«арманистон» тегли мақолалар


3 май 2021, 21:01

Жаҳон янгиликлари дайжести

Aрманистон парламентининг Никол Пашинянни бош вазир лавозимига сайламагани, Саудия Aрабистонининг 17 майдан бошлаб чегараларни очаётгани, Венесуэлада амалдорларга нафақаларнинг криптовалютада берилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

29 апрель 2021, 21:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Буюк Британия бош вазирига қарши тергов бошлангани, АҚШда ижтимоий секторни қўллаб-қувватлаш учуш 1,8 трлн долларлик дастурнинг қабул қилингани, Aрманистонда турк товарларини сотишга қўйилган тақиқнинг узайтирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

26 апрель 2021, 15:01

Арманистон бош вазири истеъфога чиқди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш учун истеъфога чиқди. Бу вақт ичида у Вазирлар Маҳкамасининг раҳбари бўлиб ишлайди.

26 апрель 2021, 13:33

АҚШ арманлар геноцидини расман тан олди

AҚШ президенти Жо Байден Усмонли империясида арманларнинг оммавий қирғин қилинганини расман тан олди. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли буни «сиёсий оппортунизм» деб атади. Арманистон бош вазири Никол Пашинян бу қарор учун Байденга миннатдорчилик билдирди.

14 апрель 2021, 20:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШ ва Буюк Британиянинг Aфғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиши, Қорабоғдаги фожиада Арманистоннинг 4 мингга яқин аскари ҳалок бўлгани, Даниянинг AstraZeneca вакцинасидан бутунлай воз кечгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

5 апрель 2021, 15:58

Никол Пашинян апрель ойи охирида истеъфога чиқади

Маълум қилинишича, Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосининг «ҳозирча аниқ куни маълум эмас, лекин бу апрель охирида рўй беради». 20 июнь куни эса Арманистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади.

24 март 2021, 21:09

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда ҳужум қуролларини сотишга тақиқ қўйилиши мумкинлиги, Словакияда ҳукумат инқирози сабабли бир неча вазирнинг истеъфоси, Германияда Пасха таътилларидаги чекловларнинг бекор қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

25 феврал 2021, 18:23

Арманистон қуролли кучлари Никол Пашиняндан истеъфо беришини талаб қилишди

Арманистон қуролли кучлари бош штаби мамлакат бош вазири Никол Пашинян ва ҳукуматнинг истеъфо беришини талаб қилмоқда. Никол Пашинян ушбу ҳаракатни «ҳарбий тўнтариш қилишга уриниш» деб атади.

12 январ 2021, 11:05

Арманистонда карантин чекловлари 6 ойга узайтирилди

Арманистон ҳукумати коронавируснинг тарқалиши туфайли карантин чораларини ярим йилга узайтиришни қарор қилди. Ушбу қарор билан бирга оммавий тадбирларда 60 нафаргача иштирокчиларга рухсат берилгани бўйича чекловлар олиб ташланди.

27 ноябр 2020, 12:01

Франция ТИВ Тоғли Қорабоғ республикасини тан олмаслигини эълон қилди

Франция ўзини эълон қилган Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олмайди, деб хабар берди мамлакат ташқи ишлар вазирлиги. Аввалроқ, Франция Сенати ҳукуматни Тоғли Қорабоғни тан олишга ундайдиган резолюция қабул қилган эди.

20 ноябр 2020, 21:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дональд Трампнинг қизи Иванкага нисбатан тергов ишлари, Арманистон пойтахтида бош вазирга қарши намойишлар, Сеулда коронавируснинг учинчи тўлқини бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

10 ноябр 2020, 11:31

Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар якунланиши ҳақида келишув имзоланди

Арманистон, Россия ва Озарбайжон раҳбарлари Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилиши тўғрисида баёнот имзолади. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжонга ён бериб, бир нечта туманларни, шунингдек тан олинмаган республиканинг бир қисмини Бокуга ўтказишга рози бўлди. Қарор эълон қилинганидан кейин Ереванда норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бошланди.

26 октябр 2020, 12:58

Тоғли Қорабоғ бўйича навбатдаги тинчлик сулҳи ҳам кучга кириши биланоқ бузилди

Тоғли Қорабоғ бўйича сўнгги бир ой ичида тузилган иккинчи тинчлик битими ҳам шу куннинг ўзидаёқ бузилди. Соат 9:00 да Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш бўйича Вашингтонда имзоланган янги сулҳ кучга кирган эди. Битим кучга кириши билан Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Қуролли кучлари яна ҳужум қилганини эълон қилди. Икки мамлакат битимни бузишда бир-бирини айбламоқда.

14 октябр 2020, 18:16

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцина рўйхатдан ўтгани, Хитой иқтисодиётининг янги рекорди, Нурсултонда янги карантин чоралари ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

28 сентябрь 2020, 15:30

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги вазият кескинлашмоқда

Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар яна кучаймоқда. Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги вазиятнинг кескинлашиши оқибатида бир кун ичида ушбу ҳудудда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари, шунингдек, ҳар иккала томондан ҳам кўплаб ҳарбийлар ҳалок бўлган. БМТ, Европа Иттифоқи ва бир қатор мамлакатларнинг иккала томонни ҳаракатларни тўхтатиб, музокаралар йўлига ўтишга чорлашига қарамасдан, вазият ҳалигача кескинлигича қолмоқда.

14 сентябрь 2020, 19:56

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жаҳон нефть истеъмолининг кескин камайиши, Россияда чет эллик фуқаролар учун янги талаблар, Исроилда янги карантин чоралари ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

15 июл 2020, 18:47

Ўзбекистон Арманистон ва Озарбайжонни сабрли бўлиш ва музокараларга чақирди

Ташқи ишлар вазирлиги Арманистан ва Озарбайжон чегарасидаги тўқнашувлар бўйича баёнот билан чиқди. Ҳолатнинг кескинлашиши тинч аҳоли орасидаги қурбонлар бўлишига олиб келиши, иқтисодий алоқаларни бузиши ва минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкинлиги сабабли Ўзбекистон томонларни ўта сабр-тоқатли бўлишга ва сиёсий-дипломатик музокаларга чақирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг