«афғонистон» тегли мақолалар


2 сентябрь 2021, 04:11

FT: ЕИ Ўзбекистон ва Афғонистоннинг бошқа қўшниларига қочқинларни қабул қилиш эвазига пул тўлаши мумкин

Европа Иттифоқи мамлакатлари Афғонистон қўшниларига қочқинларни қабул қилиш эвазига 600 млн евро тўлаб беришни режалаштираяпти, деб хабар берди Financial Times. Нашр маълумотларига кўра, молиявий кўмакни Ўзбекистон, Тожикистон, Покистон ва хатто Эрон ҳам олиши мумкин. Бу Афғонистондан Европага йўл олиши мумкин бўлган қочоқлар оқимининг олдини олишга ёрдам бериши кутилмоқда.

31 август 2021, 16:49

Афғонистонда ўзбек тилининг тақиқланиши ҳақиқатга зид — ТИВ

Ижтимоий тармоқларда «Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳудудида ўзбек тилининг ўқитилишини тақиқлагани,бир қатор ўзбек муаллифлар асарлари йўқ қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон ТИВ «Толибон» расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида «ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги»ни таъкидлади. Вазирлик «Толибон» вакили ўзбек тили, пушту ва дари тиллари билан бир қаторда, бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолишини тасдиқлаганини маълум қилди.

31 август 2021, 10:18

АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни якунлади

Душанба куни АҚШнинг сўнгги ҳарбий самолёти Афғонистонни тарк этди ва мамлакатнинг ҳарбий миссияси якунланди. Шунингдек, АҚШнинг Афғонистондаги дипломатик фаолияти ҳам тўхтатилди, дипломатлар мамлакатни тарк этди. Кобулдаги элчихона ёпиқлигича қолади.

28 август 2021, 01:25

Ўзбекистон Кобулдаги терактни қоралади

Ўзбекистон кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган Афғонистон пойтахтидаги терактни қоралайди, дейилади ТИВ баёнотида. Кобул аэропортида содир бўлган портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 170 нафарга етди.

27 август 2021, 13:42 1

Ўзбекистон томонга бирорта ўқ отилмаслиги учун ҳар қандай мулоқотга тайёрман — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон толиблар билан икки йил олдин мулоқотни йўлга қўйганини маълум қилди. «Доҳадаги раҳбари Мулла Абдул Ғани Бародар Ўзбекистон томонига бирорта ўқ отилмаслиги бўйича ваъда берган. Ваъдасига вафодор бўлиб тургани учун ҳам улар билан мулоқот қилишимиз табиий», — деди у. «Ўзбекистоннинг тинчлигига таъсир кўрсатадиган омил бўлса, ким бўлишидан қатъи назар гаплашаман», — дея таъкилади давлат раҳбари.

26 август 2021, 16:52

Ўзбекистон орқали ўтаётган Афғонистон қочқинлари орасида террорчилар борлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон орқали Европа ва бошқа давлатларга ўтиб кетаётган Афғонистон қочқинлари орасида террорчилар борлиги ҳақидаги хабарларга ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари муносабат билдирилди. «Ўзбекистон ҳудудидан транзит орқали ўтиб кетаётган шахсларнинг олдиндан рўйхати бўлади, улар тегишли фильтрдан ўтказилади. Бизнинг тегишли ваколатли органларимиз томонидан мамлакатимиз ҳудудида қандайдир террорчилар кириб келишига йўл қўйилмайди», — деди Фарҳод Арзиев.

26 август 2021, 13:25

Афғонистонда қийин аҳволга тушган Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас — ТИВ

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Афғонистонда қийин аҳволга ёки мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмаслигини маълум қилди.

26 август 2021, 12:49

«Афғонистонда барча сиёсий кучларнинг манфаатини эътиборга оладиган коалицион ҳукумат шаклланиши тарафдоримиз» — ТИВ

Сенатнинг ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Афғонистон борасида Ўзбекистоннинг позициясини маълум қилди. «Энг аввало биз Афғонистонда барча сиёсий кучларни манфаатини эътиборга оладиган, уларнинг ўзаро тинчлик музокаралари натижасида эришиладиган коалицион ҳукумат шаклланиши тарафдоримиз», — деди у.

26 август 2021, 10:09

Афғонистон иқтисодиёти нимадан ташкил топган?

«Толибон» назоратига ўтган Афғонистон иқтисодиётининг ҳажми 20 млрд АҚШ долларига тенг. Ноқонуний афюн савдоси афғон иқтисодиётида марказий ўринни эгаллайди. Мамлакат ЯИМининг тахминан 30% қисми, давлат харажатларининг 75% қисми халқаро грантлар ҳисобига молиялаштирилади.

25 август 2021, 16:24

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги иқтисодий лойиҳалари ва мамлакатлар ўртасидаги савдо кўрсаткичлари

Афғонистон Ўзбекистон учун энг йирик савдо бозорларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 779 млн долларни, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида — 351,9 млн долларни ташкил қилган. «Газета.uz» икки давлат ўртасидаги импорт ва экспорт таркиби ҳамда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги лойиҳалари ҳақида маълумотлар тақдим этади.

23 август 2021, 16:44

«Толибон» Панжшер провинциясини қамал қилди

«Толибон» назорат қилмайдиган ягона Панжшер провинцияси ҳаракат вакиллари томонидан қамал қилинди. Провинциянинг қаршилик вакиллари толиблар билан тўқнаш келишга тайёр эканликларини маълум қилиб, жиддий музокараларга чақиришди.

23 август 2021, 15:15

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Душанба куни Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқотида Афғонистондаги ҳозирги нотинч вазиятни муҳокама қилди.

20 август 2021, 21:46

Ўзбекистон орқали Афғонистондан қарийб 2000 чет эл фуқароси эвакуация қилинди

Охирги бир неча кунда Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистондан қарийб 2000 нафар чет давлатлар фуқаролари эвакуация қилинди, дея хабар берди ТИВ.

20 август 2021, 12:52

АҚШ Афғонистондаги урушга 2,26 трлн доллар сарфлаган ва бу ҳали ҳаммаси эмас

Браун университети АҚШнинг Афғонистондаги урушга сарфлаган харажатларини 2,26 трлн долларга баҳолади. Бу урушнинг ҳар бир куни учун ўртача 300 миллион доллар дегани. АҚШ ушбу урушдаги харажатларнинг асосий қисмини қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирган. 2050 йилга бориб ушбу қарзлар фоизлари қиймати 6,5 трлн долларга етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Шунингдек, Афғонистондаги уруш давомида 174 минг нафар атрофида қурбонлар бўлгани маълум қилинди.

19 август 2021, 17:32

Дала командири, ўқитувчи ва судья — «Толибон» ҳаракатининг раҳбарлари ким?

Афғонистонда назоратни қўлга киритган «Толибон» ҳаракати ўз бошқарув шакли ва турини яқин орада эълон қилиш арафасида. 20 йиллик танаффусдан сўнг мамлакат ҳокимияти тепасига келган ҳаракатни бошқараётган етакчилар ким ва улар ҳақида нималар маълум? Бу ҳақда «Газета.uz» мақоласида.

19 август 2021, 11:22

Ашраф Ғани тез орада Афғонистонга қайтишга ваъда берди

Ашраф Ғани видеомурожаат билан чиқиб, Афғонистонни тарк этишини «қон тўкилишини олдини олиш зарурати» билан изоҳлади. Сиёсатчи тез орада мамлакатга қайтишга ваъда берди. Шунингдек у «Афғонистонда адолатга эришиш учун» ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлаб, афғонлар манфаати учун курашмоқчи эканини маълум қилди.

18 август 2021, 20:17

Ашраф Ғани оиласи билан БААда

Афғонистон президенти Ашраф Ғани оиласи билан Бирлашган Араб Амирликларида, дея хабар қилди мазкур мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги.

18 август 2021, 18:08 1

Ўзбекистон афғон қочқинларини қабул қилиб, уларни чодирлар шаҳарчасига жойлаштирди

Ўзбекистон ҳукумати Сурхондарёда чодирлар шаҳарчасини ташкил этди, у ерда Афғонистондан келган 100 дан ортиқ қочқинлар жойлаштирилди. Sputnik Uzbekistan 650 нафар афғон аскари чегарадаги ҳарбий полигон яқинидаги ковид-марказига жойлаштирилгани ҳақида хабар бермоқда.

18 август 2021, 18:00

«Аёл сифатида, ўзимни эркаклар бошлаган сиёсий урушнинг қурбонидек ҳис қиляпман» — Кобулдаги афғон аёли

«Толибон» Афғонистон пойтахти Кобулни эгаллаганидан сўнг, аҳоли орасида жуда катта ваҳима бошланган. Мамлакат фуқароларидан бири, Кобулда истиқомат қилувчи 24 ёшли университет талабаси, болаларга инглиз тилидан дарс бериб келган қиз, «афғон аёлларининг қўзидаги қўрқув» ва эндиликда уларнинг ҳаёти қандай ўзгариши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.

18 август 2021, 13:56

«Биз тинч яшамоқчимиз». «Толибон»нинг биринчи матбуот анжумани

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаганидан сўнг биринчи матбуот анжуманини ўтказди. Ҳаракат вакили Забиҳулло Мужоҳид толиблар тинчликда яшашни исташини ва мамлакат ҳудудини бошқа давлатларга ҳужум учун ишлатишга йўл қўймасликларини таъкидлади. «Толибон» ҳаракатининг энг муҳим баёнотлари ва ваъдалари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг