«афғонистон» тегли мақолалар


19 май 2022, 14:01

Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистондан электр энергияси учун қарзи $100 млндан ошди

Афғонистон Ўзбекистон ва Тожикистондан электр энергияси учун $100 млндан ортиқ қарзи борлиги очиқланди. Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги қарзни тўлашда ушбу мамлакатларга пул ўтказишдаги қийинчиликлар тўсқинлик қилаётганини қайд этди. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Афғонистон томони ўтган йил давомида электр энергияси учун қарзни тўлиқ тўлаганини маълум қилди.

13 май 2022, 15:47

Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги вазиятга эътибори сусайиб бораётганини таъкидлади, гарчи «у ердаги вазият оғир иқтисодий инқироз ва қийин гуманитар вазият кескинлигича қолиб, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар сақланиб қолмоқда». У июль ойида Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказилишини маълум қилди.

10 май 2022, 18:21

Афғонистонда аёлларга ҳижоб ўраш шарт этиб белгиланди

Афғонистоннинг Толибон ҳукумати аёллардан жамоат жойларида ҳижоб ўраб юришни талаб қилмоқда. Мазкур тартибга бўйсунмаган аёллар давлат ишларидан бўшатилади. 2001 йилгача толиблар ҳукмронлиги даврида ҳам ҳижоб мажбурий эди.

4 май 2022, 12:45

ТИВ Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ўзбек чегарачиларининг ўлимига сабаб бўлгани айтилаётган отишма ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дея хабар бермоқда ТИВ. «Чегарадаги вазият тинчлигича қолмоқда, жанубий чегараларни ҳимоя қилиш одатдаги режимда олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

1 май 2022, 18:55

Ўзбекистон ҳарбий техникаларни Афғонистонга қайтаришни режалаштирмаяпти

Ўзбекистон ўтган йил августида мамлакатга учиб келган ҳарбий самолёт ва вертолётларни Афғонистонга қайтаришни режалаштирмаяпти, чунки улар АҚШ мулки ҳисобланади ва бу масала расмий Вашингтон томонидан ҳал қилиниши керак. Бу ҳақда «Америка Овози»га берган интервьюсида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев маълум қилди.

30 апрель 2022, 11:13

Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Ўзбекистон Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара пункти орқали Афғонистонга 58 та вагондан иборат поездда навбатдаги инсонпарарлик ёрдамини жўнатди.

22 апрель 2022, 12:38

Ўзбекистон Афғонистондаги террорчилик ҳаракатларини қоралади

Ўзбекистон ТИВ Афғонистоннинг Кобул, Мозори-Шариф ва Қундуз шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатларини қоралаб баёнот берди. Ўзбекистон томони ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

20 апрель 2022, 18:08

ИШИД ракеталари Ўзбекистонгача етиб бормади — «Толибон»

«Толибон» матбуот котиби ўринбосари Иномулла Самангоний ИШИДнинг Хуросон бўлими жангчилари Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга ракеталар учиришга урингани, бироқ снарядлар ўзбек чегарасигача етиб бормаганини тасдиқлади. У Афғонистон ҳеч кимга ўз ҳудудидан қўшни давлатлар хавфсизлигига таҳдид қилишга йўл қўймаслигини билдирди. Шунга қарамасдан, мамлакат муваққат ҳукумати ТИВ ўққа тутиш ҳолатини рад этди.

19 апрель 2022, 00:13 1

Афғонистон билан чегарада вазият барқарор — Шерзод Асадов

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Термиз атрофида Ўзбекистон Қуролли кучлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисидаги хабарларни расман рад этди.

18 апрель 2022, 10:10

ЎТЙ: Афғонистон «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўналиши бошқарувидан мамнун

«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўллари бошқармаси (ARA) «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўналишини 2011 йилдан буён бошқариб келаётган ўзбек компанияси фаолиятидан «бутунлай қониқиш ҳосил қилгани»ни билдирди. Бир вақтнинг ўзида афғон матбуоти ARA назоратни босқичма-босқич ўз қўлига олиш ниятида экани ҳақида ёзмоқда.

8 апрель 2022, 13:08

Ўзбекистон Афғонистонда кўкнори етиштиришга қўйилган тақиқни олқишлайди — Исматулла Иргашев

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев қўшни мамлакатнинг муваққат ҳукумати томонидан кўкнори етиштиришни тақиқланишини қўллаб-қувватлашини билдирди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида бу қарорни Афғонистондаги гиёҳвандлик моддалари муаммосини илдизи билан йўқ қилишдаги муҳим қарор деб атади. Бу эса мамлакат халқаро террорчилар паноҳига айланмаслигига аниқ сигнал эканлиги таъкидланди.

8 апрель 2022, 11:46

Сурхондарёда Афғонистон фуқаролари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади

Термиздаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида гуманитар, педагогика ва муҳандислик соҳалари бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Унда 345 нафар афғонистонлик бепул таҳсил олиши мумкин бўлади. Европа Иттифоқи мазкур ташаббус учун 1 млн евро ажратди.

4 апрель 2022, 10:46

«Толибон» бутун Афғонистон ҳудудида кўкнори етиштиришни тақиқлади

«Толибон» ҳаракати бутун Афғонистон бўйлаб фермерларга кўкнори етиштиришни тақиқлади. Аниқланган ҳосиллар йўқ қилинади, қоидабузарлар эса шариат қонунларига асосан жазоланади.

1 апрель 2022, 17:06

Ўзбекистон Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро миқёсда тан олиш механизмларини ишлаб чиқишни таклиф қилди

Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Хитойда бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлар конференциясида Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро тан олиш механизмлари ва мезонларини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

1 апрель 2022, 16:36

Афғон масаласи диққат марказида қолиши керак — Норов

Дунёдаги ҳодисалар муносабати билан афғон масаласи жаҳон сиёсатида иккинчи даражага тушиб кетди. «Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Халқаро ҳамжамият ушбу мамлакатнинг бугуни ва эртаси учун жавобгарликни зиммасига олиши керак», — дея маълум қилди ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов БМТ вазирлар анжуманида.

18 март 2022, 19:12

Афғонистон орқали Ҳиндистондан Ўзбекистонга биринчи транзит юклари жўнатилди

Ҳиндистонлик трейдер Покистон ва Афғонистон орқали биринчи транзит жўнатмани Ўзбекистонга жўнатди. 16 март куни 140 тонна юк — асосан шакар ортилган юк машиналари карвони Кобулдан Тошкентга йўл олган. Бунгача жўнатма Мумбай, Карачи ва Торхам шаҳарларидан ўтган. Ушбу жўнатма «тўртта давлатнинг ҳеч бирида ҳукумат иштирокисиз амалга оширилган"и айтилди.

13 март 2022, 15:38 1

«Биз зўравонликни тўхтатиш тарафдоримиз» — Абдулазиз Камилов Украинадаги вазият ҳақида

Ўзбекистон Украинадаги вазиятдан хавотирда ҳамда зўравонликни тўхтатиш ва барча муаммоларни сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилиш зарур, деб ҳисоблайди, дея маълум қилди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов. Шунингдек, у Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтди ва Европа ҳамда Осиё ўртасида кўприк вазифасини ўтаб келаётган Туркияни мисол сифатида келтирди.

4 март 2022, 10:13

UNICEF Афғонистонга Термиз орқали $2,3 млнлик гуманитар ёрдам юборди

UNICEF Сурхондарё вилоятидаги «Termez Cargo Centre» логистика марказидан оғир ижтимоий шароитда яшаётган афғонистонлик оилалар учун 16 та юк машинасида 2,3 млн долларлик инсонпарварлик ёрдамини юборди.

23 феврал 2022, 17:02

МО ва ЕИ махсус вакиллари Тошкентда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар

Афғонистонда инклюзив сиёсий жараённи қўллаб-қувватлаш учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари конференцияси якуний баёнотида айтилади.

9 феврал 2022, 10:52

Aфғонистонда гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш асосий вазифа — Абдулазиз Камилов

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов халқаро ҳамжамият Aфғонистонда амалга оширилаётган ҳар қандай ижобий қадам ва ўзгаришларни рағбатлантириши кераклигини таъкидлади. Ўзбекистон ТИВ раҳбари асосий вазифа мамлакатда гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш эканлигини эслатди. «Вазиятнинг кескинлашиши жамиятда радикаллашув, турли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар, экстремизм кучларининг кучайишига олиб келиши мумкин», — деди вазир.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг