«адлия вазири» тегли мақолалар


19 апрель 2021, 15:40

Қонун ишлаб чиқишда парламентга ресурс етишмайди — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида ижро ҳокимиятининг фаоллиги тизимнинг ресурларига боғлиқлигини таъкидлади. Вазирнинг айтишича, депутатларда бундай ресурс йўқлиги учун улар қийналади. «Депутатларда ҳар доим ҳам соҳа бўйича таҳлил бўлмайди. Депутатнинг ёрдамчиси ҳам йўқ», — дейди у.

16 феврал 2021, 19:01 1

«Янги йил бўлса ҳамма совға ташишни бошлайди. Қашқадарёдан тандир, Хоразмдан гуруч келади» — адлия вазири

«Янги йил бўлса ҳамма совға ташишни бошлайди. Қашқадарёдан тандир келади, Хоразмдан гуруч келади», — деди адлия вазири Русланбек Давлетов. Унинг фикрича, бунинг олдини олиш учун «ҳукумат ўз амалдорларини тўғри тарбиялай олиши керак».

15 феврал 2021, 19:44

Ўзбекистонда митинглар ўтказиш СССР қонунлари билан тартибга солинмайди — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистонда йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларни ташкил этиш СССР Олий Кенгаши Президиуми фармони билан тартибга солиниши ҳақидаги маълумотларни рад этди. Шунга қарамасдан у бу борада қонунбузарлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд бўлса-да, митингларни ташкил этиш тартиби белгиланмаганини тан олди.

27 ноябр 2020, 15:38

«Машинани ишончнома орқали бошқариш келажакда тарихга айланиши керак» — Адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов онлайн мулоқот ўтказиб, фуқароларнинг саволларига жавоб берди. Онлайн мулоқотда адлия вазири ишончнома орқали автомобиль бошқариш каби муаммолар тўғрисида гапираётиб, «ишончнома каби ҳужжатлар, ўйлаймизки, келажакда тарихга айланади» дея айтиб ўтди. Илк бора ташкил этилган ушбу мулоқотга фуқаролардан 1500 га яқин савол келиб тушган.

22 сентябрь 2020, 18:05

«Корпоратив жавобгарликни ривожлантиришимиз керак» — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов мамлакатда юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлиги институтини жорий этиш бўйича режалар ҳақида маълум қилди. Вазир АҚШ ва Нидерландия ҳукуматларига катта миқдорда жарималар тўлаган Ўзбекистондаги мобил операторлар билан боғлиқ коррупцион можароларни мисол қилиб келтирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг