«авария» тегли мақолалар


8 июн 2021, 23:13

Андижонда маст «ГАЗ-5327» ҳайдовчиси Matiz ва Spark билан тўқнашув содир этди

Андижонда «ГАЗ-5327» юк машинасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи Matiz ва Spark билан тўқнашув содир этди. Беш киши, жумладан бир вояга етмаган бола жароҳатланди.

14 май 2021, 17:33

Нукус ва Нориндаги автоҳалокатларда саккиз киши вафот этди

Нукусда учта автомобиль тўқнуви натижасида олти киши, Норин туманида учта машина иштирокидаги ЙТҲда икки киши қурбон бўлди, ҳар икки аварияда беш киши жиддий тан жароҳатлари олди.

26 апрель 2021, 18:16

Шаҳарни арвоҳга айлантирган авария — Чернобиль АЭСидаги портлаш тарихи

Дунё атом электр станцияси тарихидаги энг йирик ва оғир оқибатларга олиб келган техноген авария — Чернобиль АЭСдаги портлаш ҳисобланади. Ҳодиса оқибатида 200 минг квадрат километрдан ортиқ майдон радиоактив ифлосланиш таъсирига учраган. Фожеа оқибатида нурланишнинг узоқ муддатли таъсиридан 4000 га яқин инсон вафот этганлиги айтилади. Мудҳиш авария ҳақида қисқача тафсилотлар.

10 апрель 2021, 12:58

Метрополитен ҳаракат вақтида вагонлардан бирининг эшиги очиқ қолганини ўрганишни бошлади

«Тошкент метрополитени» вагонлардан бирининг эшиги ёпилмай қолгани учун кечирим сўраб, хизмат текшируви бошланганини маълум қилди.

8 апрель 2021, 12:50

Метронинг Сергели йўналишида поезд тўхтаб қолди

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида поезд техник сабабларга кўра тўхтаб қолди. Йўловчилар эстакада орқали эвакуация қилинди. Метро йўналиши бўйлаб автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

3 апрель 2021, 00:36

Фарғонада Миллий гвардия ходими хизмат машинасида уриб юборган пиёда вафот этди

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси хизмат автомобилида пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

23 март 2021, 09:20

Опера театрининг икки ходимасини машина уриб юборди, улардан бири вафот этди

Spark ҳайдовчиси опера театри яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлагида театрнинг икки ходимасини уриб юборди. Улардан бири — Баҳора Раҳимова — вафот этди.

20 март 2021, 09:40

Сурхондарёда ЙПХ ходими авария содир этди

Сурхондарёнинг Бандихон туманида ЙПХ инспектори «Ласетти» русумли махсус хизмат автомобили бошқарувини йўқотиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмади.

19 март 2021, 09:59

Қибрайда бешта автомобиль тўқнашди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида пайшанба куни эрталаб бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Хабар қилинишича, йўл кечаси ювилган, қуюқ туман ҳам тушган.

19 март 2021, 00:20

Тошкент метрополитенида иккита таркиб тўқнашди

Тошкент метросининг «Олмазор» ер ости метро бекатидан «Сирғали» йўналиши «Чоштепа» ер усти метро бекатига ҳаракатланаётган таркиб тўхтаб қолиши натижасида навбатдаги таркиб билан тўқнаув содир бўлди. Йўловчилар эвакуация қилинди, ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

17 феврал 2021, 22:49

Қашқадарёда машинасида ўқувчини уриб юборган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида катта тезликда пиёдалар ўтиш йўлидан ўтаётган ўқувчини уриб юборган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди.

25 январ 2021, 16:55

Сурхондарёда Nexia туртиб юборган велосипедчи оғир жароҳатдан вафот этди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 25 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилида 20 ёшли велосипедчини туртиб юборди. Оғир тан жароҳати олган вилосипедчи шифохонанинг жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмди.

11 январ 2021, 12:43

Андижондаги сув қувурида юзага келган авария 20 дан ортиқ маҳалланинг сув таъминотини тўхтатган

Сув қувурларидан бирида юзага келган авария Андижон шаҳри, Олтинкўл ва Андижон туманининг 20 дан ортиқ маҳаллаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатган. Аҳолининг ичимлик суви таъминоти 12 январь куни тикланиши режалаштирилмоқда.

7 январ 2021, 20:52

8 ёшли ҳайдовчи Lacetti билан супермаркет ичига кириб борди (видео)

Тошкентда 8 ёшли ҳайдовчи отасининг қаровсиз қолдирган Lacetti автомобилини ҳайдаб, супермаркет ичига кириб борди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмади.

16 декабр 2020, 22:57

Наманганда MAN ва Nexia тўқнашувида олти киши вафот этди

Наманганда MAN юк автомашинаси чорраҳада Nexia билан тўқнашди. Олти киши вафот этди, улардан уч нафари вояга етмаганлар.

19 октябр 2020, 22:54

Андижондаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида иккита Nexia тўқнашуви натижасида икки киши оламдан ўтди, тўрт киши жароҳатланди.

28 сентябрь 2020, 23:31

Булоқбошида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида VOLVO юк машинаси йўл четидаги уйга бориб урилди ва уй атрофида ўйнаб юрган икки болани босиб кетди. Ҳайдовчи ва болалар шифохонада вафот этди.

26 сентябрь 2020, 13:51

Наманганда машина уриб юборган олти ёшли қиз вафот этди

Наманган вилоятида Nexia ҳайдовчиси олти ёшли қизни уриб юборди. У шифохонада ҳаёт билан видолашди.

15 сентябрь 2020, 22:06

Учкўприкда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит рулда ухлаб қолиб, пиёдани уриб юборди

Учкўприк туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит бошқарув вақтида ухлаб қолиб, йўл четида тўхтаб турган пиёдани уриб юборди. ЙТҲ натижасида 44 ёшли фуқаро шифохонада вафот этди.

14 сентябрь 2020, 19:23

Бир кунда содир бўлган бешта ЙТҲда тўққиз киши вафот этди

ЙҲХББ 13 сентябрь куни бешта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берди. Бахтсиз ҳодисалар натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг