«андижон вилояти» тегли мақолалар


Кеча, 17:19

Андижонда маст ҳолда «Тез ёрдам» шифокорини дўппослаган шахс қамоққа олинди

Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида беморнинг ўғли маст ҳолатда «тез ёрдам» шифокорини дўппослаб, унга оғир тан жароҳати етказди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Зўравон беш йилгача муддатга қамалиши мумкин.

13 октябр 2021, 12:01 1

Андижонда ёғочдан кўприк ясаб, одамларни пул эвазига ўтказган шахс 7 суткага қамалди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида ёғочдан кўприк ясаб, одамларни сойдан пул эвазига ўтказган шахс 7 суткага қамалди. Кўприк июль ойида табиий офат сабаб авария ҳолатига келган. Ҳозирда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган.

29 сентябрь 2021, 12:39 5

Шавкат Мирзиёев: «Президентлик — бу шунчаки лавозим»

Шавкат Мирзиёев Андижон сайловчилари билан учрашувда беш йил ичида нималарга эришди, деган саволга: «Эркин, қўрқувсиз яшаш», деб жавоб берди. «Мен ҳам инсонман, президентлик бир лавозим, мақсадим халқимга, Ўзбекистон, Андижон халқига хизмат қилиш», — дея қўшимча қилди у.

22 сентябрь 2021, 15:33

Андижонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Андижон шаҳрида содир бўлган ЙТҲ натижасида 3 нафар шахс вафот этган ва 1 нафар шахс тан жароҳати олган. Ҳалок бўлган шахслар талабалар эканлиги айтилган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20 сентябрь 2021, 12:02

Андижонда 6 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида 6 та автомашина оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 1 киши вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15 сентябрь 2021, 10:09

Собиқ Андижон вилояти ҳокими Қобилжон Обидовга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони қайтариб берилди

2004 йилда собиқ Андижон вилояти ҳокими, 11 йил мобайнида вилоятни бошқарган Қобилжон Обидовдан «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони «номаълум сабабларга кўра» қайтариб олинган эди. Президент Шавкат Мирзиёев фармонига асосан унга мазкур унвон ҳамда «Олтин юлдуз» медали қайтариб берилди.

23 август 2021, 16:48

Уйида ободонлаштириш ходимларини ишлатган туман прокурори ишдан олинди

Қўрғонтепа тумани прокурори Сардор Режаббоев ўз лавозимидан озод килинди. Аввалроқ, у туман ободонлаштириш ходимларини ўзининг участкасида ишлатгани айтилган эди.

20 август 2021, 21:38 1

«Экспортга юборган машинамизни ички бозорга нисбатан 30−40 фоизга арзонроқ сотар эдик» — президент

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар экспортга ички бозорга нисбатан 30−40 фоиз арзонроққа сотилган, дея таъкидлади президент. Унинг сўзларига кўра, келгусида рақобат муҳитининг шаклланиши, Тошкент, Наманган ва Жиззах вилоятларида янги заводлар қурилиши натижасида автозавод ўз фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқишига тўғри келади.

15 август 2021, 10:27

Aндижонга 70 та автобус сотиб олинади

Aндижон вилояти аҳолисининг жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш қамровини ошириш мақсадида хусусий компания томонидан 70 дона Zhongtong автобус сотиб олинади.

2 август 2021, 19:12

Андижонда йўлни тўсиб қўйган фуқароларга суд ҳукм ўқилди

Андижонда вилоят ҳокими қабулига кира олмаган 17 кишидан иборат гуруҳ ҳокимият яқинидаги автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди қарори билан уларнинг 11 нафари 15 суткагача муддатга қамалди, қолганлар жаримага тортилди.

23 июл 2021, 19:30

Андижонлик фуқаро гўштини истеъмол қилиш учун итларни ўлдириб келгани аниқланди

Андижонлик фуқаро ярим йил давомида гўштини истеъмол қилиш учун ўз уйида итларни ўлдириб келгани аниқланди. Унга нисбатан ит ва мушукларни сақлаш қоидаларини бузиш ҳамда жониворлар билан шафқатсиз муносабатда бўлиш тўғрисидаги моддалар асосида маъмурий баённома тузилди.

14 июл 2021, 19:51

Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилди

Андижон шаҳар депутати Жаҳонгир Жиянов ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани ҳақида хабар берди. Бош прокуратура Андижон шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ўтказаётганини маълум қилди. ИИВ матбуот котиби эса фуқарога ИИБ ходимлари томонидан жароҳат етказилганини рад этди. Хабар берилишича, фуқаро эрталаб тез тиббий ёрдам бўлимига ИИО ходимлари тан жароҳати етказганлиги бўйича мурожаат этган. Ҳозирда фуқаро жароҳатни қаерда олганлиги бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

1 июл 2021, 19:02

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳокимнинг қизининг тўйи ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Андижон вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, гўё ҳоким Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қизининг тўйида олинганлиги тасвирланган фото ва видео лавҳаларга муносабат билдирди. Ҳокимликнинг сўзларига кўра, чиндан ҳам вилоят ҳокими қизининг тўйи бўлган, аммо тармоқларда тарқалган аксарият фотосуратлар ҳокимга алоқадор эмас.

24 июн 2021, 18:50

Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилган Aндижон шаҳар депутати қамоққа олинди

Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган Aндижон шаҳар халқ кенгашининг депутати Шуҳрат Каримов қамоққа олинди. У таъсис этган компания мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш очилди. Унинг ҳамкасби Жаҳонгир Жиянов буни «депутатларга очиқдан-очиқ босим» деб атади.

21 июн 2021, 21:55

Aндижонда Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капот устида судраб кетди

Aндижонда Spark автомашинаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмади ва уни капот устида 50−60 метрча судраб кетди. Ҳуқуқбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

20 июн 2021, 14:40

«Соя-салқин жойга бир оз муддатга кўчириб турилган». Андижон вилояти ҳокимлиги юк машинасига ортилган дарахтлар ва буталар ҳақида

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг таъкидлашича, президентнинг Андижон вилоятига ташрифи олдидан йўллар бўйлаб экилган буталар «қайтариб олинган». Вилоят ҳокимлиги ободонлаштириш ишлари давомида буталарни вақтинча салқин жойга кўчирганликлари ҳақида хабар берди. «Газета.uz»нинг аниқлашича, Шавкат Мирзиёев ташрифидан бир неча кун олдин Ободонлаштириш бошқармаси 50 минг катарантус гуллари ҳамда 180 дан ортиқ дарахт ва буталарни сотиб олган.

18 июн 2021, 17:34

«Бу ҳам гўзаллик, ҳам даромад, ҳам маърифат» — президент «Андижон гуллар боғи» ҳақида

Шавкат Мирзиёев Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона маркази ҳамда Андижон туманидаги «Андижон гуллар боғи»ни бориб кўрди. «Бундай боғларни ҳар бир туманда ташкил этиб, аёлларга гул етиштиришни ўргатиш керак. Бу орқали «аёллар дафтари»га кирган хотин-қизларни ишли, даромадли қилиш мумкин», — деди давлат раҳбари.

18 июн 2021, 14:32 1

Янги Андижон ва Андижон шаҳри ўртасида ер усти метроси қурилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 1 мартдан бошлаб Андижон шаҳри таркибида «Янги Андижон» тумани ташкил этилишини маълум қилди. «Янги Андижонда „Дамас“ бўлмайди. У ерда ер усти ёки ер ости метросини қуриш бўйича ҳисоб-китоблар қилинади. Маъқулини қурамиз», — деди давлат раҳбари. Янги Андижон лойиҳасининг коммуникация тармоқларини қуришни бошлаш учун 100 млн доллар ажратилади.

18 июн 2021, 12:00

Андижон вилоятида 1,8 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилади

Андижон вилоятида 2021−2022 йилларда жами 19,8 трлн сўм, яъни 1,8 млрд долларлик 584 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 60 мингта янги иш ўрни яратилади.

18 июн 2021, 11:49

Андижон иқтисодий комплексдаги 5700 нафар ходимнинг барчаси ишдан бўшатилди, уларга 3 ой синов муддати берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида иқтисодий комплексда ишловчи 5700 нафар ходимнинг барчаси ишдан бўшатилишини маълум қилди. «Уларга 3 ой синов муддати берилади, агар аравани торта олса, ишга тикланади, ойлигини ҳам берамиз, керак бўлса мукофот ҳам берамиз», — дея қўшимча қилади президент.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг