча киши ҳалок бўлган.

16 август 2021, 13:09

БМТ муҳтож бўлган барча афғонларга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди

БМТ бош котиби Антониу Гуттериш Афғонистондаги вазият бўйича муносабат билдириб, гуманитар ёрдам етказиб бериш имкониятини таъминлаш учун томонларни «максимал даражада босиқ бўлишга» чақирди. Шунингдек, бош котиб аёллар ва қизларнинг келажагидан хавотирда эканлиги таъкидлади. Душанба куни Афғонистондаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилади.

16 август 2021, 12:13

«Толибон» мамлакатда «уруш якунланганини» эълон қилди

«Толибон» ҳаракати вакиллари Al-Jazeera телеканали эфирида «Афғонистонда уруш тугуганлиги» ҳақида эълон қилди. Шунингдек, улар «ҳаракат ҳар бир қадамини масъулият билан босишини ва барча томонлар билан тинч муносабатларни сақлаш ниятида» эканлигини таъкидлашмоқда. Толиблар бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслигини қайд этди.

16 август 2021, 11:28

60 дан ортиқ мамлакатлар Афғонистонни тарк этмоқчи бўлганларга имкон беришга чақирди

60 дан ортиқ мамлакатлар қўшма баёнот билан чиқиб, чет элликлар ва мамлакатни тарк этмоқчи бўлган афғон фуқароларини хавфсиз чиқиб кетишини таъминлашга чақирди.

16 август 2021, 10:37 1

Толибларнинг Афғонистондаги «камбэки»: Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари учун оқибатлар

Якшанба куни «Толибон» Афғонистон ҳудудида ўз назоратини ўрнатганлигини эълон қилди. Халқаро муносабатлар соҳаси бўйича мутахассис Юрий Саруханян Афғонистонда ҳокимият ўзгариши Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида фикр юритади.

16 август 2021, 00:47

Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этди. Толиблар мамлакатда Ислом амирлигини тузмоқчи

Ашраф Ғани қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида Афғонистонни тарк этди. ОАВлар хабарига кўра, давлат раҳбари Тожикистон орқали Уммонга етиб борган. Бироқ, New York Times у аёли ва икки нафар ёрдамчиси билан Ўзбекистонга йўл олганига ишонтирмоқда. Президент саройини қўлга киритган «Толибон» ҳаракати аъзолари эса Афғонистон Ислом амирлиги тузилганини эълон қилишни кўзлаяпти.

15 август 2021, 08:23

Ўзбекистон 84 нафар афғон ҳарбий хизматчиси, жумладан ярадорларни қабул қилди — ТИВ

Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтган 84 нафар Афғонистон ҳарбий хизматчисига тиббий ёрдам ва вақтинчалик бошпана тақдим этди. ТИВ афғон фуқароларини ватанига қайтариш ҳамда Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудидаги вазиятни юмшатиш учун афғон томони билан музокаралар олиб бормоқда.

15 август 2021, 00:20

«Толибон» Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳрини эгаллади

«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Балх вилоятининг маъмурий маркази — Мозори-Шариф шаҳрини эгаллаганлигини эълон қилди. ОАВ маълумотларига кўра, афғон ҳукумати қўшинларининг бир қисми Ўзбекистон билан чегара томонга қочган.

13 август 2021, 13:09

«Толибон» Қандаҳор ва Ҳиротни эгаллади

«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри Қандаҳорни ва энг йирик провинцияларидан бири Ҳиротни эгаллади.

9 август 2021, 12:48

Толиблар Афғонистон шимолидаги муҳим шаҳар — Қундузни эгаллади

Афғонистон шимолидаги стратегик аҳамиятга эга бўлган Қундуз шаҳри «Толибон» ҳаракати вакиллари томонидан эгалланди. Шаҳардаги жанглар оқибатида ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли қурбонлари, аёллар ва болалар борлиги айтилмоқда. Жума куни ҳаракат вакиллари Заранж ва Шибарганни эгаллашган.

6 август 2021, 12:30

Афғонистон: Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги кўприкми ёки ажратувчи омил?

Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини ривожлантиришда географик жиҳатдан муҳим роль ўйнайди. Мустақил тадқиқотчи Акрам Умаров минтақалар давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муаммолар ва имкониятларда Афғонистон омили ҳақида ёзади.

30 июл 2021, 21:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Aфғонистонда БМТ миссиясига ҳужум қилингани, Беларусда намойишлардан сўнг деярли 4,7 минг жиноий иш очилгани, Токио яқинидаги учта префектурада фавқулодда ҳолат режими жорий этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

26 июл 2021, 22:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

Тунисдаги сиёсий инқироз, Олимпия ўйинлари ўтказилаётган Токиога яқинлашаётган тайфун, Aфғонистондаги олти ойлик жангларда деярли 1,6 минг тинч аҳолининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

26 июл 2021, 13:05

Афғонистон билан чегарада палаткалар шаҳарчаси қурилмаяпти — ДХХ Чегара қўшинлари

ДХХ Чегара қўшинлари «Газета.uz» сўровига берган жавобида Афғонистон билан чегара ҳудудда қочоқлар учун палаткалар шаҳарчаси қурилаётгани ҳақидаги хабарни рад этди. Шунингдек, Чегара қўшинлари афғон ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар кўнгиллилари июнь ойида Ўзбекистон чегарасини қай тарзда кесиб ўтишганини ҳам маълум қилишди.

25 июл 2021, 10:00

Афғонистон ҳукумати 31 та вилоятда комендантлик соати жорий қилди

Шанба куни Афғонистоннинг 31 та вилоятида комендантлик соати эълон қилинди. ИИВ расмий вакили ушбу қарор «Толибон» ҳаракатини чеклаш мақсадида қабул қилинганини айтмоқда. Ҳозирда 10 дан ортиқ туманларда ҳукумат ҳарбийлари ва толиблар ўртасида фаол тўқнашувлар давом этмоқда.

23 июл 2021, 21:35

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусда 40 дан ортиқ нодавлат ташкилотларнинг тугатилгани, Токиодаги Олимпия ўйинларига қарши норозилик намойишлари, Афғонистон можароси бўйича сўнгги янгиликлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг