«адлия вазирлиги» тегли мақолалар


24 март 2021, 14:27 1

Электр таъминотига уланиш учун йиғим жорий қилиш таклифи Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилмаган

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Энергетика вазирлигининг тадбиркорларнинг электр тармоғига уланиши учун бир марталик 14,7 млн сўмгача бўлган тўловни жорий этиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини келишилмаганини маълум қилди. Лойиҳанинг дастлабки версиясида тўловлар камроқ миқдорда бўлган, қолаверса, унда маиший истеъмолчиларнинг ҳам тўлов қилиши назар тутилган эди.

17 март 2021, 09:28

Қоидабузарларни тасвирга олаётганлар сотқинми ёки йўқ — Адлия вазирлиги Кушербаевга жавоб қайтарди

Адлия вазирлиги мутахассиси қоидабузар ҳайдовчиларни тасвирга олиб, пул ишлаётганларни ватанни ҳам сотишга тайёрликда айблаган Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг мулоҳазаларига жавоб қайтарди. «Ҳуқуқбузарликнинг олдини олувчиларга „сотқин“ дея тамға босиладиган бўлса, мен уларга қарши „сотқин“ бўлишга тайёрман ва бундан ғурурланаман», — деди Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи Шохидахон Юлдашева

16 март 2021, 15:55

Ниқобсиз юрганлик учун жарима бекор қилингани йўқ — Адлия вазирлиги

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган ниқобли тартиб бекор қилинмаган. Карантинли шароитда ниқобсиз бўлганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солинади, деб огоҳлантирди Адлия вазирлиги матбуот котиби.

18 феврал 2021, 23:17

Адлия вазирлиги «Газета.uz»да эълон қилинган мақолага жавоб берди

Адлия вазирлиги ННТлар соҳасидаги бюрократик муаммолар тўғрисида «Газета.uz»да эълон қилинган мақолага жавоб берди. Вазирликнинг фикрига кўра, ННТни рўйхатдан ўтказишни «рад этиш учун кўплаб сабаблар бўлиши мумкин» ва «уларнинг барчаси қонунчиликда қайд этилган».

17 феврал 2021, 15:29 1

Мажбурий ёки қасддан бюрократия? Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг тартибга солиниши

Адлия вазири Русланбек Давлетов ОАВ билан суҳбатда ННТларни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш бўйича саволларга жавоб берди. Колумнист Дилмурод Юсупов бу соҳада амалга оширилган ишлар ва бажарилмаган вазифаларни таҳлил қилади.

9 декабр 2020, 15:56 1

Алимент тўламаганлар автотранспорт бошқариш ҳуқуқидан вақтинча маҳрум қилиниши таклиф этилди

9 декабрь куни Адлия вазирлигида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева раҳбарлигида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан мажбурий жамоат ишлари ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш каби чоралар қўллаш таклиф этилди.

5 декабр 2020, 13:31

Ўзбекистон волонтёрлари ассоцияцияси ташкил этилди

4 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан «Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси» давлат рўйхатидан ўтказилди. Ассоциациянинг асосий мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ташаббусларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда волонтёрларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

5 ноябр 2020, 18:33

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказига директор тайинланди

Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Фурқат Тожиев «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директори лавозимига тайинланди.

15 октябр 2020, 16:10

Қайси маълумотномалар кўп сўралаётгани ва қайси идоралари уларни талаб қилаётгани аниқланди

ДХМ қайси маълумотномалар кўп сўралаётгани ва қайси давлат идоралари уларни талаб этаётганини ўрганди. Мониторинг натижасида ушбу ҳужжатлар асосан соғлиқни сақлаш, ички ишлар органларига ишга кириш ҳамда кредит олиш учун учун сўралаётгани маълум бўлди.

28 август 2020, 18:05

1 октябрдан «Мобил қуллик» бекор қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистонда 1 октябрдан мобил телефон рақамини ўзгартирмасдан туриб бошқа компанияга ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Бунинг учун мобил алоқа оператори билан тегишли шартнома тузиш керак бўлади.

11 август 2020, 17:33

Қонунчиликда илк бор аудиобук шаклидаги норматив ҳужжат тайёрланди

Ўзбекистонда биринчи марта аудиобук шаклига эга норматив ҳужжат тайёрланди. Адлия вазирининг буйруғи ҳисобланган ушбу ҳужжат нотариуслар фаолиятига тегишли бўлиб, уни республика ҳудудларидаги нотариусларга тарқатилиши маълум қилинди.

5 август 2020, 13:51

ФҲДЁ органларининг қоғоз шаклидаги архивлари рақамлаштирилади

Йил якунига қадар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаси шакллантирилади. Бунинг учун республика бюджетидан 30 млрд сўм ажратилиши белгиланган.

16 июл 2020, 12:53

Вафот этган ДХА ходимида ҳам коронавирус аниқланган

Адлия вазирлиги матбуот котиби Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бош юрисконсульти Адҳамжон Дехканов вафот этганини, ҳамда унда COVID-19 инфекцияси аниқланганини маълум қилди.

13 июл 2020, 19:29

Республика махсус комиссиясининг қарорлари нима сабабдан тўлиқ эълон қилинмаяпти?

Республика махсус комиссиясининг қарорлари нима сабабдан тўлиқ эълон қилинмаётганига изоҳ берилди. Хусусан, айрим бандлар давлат манфаатлари ва хавфсизлигига алоқадор бўлгани учун ошкор қилинмаслиги айтилди.

13 июл 2020, 17:02

Республика махсус комиссияси қарорлар чиқаришга қанчалик ваколатли?

«Махсус комиссиянинг тузилиши ва унинг ваколатлилиги борасида иккиланишга ўрин йўқ», — адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов махсус комиссиянинг тузилиши ва пандемия шароитида чекловлар киритиш бўйича қарорларни қабул қилиш ваколати мамлакат Конституцияси ва қонунчилигига тўла мос келишини маълум қилди.

1 июл 2020, 22:14

Ўзбекистон тарихида биринчи марта электрон қонун ҳужжати қабул қилинди

Ўзбекистонда биринчи марта электрон қонун ҳужжати қабул қилинди. Мазкур ҳужжат соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган бўлиб, унга асосан тиббиёт ходимлари томонидан беморларга рецепт ёзишда дори воситаларининг савдо номини эмас, балки унинг таркибидаги таъсир қилувчи моддаларни ёзиш талаб этилади.

25 июн 2020, 17:17

1 июлдан нималар ўзгаради?

Ўзини ўзи банд қилувчиларни рўйхатга олиш осонлашади, кўп қаватли бино қурувчиларига божхона имтиёзлари берилади, туғилиш ва ўлим ҳақидаги маълумотларнинг электрон алмашиви мажбурий бўлади, ноширлик учун лицензия бекор қилинади — 1 июлдан кучга кирадиган ўзгаришлар.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг