«абдулазиз камилов» тегли мақолалар


22 сентябрь 2021, 10:33

Камилов Пауэр билан Афғонистондаги вазият, коронавирусга қарши кураш ва сайловларни муҳокама қилди

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва USAID маъмури Саманта Пауэр Афғонистондаги вазият, турли соҳалардаги ҳамкорлик ва президентлик сайловларини муҳокама қилди.

21 сентябрь 2021, 14:56

БМТ Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш саъй-ҳаракатлари масъулиятини олиши мумкин — Абдулазиз Камилов

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши мумкин, деб ҳисоблайди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.

9 сентябрь 2021, 15:43

Ўзбекистон Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслик тарафдори — Абдулазиз Камилов

ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Афғонистон билан «дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш, бетарафлик ва қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тарафдори» эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Афғонистонни минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш мамлакат иқтисодиётини тиклашга самарали имконият яратади.

7 сентябрь 2021, 17:35

Ўзбекистон ва Буюк Британия ТИВ раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди. Британия вазири Доминик Рааб ўтган ҳафта эвакуация бўйича стратегия йўқлиги учун танқид қилинганди, унга ўрнак сифатида Германия фуқароларини эвакуация қилиш вақтида Тошкентга шахсан ташриф буюрган ТИВ раҳбари кўрсатилган эди.

12 август 2021, 12:52

Абдулазиз Камилов коронавирусга қарши тўлиқ эмланган

Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Камилов COVID-19 га қарши тўли эмланган. Вазир айнан қайси вакцинани олганлиги маълум қилинмади.

15 июл 2021, 11:57

«АҚШнинг Марказий Осиё мамлакатлари мустақиллигини қўллаб-қувватлашдаги позициясини қадрлаймиз» — Абдулазиз Камилов

«Марказий Осиё Мамлакатлари — АҚШ» формати минтақада ҳамкорликни ривожлантиришнинг ноёб модели ҳисобланади. У иқтисодиёт, энергетика ва савдо соҳасидаги алоқаларни яхшилашга, хавфсизликка таҳдидларга биргаликда жавоб беришга ёрдам берди, дея таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов.

3 июл 2021, 14:52

Абдулазиз Камилов АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Вашингтонда АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили билан учрашув ўтказди. Томонлар афғон можароси ҳамда минтақада тез муддатларда тинчлик ўрнатишга кўмаклашувчи чораларни муҳокама қилишган.

2 июл 2021, 14:36

Абдулазиз Камилов ва Пентагон раҳбари Марказий Осиёдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Марказий Осиёдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар. Томонлар терроризмга қарши курашиш ва мудофаа вазирликларининг салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

2 июл 2021, 10:01

Абдулазиз Камилов АҚШ давлат котиби билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг АҚШ давлат котиби Энтони Ж. Блинкен билан учрашуви бўлиб ўтди. Давлат котиби АҚШнинг Ўзбекистон билан стратегик шериклигини чуқурлаштириш истагини билдириб, Ўзбекистоннинг Афғонистонда адолатли ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишини доимий қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирди.

29 июн 2021, 11:51

Ташқи ишлар вазири USAID`нинг янги раҳбари билан музокаралар ўтказди

Абдулазиз Кaмилов АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги раҳбари Саманта Пауэр билан музокаралар ўтказди. Вазир USAID раҳбарини июль ойининг ўрталарида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» конференциясига таклиф қилди.

27 июн 2021, 11:10

Абдулазиз Кaмилов АҚШга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири 27 июнь — 4 июль кунлари амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади.

26 июн 2021, 16:53

Абдулазиз Камилов — «Толибон» нима хоҳлаётгани ҳақида

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов америкалик телебошловчи Деннис Уолига берган интервьюсида Афғонистондаги вазият, ушбу мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган бошқарув шакли, «Толибон»нинг мақсадлари ҳақида сўзлади, шунингдек, Ўзбекистоннинг оптимистик муносабати ва нима учун шахсан ўзи «Толибон»ни террористик ташкилот эмас деб ҳисоблашига изоҳ берди.

10 май 2021, 16:53

Ўзбекистон ва Франция ТИВлари 2021−2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади

Франция делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва делегация раҳбари Франк Риестер ташқи ишлар вазирликлари ўртасида икки йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади.

6 май 2021, 15:32

ТИВ раҳбари Абдулазиз Камиловнинг май-июнь ойларида Брюсселга бориши кутилмоқда

Ўзбекистон май-июнь ойларида Европа Иттифоқи билан алоқаларни фаоллаштиради. 23−27 май кунлари ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан мамлакатга келиши, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг эса Брюсселга ташрифи кутилмоқда.

12 апрель 2021, 12:58

Абдулазиз Камилов Қатардаги «Толибон» ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

«Толибон»нинг Қатардаги ваколатхонаси раҳбари мулла Бародар Ахунд ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан музокаралар давомида Ўзбекистоннинг йирик инфратузилма лойиҳалари Афғонистонда тўлақонли тинч сиёсий жараённи бошлаш учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилишини таъкидлади.

9 март 2021, 19:04

Туркия президенти 2021 йилда Ўзбекистонга келади — вазирлар ташкилий масалаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири туркиялик ҳамкасби билан учрашди. Унда Туркия президенти шу йили, ўзига маъқул санада Ўзбекистонга келиши айтилди. Туркия томони имтиёзли савдо ва эркин савдо битимларини тезроқ имзолаш ниятида эканлигини билдирди. Бундан ташқари, Мевлут Чавушўғлу Абдулазиз Камиловга Туркия собиқ президенти, марҳум Сулаймон Демирел мактубининг нусхасини топширди (фото).

5 март 2021, 16:36

Aбдулазиз Комилов Туркия элчисини қабул қилди

Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Туркия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Олган Бекарни қабул қилди.

2 март 2021, 19:35

Ўзбекистон ТИВ раҳбари президентнинг Москвага ташрифи 2021 йилда бўлишига умид билдирди

«Олдимизда ташвиш бор — 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловлари. Агар унгача ташкиллаштиришга улгурмасак, унда президент сайловларидан кейин дарҳол биринчи ташрифни Россия Федерациясига уюштириш таклифи бор», — деди ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Ўзбекистон президентининг Москвага тайёрланаётган ташрифи ҳақида.

16 феврал 2021, 12:32

Абдулазиз Камилов Марказий Осиё мамлакатларига амалий ташриф билан боради

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон Республикасига ташриф буюриб, 3 мамлакатнинг ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан учрашади.

24 декабр 2020, 17:25

Абдулазиз Камилов Мисрнинг янги элчисини қабул қилди

Абдулазиз Камилов Миср Араб Республикасининг янги элчиси Амира Фаҳмийни қабул қилиб, Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли дипломатик миссиясини бажаришида муваффақият тилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг