«абдулазиз камилов» тегли мақолалар


24 ноябр 2021, 13:09

Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Жон Микал Квистад Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзаро суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

19 ноябр 2021, 10:10

«Афғонистон муаммоларини қўшни давлатлар зиммасига юкламаслик керак» — ТИВ раҳбари

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов белгиялик журналистнинг Ўзбекистон Афғонистон ҳукуматини шакллантиришда «Толибон»га таъсир ўтказишга уриняптими ёки бу ҳаракат билан муносабатларни қандай кўзда тутаётгани ҳақидаги саволларига жавоб берди. «Биз афғон муаммоси юкини минтақа давлатларининг елкасига юкламаслик керак», — деди вазир ва айрим давлатлар пул таклиф қилаётгани ва бунинг эвазига минглаб афғон қочқинларини қабул қилишни сўраётганини қўшимча қилди. «Биз буни тушунмаяпмиз», — деди Абдулазиз Камилов.

16 ноябр 2021, 12:22

Афғонистоннинг янги ҳукумати ваъдаларини бажаришга қодир — Ўзбекистон ТИВ раҳбари

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг фикрича, Афғонистоннинг янги ҳукумати ўз ваъдалари ва халқаро мажбуриятларини бажара олади. Чунки мамлакатни тинчлик ва фаровонликка олиб боришнинг бошқа йўли йўқ.

2 ноябр 2021, 21:34 1

Ўзбекистон АЭС қурилиши бўйича чегарадош қўшни давлатлар жамоатчилигининг фикрини ўрганади — ТИВ вазири

Ҳозирда Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш масаласи лойиҳанинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги, яшил энергетикага сармоя киритиш бўйича кўплаб таклифларни ҳисобга олган ҳолда ҳам, унинг шаффофлиги нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқилмоқда. «Биз нафақат Ўзбекистон, балки мамлакатимиз билан чегарадош қўшни давлатлар жамоатчилигининг ҳам бу масалага муносабатини ўрганамиз», — деди Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.

2 ноябр 2021, 16:41

Муваққат ҳукуматда маблағ йўқлиги Афғонистон билан лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон билан қўшма лойиҳалар бўйича саволга жавоб берар экан, мамлакат активлари музлатилгани сабабли муваққат ҳукуматнинг молиявий салоҳияти мутлақ йўқлиги ҳамкорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётганини таъкидлади. «Бутун иқтисодиётни фақат гуманитар ёрдамга таяниб йўлга қўйиб бўлмайди», — деди у.

29 октябр 2021, 20:57

«Биз давлатлар ўртасидаги рақобат номақбул сиёсий оқибатларга олиб келишини истамас эдик» — ташқи ишлар вазири

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонда сиёсий рақиблар манфаатлари тўқнашуви эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берар экан, мамлакатни бир томон туфайли бошқа томон қабул қилмайдиган позицияни танлашга мажбур бўладиган ҳолатга келтиришлари қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.

29 октябр 2021, 14:31

«„Толибон“ воқеликни яхши англамоқда ва ижобий қадамлар қўйишга тайёр» — Ўзбекистон ТИВ раҳбари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон муваққат ҳукумати билан учрашувлари ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, толиблар воқеликни тўлиқ англамоқда, янги ҳукумат халқаро ҳамжамиятга қўшилишни истайди ва «баъзи ижобий қадамлар» қўйишга тайёр. Масалан, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон делегациясининг Кобулдаги ташрифидан сўнг чегарага туташ Балҳ провинциясида эртаси куни барча қизлар мактабга чиққан.

27 октябр 2021, 17:03

«Афғонистон яқин келажакда минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлиб қолади» — Абдулазиз Камилов

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Теҳрон саммитидаги нутқида Афғонистон яқин келажакда минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлиб қолиши ҳақида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу давлатни халқаро миқёсда яккаланиб қолишига йўл қўймаслик учун Афғонистонга нисбатан можародан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш зарур.

27 октябр 2021, 14:52

Абдулазиз Камилов Эрон президенти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Теҳрон саммити доирасида Эрон президенти Иброҳим Раиси билан Афғонистондаги вазият бўйича музокаралар ўтказди. Камилов Эроннинг Афғонистондаги вазиятни ўрганиш бўйича ташаббусини олқишлашини маълум қилди. Раиси саммит доирасида афғон масаласи бўйича умумий ечим ва қарашлар топилишига умид қилиши ҳақида таъкидлади.

22 октябр 2021, 20:25

АҚШ ҳарбийларини Ўзбекистонга жойлаштиришга зарурат йўқ, Вашингтонда бу ҳақда билишади — ТИВ

ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов АҚШ ҳарбийларини Ўзбекистонга жойлаштириш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикчилик тўғрисидаги декларациясида «ўзаро муносабатларимиз чегаралари» белгилаб берилганини эслатди. «Кўплаб сиёсий маслаҳатлашувларда америкаликларга бу нарса Ўзбекистон учун мутлақо қабул қилинмаслиги етказилган», — деди вазир.

22 октябр 2021, 19:14

Тошкент КХШТга қайтиш заруриятини кўрмаяпти — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон ҳукумати ҳозирча КХШТга қайтиш заруриятини кўрмаяпти, аниқ таҳдидларни акс эттириш вазифаси бор, дея маълум қилди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов. «Бироқ ҳодисалар, вазиятнинг қандай ривожланишини Худо билади. Ҳамкорлик шакллари ҳам ўзгариши мумкин», — дея қўшимча қилди у.

22 октябр 2021, 18:01

«Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ривожланиш чўққисида» — ТИВ раҳбари

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳозирда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ўз ривожланишининг энг юқори чўққисида эканлигини таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистонда рус тили миллатлараро мулоқот тили бўлиб қолаётганини, Россияда ўзбек тилига қизиқиш борлиги ҳақида қўшимча қилди. Вазир ноябрда бўлиши кутилаётган Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи учун катта ҳужжатлар тўплами тайёрланганлигини маълум қилди.

22 октябр 2021, 17:48

«Толибон мафкурасини Ўзбекистонга олиб кириш умуман имконсиз» — Абдулазиз Камилов

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга толиблар мафкурасининг кириб келишидан хавфсирамаслигини таъкидлади. «Толиблар қандайдир мафкурани экспорт қилишни бошлашига жуда кўп вақт талаб этилади», деди у. Вазир ҳаракат ва унинг раҳбарларининг дунёқараши ўзгариб бориши мумкинлигини ҳам қайд этди.

8 октябр 2021, 15:50

Абдулазиз Камилов — йирик давлатларнинг Марказий Осиёдаги рақобати ҳақида

Айрим йирик давлатлар ўртасида зимдан ва баъзан муросасиз тарзда олиб борилаётган қарама-қаршилик оқибатлари жаҳоннинг турли минтақаларида, жумладан, Марказий Осиёда ҳам кузатилмоқда, деди ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон «дунёнинг йирик давлатлари рақобати минтақа мамлакатлари учун салбий оқибатларга олиб келишини» хоҳламайди.

8 октябр 2021, 13:00

«Афғонистон нафақат хавф-хатар ва таҳдидлар, балки янги имкониятлар манбаси ҳамдир» — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсида Афғонистондаги вазият минтақадаги кескинлик омили бўлиб қолаётганлигини таъкидлади. У бунга мамлакат ҳудудида айрим террорчилик гуруҳлари борлигини мисол қилиб кўрсатди. «Шундай бўлсада, Афғонистоннинг нафақат хавф-хатар ва таҳдидлар, балки минтақавий конструктив ва яратувчан лойиҳаларга асос бўладиган янги имкониятлар манбаси эканини назарда тутиш лозим», — деди вазир.

8 октябр 2021, 12:59

Абдулазиз Камилов Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Аурелиа Бушезни қабул қилди

Аурелиа Бушез Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди. У илгари Франциянинг Озарбайжон элчиси ва Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги делегацияси раҳбари сифатида ишлаган.

7 октябр 2021, 16:19

Ўзбекистон ва Толибон ҳукумати ТИВ раҳбарлари Кобулда учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Амир Хон Моттакий билан учрашувда транзит, энергетика ва савдо масалаларини муҳокама қилди. Афғонистон томони Мозори-Шарифдаги аэропортни реконструкция қилиш ва бошқа соҳалардаги ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.

27 сентябрь 2021, 10:06

Ўзбекистон Афғонистон бўйича Туркий тилли давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашида иштирок этади

Абдулазиз Камилов Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Ташқи ишлар вазирлари кенгашида иштирок этади.

22 сентябрь 2021, 10:33

Камилов Пауэр билан Афғонистондаги вазият, коронавирусга қарши кураш ва сайловларни муҳокама қилди

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва USAID маъмури Саманта Пауэр Афғонистондаги вазият, турли соҳалардаги ҳамкорлик ва президентлик сайловларини муҳокама қилди.

21 сентябрь 2021, 14:56

БМТ Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш саъй-ҳаракатлари масъулиятини олиши мумкин — Абдулазиз Камилов

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши мумкин, деб ҳисоблайди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг