«алишер усмонов» тегли мақолалар


21 сентябрь 2022, 18:29

ОАВ: Алишер Усмоновнинг Германиядаги виллаларида тинтув ўтказилди

Германияда россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга алоқадорлиги айтилаётган 24 та объектда тинтувлар ўтказилди, деб ёзади ОАВ. Миллиардер Европа Иттифоқи санкцияларини бузганликда гумонланмоқда.

3 сентябрь 2022, 14:55

USM Алишер Усмонов номидан фойдаланилган сохта рекламалардан огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон аҳолисини USM холдингига алоқадорлиги айтилаётган лойиҳаларга сармоя киритишга, шунингдек, шерик бўлишга ёки Алишер Усмоновдан ёрдам олишга чақирувчи рекламалар тарқалмоқда. Компания буни фойдаланувчиларни алдаш учун яратилган фирибгарлик лойиҳалари деб атади.

25 август 2022, 11:03

Алишер Усмоновга тегишли Safisa ресторани сотилди

Январда Алишер Усмоновга тегишли «Металлоинвест» компанияси Москвадаги Safisa ресторанини сотиб олганди. Орадан 7 ой ўтиб, ресторан «ПВС и ИАМ» компаниясига сотиб юборилди. Аввалроқ тадбиркор ўзининг асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганини айтганди.

27 июл 2022, 18:33

Буюк Британия Алишер Усмоновнинг икки жиянига қарши санкциялар жорий қилди

Алишер Усмоновнинг жиянлари Буюк Британия санкциялари рўйхатига киритилди. Британия ҳукумати маълумотларига кўра, улар Лондоннинг иккита элит ҳудудида уйларга эга. Уларнинг активлари музлатилган.

2 июл 2022, 21:18

Алишер Усмонов энди Ўзбекистонга икки карра кўпроқ сармоя киритмоқда — Forbes

Украинада уруш ҳаракатлари бошлангач, ЕИ ва АҚШ Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар эълон қилди. Forbes миллиардернинг асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганлиги ва мамлакатга киритаётган сармоялар ҳиссасини икки карра оширгани ҳақида ёзмоқда.

31 май 2022, 22:49

Собиқ ҳукумат меҳмонхонасини Алишер Усмоновга алоқадор компания сотиб олди

Таъсисчилари орасида Алишер Усмоновнинг USM холдингига қарашли «Металлоинвест» шўба корхонаси ҳам бўлган Torgoviy Dom Metalloinvest Vostok компанияси Тошкентдаги собиқ давлат меҳмонхонасини хусусийлаштириш бўйича тендерда ғолиб чиқди. Компания объект учун 78,7 млрд сўм таклиф қилди.

5 май 2022, 11:41

Алишер Усмонов ЕИ санкциялар рўйхатига киритилгани устидан Европа судига шикоят қилди

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов ЕИ кенгашининг унга нисбатан санкциялар қўллаш ҳақидаги қарорини бекор қилишни талаб қилиб, Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилди.

13 апрель 2022, 20:53

Буюк Британия санкциялар рўйхатига келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган уч аёлни киритди

Буюк Британиянинг янги санкциялар рўйхатига келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган уч аёл, жумладан Алишер Усмоновнинг икки синглиси ҳам киритилди. Уларнинг активлари музлатилади.

2 апрель 2022, 12:58

Forbes: Франция Алишер Усмоновга алоқадор иккита вертолётни ҳибсга олди

Франция ҳукумати санкциялар остида бўлган миллиардер Алишер Усмонов билан боғлиқ бўлган иккита вертолётнинг фойдаланиш ҳуқуқини музлатиб қўйди, деб хабар қилди Forbes. Уларнинг нархи 26 млн долларга баҳоланмоқда. Тадбиркорнинг вакили Усмонов ўз мулкининг катта қисмини, шу жумладан ушбу вертолётларни қайтариб бўлмайдиган трастларга бериб юборганини маълум қилди.

30 март 2022, 23:22

Италияда Алишер Усмоновнинг мол-мулки мусодара қилинди

Италиянинг Сардиния оролида россиялик олигарх Алишер Усмоновнинг мол-мулклари мусодара қилинди. Жумладан, тадбиркор 17 млн евролик вилласи ва 66 млн евролик активлари бўлган олтита компаниясидан айрилган. Шуниндек, пулемёт ва қўл гранаталари ҳужумларига бардошли қиймати 600 минг доллардан зиёд Mercedes Maybach S650 Guard VR10 автомобили ҳам олиб қўйилгани айтилмоқда.

4 март 2022, 18:41

АҚШ миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни истисно қилди

АҚШнинг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни истисно қилди. OFAC ҳужжатига кўра, санкциялар тадбиркор 50 фоиздан ортиқ акцияларига эгалик қиладиган компанияларга қўлланиламайди. Ушбу истисно илгари бошқа сабабларга кўра чекланган Алишер Усмоновга тегишли активлари ёки компанияларнинг молиявий операцияларига тааллуқли эмаслиги айтилди.

4 март 2022, 15:31

Алишер Усмоновнинг холдинги «Капиталбанк» акциялари сотилганини эълон қилди

Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг USM холдинги Ўзбекистондаги «Капиталбанк» акцияларини сотилганини эълон қилди. Холдинг таркибидаги «Телекоминвест» (Россия) ва FINANCE TCI (Ўзбекистон) компаниялари февраль ойида «Капиталбанк»даги улушини 61,54 фоизга етказган эди.

4 март 2022, 11:04

АҚШ Алишер Усмонов ва россиялик бошқа тадбиркорларга қарши санкциялар жорий қилди

Россиялик сиёсатчилар, тадбиркорлар ва уларнинг оила аъзолари Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари муносабати билан АҚШнинг янги санкциялари рўйхатидан жой олди. Улар орасида миллиардер Алишер Усмонов ҳам бор. Унинг мулки, жумладан супер яхтаси ва самолётидан фойдаланишга тақиқ қўйилди.

2 март 2022, 19:07

USM: Алишер Усмоновга қарши санкциялар холдинг компанияларига даҳл қилмайди

Евроиттифоқнинг россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан жорий этган санкциялари USM холдинги активларига даҳл қилмайди, дея маълумот берди компания.

1 март 2022, 19:43

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерациясига раҳбарлик қилишни тўхтатди

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Европа Иттифоқи санкциялари туфайли Халқаро қиличбозлик федерациясига раҳбарликни «адолат тикланмагунча» тўхтатиб туришга қарор қилди. ЕИ ҳужжатида унинг Қрим аннекцияси ва Украинадаги беқарорлик учун масъул бўлган Россия расмийларини қўллаб-қувватлагани айтилди. Тадбиркор ўз шаъни ва обрўсини ҳимоя қилишини билдирди.

1 март 2022, 07:39

Алишер Усмонов Европа Иттифоқи санкцияларига учради

Европа Иттифоқи Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияларига алоқадор дея ҳисоблаган россиялик миллиардер Алишер Усмонов, бошқа энг бой россияликлар ва Россия компаниялари раҳбарларига санкциялар киритди.

22 феврал 2022, 18:37

Алишер Усмонов синглисининг Швейцария банкидаги маблағлари ҳақидаги хабар ёлғонлиги маълум қилинди

Алишер Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиеванинг Швейцариянинг Credit Suisse банкидаги ҳисобрақамларида 2004 йилдан бери 5,8 млрд доллардан кўпроқ маблағлар бўлганлиги тўғрисида тарқатилган хабарлар ҳақиқатга мос келмайди, деб хабар бермоқда тадбиркорнинг матбуот хизмати.

9 феврал 2022, 16:38 1

Алишер Усмоновга алоқадор компаниялар «Капиталбанк» акциялариниинг бошқарув пакетини қўлга киритди

Finance TCI компанияси сешанба кунги битимдан сўнг «Капиталбанк»нинг жами 12,18 фоиз акциялари эгасига айланди. Маълумотларга кўра, Finance TCI Алишер Усмоновнинг USM холдингининг шўъба корхонаси бўлган «Телекоминвест» билан афилланган. Ушбу компаниялар биргаликда банкнинг умумий 61,54 фоиз акцияларига эгалик қилишни бошлади.

24 январ 2022, 19:14

Алишер Усмоновнинг USM ҳолдинги шўба корхонаси «Оҳангаронцэмент» акцияларининг 98,6 фоизини сотиб олди

Алишер Усмоновнинг USM ҳолдингига қарашли компания томонидан ташкил этилган Akkermann Cement CA «Оҳангаронцэмент» акцияларининг 98,6 фоизини сотиб олди. «Бу ерда олинадиган барча фойда Ўзбекистонда қолади ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилади», — деди Akkermann Cement компанияси директорлар кенгаши раиси Антон Селявко.

11 январ 2022, 13:25

Алишер Усмоновга тегишли компания «Капиталбанк»даги улушини 25 фоизгача оширди

Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компаниясининг шўъба корхонаси бўлган «Телекоминвест» МЧЖ «Капиталбанк» устав капиталининг 8,33 фоизини сотиб олди. Эндиликда ушбу компания «Капиталбанк»нинг 25 фоиз улушига эга.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг