«афғонистон» тегли мақолалар


23 июл 2021, 21:35

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусда 40 дан ортиқ нодавлат ташкилотларнинг тугатилгани, Токиодаги Олимпия ўйинларига қарши норозилик намойишлари, Афғонистон можароси бўйича сўнгги янгиликлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

23 июл 2021, 15:01

Тожикистон Афғонистондан 100 мингга яқин қочқинларни қабул қилишга тайёр

Июль ойида Тожикистон Афғонистондан 1574 нафар қочқинларни қабул қилди. Кейинчалик улар чартер рейслари билан Кобул ва Мозори-Шарифга қайтарилган. Мамлакат чегарадош ҳудудлардан 100 мингга яқин афғон қочқинларини қабул қилишга тайёр.

22 июл 2021, 21:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

2,5 минг нафар Афғонистон фуқаросига АҚШ махсус иммиграцион визаси ажратилгани, Хитойдаги тошқинларда ҳалок бўлганлар сонининг 33 нафарга етгани, Исроилда коронавирусга қарши янги турдаги вакцинанинг ишлаб чиқарилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

20 июл 2021, 21:52

Тожикистонда афғон қочқинлари учун вақтинчалик база қурилади

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида афғон қочқинлари учун вақтинчалик сақлаш базасини қуриш режалаштирилмоқда. Вилоят раҳбари Қурбон Ҳакимзода афғонларнинг ўз вақтида фуқаролик уруши жараёнида тожикистонликларни дастаклаганини эсга олди. Июль бошида Ўзбекистон Термиз яқинида ҳам чодирли шаҳарча қурилиши ҳақида хабар қилинган эди, бироқ мамлакат ҳукумати ҳозирча ушбу хабарга изоҳ бермади.

19 июл 2021, 14:28

Афғонистон ҳукумати ва толиблар компромиссга келиш бўйича келишувга эришди

Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» Қатардаги музокараларда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эриша олишмади, лекин иложи борича тезроқ компромиссга эришишга келишишди.

16 июл 2021, 21:30

Жаҳон янгиликлари дайжести

БААда комендантлик соати ва мамлакатга кириш тартибининг янгилангани, ЖАРдаги тартибсизликларда 100 дан ортиқ кишининг вафот этгани, БМТ бош котибининг Олимпия сулҳига риоя қилишга чақираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

16 июл 2021, 20:34

«Толиблар билан музокара олиб бориш учун барча чоралардан фойдаланяпмиз» — Ашраф Ғани

«Толибон» таклиф қилган ягона танлов — улар томонга ўтиш ёки таслим бўлиш, деди Афғонистон президенти Ашраф Ғани Марказий ва Жанубий Осиё бўйича конференцияда. У ҳукумат толиблар билан музокаралар олиб бориш ва уларга ён босмаслик учун барча чоралардан фойдаланилаётганини қўшимча қилди.

16 июл 2021, 19:47

«Афғонистонда тинчликни илгари суриш бўйича жамоавий масъулиятни зиммамизга оламиз» — Жозеп Боррель

Евроиттифоқ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель Марказий ва Жанубий Осиё бўйича конференцияда Афғонистонга қўшни давлатлар ва халқаро ҳамкорлар ушбу мамлакатда тинчлик ва тараққиётни илгари суриш борасида масъулиятни ўз зиммасига олишини таъкидлади.

16 июл 2021, 19:22

«Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш учун имкониятларни излашда давом этиш керак» — МО ва Россия ТИВ раҳбарлари

Марказий Осиё ва Россия ТИВ раҳбарлари қўшма баёнотда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш учун имкониятларни қидиришда давом этиш кераклигини таъкидлашди ва ихтилофдаги барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга чақиришди.

16 июл 2021, 18:25

«Бугун Афғонистон муҳим бурилиш даврини бошдан кечирмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Тошкентда ўтган халқаро конференция давомида Афғонистон ўзининг энг янги тарихидаги муҳим бурилиш даврини бошдан кечираётганини айтди. У шунингдек, афғон халқи умуммиллий муросага эришиш йўлида ўзаро келишувларга тайёр эканини намойиш этишига ишонч билдирди.

16 июл 2021, 13:37

Ўзбекистон вакцинация сертификатларини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган халқаро анжуманда Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ҳамкорлигини ривожлантиришга, жумладан, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича йиллик форум ўтказиш, хавфсиз транспорт-логистика инфратузилмасини яратиш, гиёҳвандликка қарши қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга оид таклифларни билдирди. Қолаверса, вакцинация бўйича ўзаро тан олинган сертификатлар асосида «Янги шароитдаги туризм» концепциясини жорий этиш зарурлиги айтилди.

16 июл 2021, 10:57

Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон маслаҳатлар платформасини ташкил этмоқда

Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон Афғонистон тинчлик жараёни ва можародан кейинги даврда тартибга солишни қўллаб-қувватлаш учун тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этмоқдалар.

16 июл 2021, 10:00

Покистон бош вазири афғон муаммосини ҳал қилишга Туркияни жалб этиш таклифини билдирди

Покистон бош вазири Имрон Хон Тошкентда бўлиб ўтган брифингда Туркияни Афғонистон можаросини ҳал этишга жалб қилиш ҳамда Афғонистон қўшнилари саммитини ўтказиш таклифини билдирди.

15 июл 2021, 21:38

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европадаги тошқинларда 48 га яқин кишининг ҳалок бўлгани, пандемия сабабли болалар ўртасида мунтазам эмлашлар сонининг камайгани, МДҲда COVID-сертификатларини ўзаро тан олиш масаласининг муҳокамаси ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

15 июл 2021, 19:18

Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғани билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани Тошкентдаги учрашувда афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг имкони йўқлиги таъкидланди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистонда барқарор тинчликка эришилишига фаол кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.

15 июл 2021, 16:25

Толиблар Кобулга ўз маҳбусларини озод қилиш эвазига сулҳ таклиф қилди

«Толибон» ҳаракати вакиллари Кобулда бўлиб ўтган конференцияда Афғонистон ҳукуматига уч ойлик муддатга ўт очишни тўхтатиш таклифи билан мурожаат қилди. Бунинг эвазига улар илгари қўлга олинган ҳаракатнинг 7000 жангариларини озод этишни талаб қилишган.

15 июл 2021, 13:01

АҚШ Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва террорчиларга қарши агрессив ҳаракатлар борасида музокараларни давом эттиради

АҚШ Афғонистондаги тинчлик бўйича музокараларни қўллаб-қувватлашда ва Афғонистон мудофаа кучларига ёрдам беришда давом этади, дея маълум қилди АҚШ президентининг маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл Тошкентдаги йиғилишда. «Биз Қўшма Штатларга ва иттифоқчиларимиз ҳамда шерикларимиз хавфсизлигига таҳдид солувчи террорчиларга қарши агрессив ҳаракатларимизни давом эттирамиз», — деди у.

14 июл 2021, 18:36

ШҲТ Афғонистондаги можаро иштирокчиларини куч ишлатишдан тийилишга чақирди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Афғонистондаги можаро иштирокчиларини ШҲТга аъзо давлатлар билан чегарадош туманларда беқарорлик ва кутилмаган оқибатларга олиб келувчи куч ва ҳаракатларни қўллашдан тийилишга чақирди.

13 июл 2021, 17:46

БМТ: Афғонистон гуманитар фожиа арафасида

БМТ Афғонистоннинг гуманитар фожиага яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Мамлакатда можаронинг кескинлашуви сабаб аҳоли ўз яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлмоқда.

12 июл 2021, 21:14

Жаҳон янгиликлари дайжести

Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари, Aфғонистонда 18 млндан ортиқ кишининг шошилинч гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиб қолаётгани, Грузия ва ЖАРдаги ҳукуматга қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг