22 сентябрь — Бутунжаҳон автомобилсиз куни. Ўзбекистонда бу сана 2021 йилдан буён нишонланмоқда. ЙҲХХ, Транспорт ҳамда Экология вазирликлари шу куни аҳолини шахсий автомобиль ўрнига жамоат транспорти, велосипеддан фойдаланиш ёки пиёда юришни танлашга чақирди.
Тошкентда 22 сентябрь куни «Автомобилсиз кун» бўлиб ўтади. Аҳолига пиёда юриш, велосипед ва жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилади.
Табиат ресурслари вазирлиги 10 майга қадар давом этадиган «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида вазирлик, корхона ва ҳокимликларнинг барча ходимларини ҳар жумани «Автомобилсиз кун» сифатида ўтказишга чақирди.
Ҳукумат қарорига кўра,1 декабрдан бошлаб раҳбарларга ишга келиб-кетишда автомобиллардан фойдаланмаслик тавсия этилди. Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинди.
Қашқадарё вилоятида «Автомобилсиз 1 кун» лойиҳаси доирасида вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари велопойга уюштиришди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Китоб тумани ҳокими Алишер Зокировлар ғолиб бўлишди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг