«автомобиль бозори» тегли мақолалар


24 ноябр 2022, 13:05

Октябрь ойида автомобиль бозорида пасайиш кузатилди

Октябрь ойида Ўзбекистонда 112,7 мингта автомобиль сотилди. Бу сентябрь ойига нисбатан 8 фоизга кам. Иккиламчи бозорда сотувларнинг пасайиши бирламчи бозорга қараганда камроқ кескинлашиб, 1,4 фоиз камайишни қайд этди.

2 август 2022, 23:08

Автомобиль бозори ярим йилда 2 баробардан кўпроққа ўсди

Ўзбекистонда автомобиль бозори йилнинг биринчи ярмида икки баравардан зиёд ошди. Ўсишнинг асосий қисми эски автомобиллар савдоси бўйича 308 минг битим тузилган иккиламчи бозорга тўғри келди. Хорижий автомобиллар савдоси 50 фоизга ошди.

18 май 2022, 18:29

Апрель ойида автомобиллар савдоси ошди — ИТИМ шарҳи

Ўзбекистон автомобиль бозори ҳажми апрель ойида 15,1 фоизга ошди. Иккиламчи бозорда жадал ўсиш кузатилмоқда. Буни экспертлар йил бошидан автомобилларни харид қилиш ва олиб кириш учун йиғим бекор қилингани билан изоҳламоқда. Тўртинчи ойдирки, хорижий автомобилларга қизиқиш пасайиб бормоқда.

21 феврал 2022, 22:39

Президент импорт автомобиллар учун божхона божи миқдорини пасайтирди

Шавкат Мирзиёев автомобиллар импорти учун бож тўловларини икки баравар камайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Двигатель қуввати учун қўшимча коэффициентлар миқдори ҳам камайтирилади. Тарифлар икки босқичда пасайтирилади (жадвал).

15 феврал 2022, 16:21

Автомобиль сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши ортидан бозорда юқори ўсиш кузатилди

2022 йил январь ойида 113,2 минг дона (2021 январига нисбатан 126,4% кўп) автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди. Бундай ўсишга 1 январдан автомобилларни сотиб олганлик учун йиғимнинг тўлиқ бекор қилиниши ва олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштиришда ундириладиган давлат божи БҲМнинг 3 баробаригача камайтирилиши сабаб бўлган.

31 январ 2022, 19:28

2021 йилда Ўзбекистон автомобиль бозорида ҳолат қандай бўлди?

2021 йилда мамлакат бўйлаб 691,9 мингта автотранспорт воситалари олди-сотдиси амалга оширилган. Бу 2020 йилга нисбатан 12 фоизга кўпроқ ҳисобланади. Шундан 194,4 мингтасини енгил автомобиллар ташкил этган. Шунингдек, ўтган йилда Ўзбекистонда жами 13 мингта «иномарка» сотилган ва уларнинг ярмидан кўпи Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келган.

1 июн 2021, 17:49

UzAuto Motors «шапка тизими» қайтгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

UzAuto Motors янги автомобиллари учун кўп минг кишилик навбатлар юзага келди. Тармоқларда «шапка тизими» қайтгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Компания айрим дилерлар микрочиплар бозоридаги вазиятдан фойдаланишга ҳаракат қилаётганини маълум қилиб, ноқонуний ҳаракатлар ҳақида хабар беришга чақирди.

19 май 2021, 08:12

Апрелда автомобилларга талаб қандай ўзгарди

Автомобиль бозоридаги талаб апрель ойида мартга нисбатан 14,1 фоизга ошиб, ўсишда давом этди. Шартномалар сони ортади, бироқ нархларнинг кескин кўтарилиши кутилаётгани йўқ. Илк бор хориж автолари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

17 апрель 2021, 16:20 2

Март ойида автомобиллар савдосида ўсиш кузатилди

Маълумотларга кўра, март ойида автомобиль бозорида аҳоли талаби февраль ойига нисбатан 7,7%га ошиб, қаторасига иккинчи ой барқарор ўсиш суръатларини кўрсатди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда, автомобиллар савдоси ўсиши 47,4%ни ташкил қилди.

23 март 2021, 14:03

Февраль ойида кўчмас мулк ва автомобиль бозорида талаб қандай ўзгарди?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази февраль ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль бозорида талаб қандай ўзгарганини таҳлил қилиб чиқди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг