«антикоррупция агентлиги» тегли мақолалар


5 август 2022, 16:44

Сўровда қатнашган деярли 40% ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди — Антикоррупция агентлиги раҳбари

Ўтказилган сўровга кўра, 39 фоиз ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. Сенатор Маҳмуд Парпиевнинг айтишича, бу коррупцияга қарши курашда амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб ишлардан далолат беради.

30 июл 2022, 09:48

Мудофаа вазирлиги давлат харидлари соҳасида қонунбузарликлар ҳақидаги хабарни рад этди

Мудофаа вазирлиги Коррупцияга қарши кураш агентлигининг давлат харидлари тўғрисидаги қонун бузилиши ҳақидаги хабарини рад этди. Ҳуқуқбузарликлар Мудофаа вазирлиги бюджет маблағларига алоқаси бўлмаган «Харбий савдо» корхоналарининг 5 йиллик фаолияти давомида содир этилган, дейилади хабарда.

16 июн 2022, 11:40

«Банк тизимидаги коррупция халқ ишончига путур етказмоқда» — Акмал Бурхонов

Банк тизими таълим соҳасидан кейин энг коррупциялашган тармоқ ҳисобланади, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. Икки йилда 676 нафар банк ходими 354,2 млрд сўмни талон-торож қилган. «Бу рақамлар ислоҳотларга соя солмоқда ва халқ ишончига путур етишига сабаб бўлмоқда», — деди Акмал Бурхонов.

15 июн 2022, 19:10

«Тошкент — мамлакатдаги энг коррупциялашган ҳудудлардан бири» — Антикоррупция агентлиги директори

Антикоррупция агентлиги раҳбари Тошкент Ўзбекистондаги энг коррупциялашган ҳудудлардан бири эканини айтди. Пойтахтда коррупцияга оид жиноятлар сони йил давомида уч баробарга ошган. Бундан ташқари, интернетда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарларнинг ярми пойтахт ҳиссасига тўғри келади.

19 май 2022, 11:46

Пойтахт ва 7 та ҳудуд ҳокимиятлари маҳаллий бюджетлар очиқлиги бўйича талабларни бузди

Тошкент шаҳри ва 7 та ҳудуд ҳокимиятлари очиқ маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид равишда маҳаллий бюджетларнинг ижроси ва биринчи чоракда маблағларни йўналтириш мақсадлари тўғрисидаги ахборотларни жойлаштирмаган. Улар Антикоррупция агентлиги томонидан огоҳлантирилди.

4 март 2022, 17:39

Шофиркон тиббиёт бирлашмасида 1,2 млрд сўмлик камомад аниқланди

Антикоррупция агентлиги Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмаси фаолиятида 1,2 млрд сўмдан кўпроқ молиявий хато ва камчиликларни аниқлади. Бирлашмада аслида ишламаган ходимлар учун ойлик иш ҳақлари тўлангани, тиббиёт техникалари қиммат нархда сотиб олингани, пуллик тиббий хизматдан тушган маблағлар мақсадсиз сарфлангани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

19 феврал 2022, 10:50

Шахмат федерациясига бюджетдан маблағлар тўғридан-тўғри ажратилмаган — Антикоррупция агентлиги

Антикоррупция агентлиги Шахмат федерацияси билан боғлиқ молиявий операцияларни ўрганиб, федерацияга 2020−2021 йилларда бюджетдан маблағлар тўғридан-тўғри ажратилмаганини аниқлади. 2021 йилда фақат Туризм ва спорт вазирлиги 6 та тадбир учун федерацияга 2,8 млрд сўм маблағ берган. Агентлик Шахмат федерацияси ННТ бўлгани боис, унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш учун ҳужжатларни Адлия вазирлигига юборди.

15 ноябр 2021, 19:13

Давлат идораларида қариндош-уруғчиликка йўл қўйган мансабдорларни жавобгарликка тортиш таклиф этилди

Антикоррупция агентлиги Меҳнат кодексига давлат органларига ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларни ишга қабул қилишни тақиқловчи ўзгартишлар киритишни таклиф қилди. Қариндошлиги ҳақида хабар бермаган ходимларга 5,4 млн сўмгача, ходимларнинг қариндошлигини била туриб чора кўрмаган мансабдорларга эса 8,1 млн сўмгача жарима қўлланилиши мумкин.

19 октябр 2021, 19:21

Коррупцион жиноятларни содир этган шахсларнинг реестри тўғрисидаги қонун қабул қилинади

Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов Коррупцион жиноятларни содир этган шахсларнинг реестри тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

23 июн 2021, 13:45

Коррупцияда айбдор деб топилганларни давлат хизматига қабул қилмаслик таклиф этилди

Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураш бўйича президент фармони лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Унга кўра, коррупцион жиноятни содир этганларнинг очиқ электрон реестрини юритиш, уларнинг давлат хизматида ишлаши ва сайловларда қатнашишини тақиқлаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликнинг кучайтирилиши кутилмоқда.

26 январ 2021, 14:49

Антикоррупцион агентлик Coca-Cola корхонасининг хусусийлаштирилиши жараёнининг давом эттирилишига эътирози йўқлигини маълум қилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Coca-Cola корхонасининг хусусийлаштирилиши бўйича Давактив муносабатига жавоб берди ва жараённинг давом эттирилишига эътирози йўқлигини маълум қилди.

26 январ 2021, 11:16

Давактив агентлиги Coca-Cola корхонаси бўйича тендерни тўхтатиш тўғрисидаги Антикоррупцион агентлик тақдимномасига муносабат билдирди

Давактив Антикоррупция агентлигининг «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd»ни хусусийлаштириш бўйича тендерни тўхтатишни сўраб киритган тақдимномасига муносабат билдирди. Давактив Антикоррупцион агентлик ва жамоатчилик билан хусусийлаштиришни халқаро амалиёт қоидаларига мувофиқ ҳолда сотиш жараёни юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг