«айдар-арнасой» тегли мақолалар


14 январ 2022, 22:44

Айдар-Арнасой кўллар тизими ишончли бошқарувга берилади

«Айдар-Арнасой» кўллар тизими дирекциясидаги давлат улушини инвесторга ишончли бошқарувга топшириш белгиланмоқда. Бундан ташқари, Арнасой сув омборида бир йил муддатга балиқ овлашга мораторий эълон қилиш режалаштирилмоқда.

21 декабр 2021, 09:28

Айдар-Арнасой кўллар тизими бошига Орол денгизининг куни тушиши мумкин

Сўнгги йилларда Чордара сув омборидан Айдар-Арнасой кўллар тизимига чучук сув қуйилаётгани йўқ. Сув сатҳининг пасайиши ва таркибининг шўрланиши натижасида қирғоқлари айрим жойларда 15−50 м га чекиниб, 15−20 см гача туз қатлами ҳосил бўлди, сувнинг шўрланиш даражаси кескин ошди. Сенаторлар ва Экология қўмитаси раҳбари ўринбосарлари Орол денгизининг куни бошига тушиши мумкин бўлган экотизим муаммолари ҳақида гапирди.

8 ноябр 2021, 22:17

Айдар-Арнасой кўлидан балиқ овлаш ҳажми йилига 20 минг тоннага оширилади — президент

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Айдар-Арнасой ҳудудида экотуризмни ривожлантириш учун, аввало, сув ҳажми барқарорлигини таъминлаш, биохилма-хилликни асраш кераклиги таъкидланди. Кўллар атрофида қўшимча сайёҳлик зоналари ва дам олиш масканлари барпо этиш, балиқ овлаш ҳажмини 4 минг тоннадан 20 минг тоннага етказиш ва қирғоқлар бўйидаги 800 гектар ерда дарахт ва буталар экиш топширилди.

16 июн 2021, 11:07

Айдар-Арнасой кўлида туристик зона ташкил этилади

Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Тўдакўл кўлида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади. Мазкур ҳудудда экотуристик объектлар, овчилик ва сувда дам олиш ҳудудлари, 1200 ўринга мўлжалланган автотураргоҳ ҳамда савдо ҳудуди қурилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг