«андижон» тегли мақолалар


Бугун, 15:03

Икки нафар сирдарёликлар Андижондан Мўйноққача пиёда йўлга чиқди

Икки нафар сирдарёликлар Андижондан Мўйноққа қараб пиёда йўлга чиқишди, улар Наврўзни қорақалпоқ халқи билан бирга нишонламоқчи. Ҳаваскор спортчилар 15 февраль куни Андижондан йўлга отланиб, 9 кун деганда Тошкентга етиб келишди.

11 феврал 2021, 12:43

Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Элёрбек Набижонов Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Тайинловдан аввал у Қўрғонтепа тумани «Khantex Group» МЧЖ кузатув Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

11 феврал 2021, 12:35

Андижон вилояти ИИБ бошқарма бошлиғи ҳоким ўринбосари бўлди

Махамаджон Нишонов Андижон вилояти ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланди. Бундан аввал, у вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

10 феврал 2021, 19:05 1

Андижонда ноқонуний қурилиш тадбиркорнинг ўз ҳисобидан бузилмоқда

Андижон вилоятида 7 қаватли уй қуришга рухсат олган тадбиркор яна бир қават қуриб олгани аниқланди. Ноқонуний қурилиш тадбиркор ҳисобидан бузилмоқда. Бундан ташқари, қурилишдаги техник назоратчининг қурилиш бўйича маълумот ва тажрибаси йўқлиги, савдо йўналишида фаолият юритиши маълум бўлди.

8 феврал 2021, 10:15

12 минг АҚШ долларига жазони енгиллаштиришни ваъда берган ИИБ ходимлари қўлга олинди

Андижон вилояти катта терговчиси ва вақтинча ақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди. Андижон вилояти ИИБ катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг доллар олаётганда ҳибсга олинган. Улар суддаги танишлари орқали шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонун ва божхона қонунчилигини бузганликда айбланаётган шахсга нисбатан жазони енгиллаштиришни ваъда берган.

6 феврал 2021, 15:01

Андижонда банк ходими деҳқон бозоридаги банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштирди

Андижон вилоятида банк филиалининг бош мутахассиси ўтган йилнинг декабрь ойидан, шу йилнинг январь ойигача банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштириб олди. Бундан ташқари, фуқаро ўз ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлди.

6 феврал 2021, 13:57

Андижонда юк автомашинаси 83 ёшли пиёдани уриб юборди. Қария вафот этди

Андижон вилоятида «MAN» юк машинаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган пайтда, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолиб ҳаракатланган. Оқибатда 83 ёшли пиёда машина тагида қолиб, вафот этди.

19 январ 2021, 18:43

Андижонда ота ўз қизини 9-синфлигидан буён зўрлаб келганлиги айтилмоқда

Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Ё.Р. 9-синфлигидан буён отаси томонидан зўрлаб келинганлигини таъкидламоқда. Унинг айтишича, воқеадан хабардор қўшнилар, қариндошлар, ички ишлар органлари ходимлари ва маҳалла мутасаддилари бу ҳолатга бефарқ бўлган. Ҳодиса юзасидан прокуратура текшируви бошланди.

12 январ 2021, 11:01

Андижонда сув таъминотидаги узилишлар бартараф этилди

Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи «Хонобод-Андижон» марказий сув қувурининг «Анжирзор» кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида юзага келган носозликлар бартараф этилди. Ҳозирда таъмирлаш ва созлаш ишлари якунига етказилган.

4 январ 2021, 18:26 1

Андижонда табиий газ босими пасайиши кузатилмоқда

Андижон вилоятига Муборак газни қайта ишлаш заводидан газ етказиб бериш деярли тўхтатилганлиги сабабли газ таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

10 декабр 2020, 13:37

Андижонда кўп қаватли хонадонда газ портлаши натижасида 3 киши жабр кўрди

Андижондаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлаши оқибатида 30 кв. метр майдон ёниб зарарланган. Хонадондаги уч киши турли даражадаги куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

4 декабр 2020, 10:01

Андижонлик блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди

Андижон вилояти прокуратураси блогер Отабек Нуритдиновга қарши қўзғатилган жиноят ишини бекор қилди. Аввалроқ Андижон шаҳридаги 25-мактаб директори ўринбосари Гулчеҳра Мирзаеванинг шикоятидан сўнг иш очилган эди.

30 ноябр 2020, 22:51

Андижонда қизининг ўлимига товон сифатида Спаркни қўлга кирита олмаган аёл ўзига ўт қўйди

Июлда Андижонда вояга етмаган Т.М. севган йигитини кутаётгани акс этган расмлар тарқалишидан қўрқиб, ўзини осиб, жонига қасд қилади. Унинг онаси ноябрда терговдан норози бўлиб, қизини «шантаж» қилган Н.М.дан товон сифатида Спарк ундиришни сўрайди. Мақсадига ета олмагач эса, эрини кўрсатмаси билан ўзини ёқиб юборади.

31 октябр 2020, 18:19

Кўмирдан таппи тайёрлаётган болалар боғчаси тарбиячилари ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Сўнгги пайтларда мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари сифатсиз кўмирдан қўлбола брикет тайёрлаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ушбу масалага МТВ матбуот анжуманида аниқлик киритилди.

25 сентябрь 2020, 09:30

«Ҳудудгазтаъминот» Андижонда газ ҳисоблагич портлаганига изоҳ берди

Андижондаги хонадонлардан бирида «Технопарк» компаниясининг ақлли газ ҳисоблагичи портлади. «Ҳудудгазтаъминот» портлашга ҳисоблагич ичида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши сабаб бўлганини маълум қилди.

3 сентябрь 2020, 11:20

Андижонда олиб қочилган Nexia ариқдан топилди

Андижонда уй олдидан олиб қочилган Nexia ариқдан топилди. Мазкур жиноятни 26 ёшли фуқаро содир этгани аниқланиб, ушланган.

27 август 2020, 17:20

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди. Унда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

3 август 2020, 15:23

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади

Президент қарори билан Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади. Шунингдек, аграр таълимда бакалавриат йўналишларида кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтилади ва ҳафтада 5 кунлик ўқиш тартиби ўрнатилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг