«автобус» тегли мақолалар


7 декабр 2021, 17:20

Йил бошидан бери шаҳарлараро автобусларда йўлкира нархи 9,4 фоизга ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ноябрь ойида шаҳарлараро автобусда йўлкира нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 0,4 фоизга ошди. Йил бошидан бери бу кўрсаткич 9,4 фоизга қимматлашган.

27 ноябр 2021, 18:36 1

Тошкентдаги автобусларда зўравонликка қарши кампания бошланди

Пойтахтдаги жамоат транспортларида тегажоғлик ва жинсий зўравонликка қарши кампания бошланди. Автобус салонларида баннерлар ва фавқулодда тўхтатиш тугмалари жорий қилинди. «Газета.uz» харассмент қурбонлари қандай ҳаракат қилиши лозимлиги, қолаверса, ҳайдовчи ва чиптачи ушбу ҳолатга қай тарзда муносабат билдириши кераклиги ҳамда хорижда зўравонликка қарши қандай кураш олиб борилаётганини ўрганди. Ўзбекистон қонунчилигида тегажоғлиқ учун жавобгарлик мавжуд эмас. Ҳуқуқбузарни «ҳақорат қилиш» моддаси билан жавобгарликка тортиш режалаштирилган.

23 ноябр 2021, 17:56

Болгарияда сайёҳлар автобуси ЙТҲга учраши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди

Болгарияда автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди, улардан 12 нафари болалар. Йўловчиларнинг барчаси Истанбулдан саёҳатдан қайтаётган Шимолий Македония фуқаролари бўлган. Автоҳалокатда фақатгина 7 киши омон қолган.

12 октябр 2021, 10:37

Ҳудудларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади

Ҳукумат 2022 йил охиригача Ўзбекистон ҳудудларида 310 та янги автобус автобус йўналишларини ташкил этишнинг мақсадли параметрларини тасдиқлади. Ташувчиларнинг зарар миқдори 30% гача бўлса субсидия ажратиш йўли билан қоплаб берилиши мумкин.

3 май 2021, 12:29

Тошкентда автобус бекатда турган икки пиёдани уриб юборди

Тошкентда йўловчи автобуси бекат ёнида турган икки пиёдани уриб юборди. Енгил тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

8 феврал 2021, 10:20

Тошкентда иккита автобус тўқнашди. Бир киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида 46 сонли йўналишдаги MAN ва 134 сонли йўналишдаги Isuzu автобуслари тўқнашди. Бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олди.

25 декабр 2020, 12:45

Самарқандда тезюрар автобуслар ишга туширилади

2021 йил сентябрь ойига қадар Самарқанд шаҳрида тезюрар автобус линиясини ишга тушириш режалаштирилмоқда. 12 километрлик узоқликдаги линия учун Хитойдан катта сиғимга эга автобуслар сотиб олиниши кўзда тутилмоқда.

23 декабр 2020, 12:44

Тошкентда автобусда ёнғин юзага келди

Тошкентда 47 йўналишдаги Mercedes-Benz русумли автобуснинг двигателида ёнғин юзага келди. Жабрланганлар йўқ.

25 ноябр 2020, 11:26

Тошкентда Isuzu русумли автобус иштирокидаги ЙТҲда 5 киши жароҳатланди

25 ноябрь куни эрталаб Тошкентда Isuzu русумли автобус иштирокидаги ЙТҲ юз берди. Унда ҳайдовчи ҳамда 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган.

24 ноябр 2020, 12:33

Тошкент шаҳрида автобус ёниб кетди

Тошкент кичик ҳалқа йўлида автобус ёниб кетди. Воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишди ва ёнғин бартараф этилди. Жабрланганлар йўқ.

29 июл 2020, 20:06

Тошкентнинг Олмазор туманида автобус ағдарилиб кетди

Тошкентнинг Олмазор туманида Isuzu автобуси омадсиз манёвр ва юк машинаси билан тўқнашув натижасида ағдарилиб кетди. Жабрланганлар йўқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг