5 июл, якшанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Спорт

15 январ 2020, 12:33

Оксана Чусовитина Токио олимпиадасидан сўнг фаолиятини якунлайди

Ўзбекистонлик машҳур спорт гимнастикачи Оксана Чусовитина 2020 йилда Токиода ўтказиладиган олимпиададан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилди.

14 январ 2020, 18:10

Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги учинчи жанги бекор қилинди

Ўзбекистонлик Маҳмуд Муродовнинг UFC доирасида бразилиялик Антонио Карлос Жуниорга қарши ўтказидагина жанги бекор қилинди.

9 январ 2020, 20:28

ЖЧ U-23 : Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эрон билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида Эрон жамоаси билан ўйинда ғалаба қозона олмади.

6 январ 2020, 12:52

Ўзбекистон тарихида биринчи марта паратаэквондо бўйича Олимпиада лицензияси қўлга киритилди

Паратаэквондо бўйича Ўзбекистон тарихидаги биринчи Олимпиада лицензиясини атлет Гулжаной Наимова қўлга киритди.

5 январ 2020, 15:21

Маҳмуд Муродов навбатдaги жангини UFC рейтингида 14-ўринда турган спортчига қарши ўтказади

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги Бразилияда Антонио Карлос Жуниорга қарши ўтказилади.

5 январ 2020, 14:59

«Ватанпарварлик акцияси» марафонида 2000 дан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этди

Мудофаа вазирлиги томонидан 5 километрдан ортиқроқ масофага югуриш бўйича «Ватанпарварлик акцияси» кичик марафони ўтказилди.

25 декабр 2019, 12:41

Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб тан олинди

Миллий терма жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси, Вадим Абрамов эса энг яхши мураббий деб тан олинди.

24 декабр 2019, 14:48

Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини UFC’нинг ТОП-15 жангчисига қарши ўтказиши мумкин

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов UFC рейтингида ТОП-15 га кирган спортчининг шартномага имзо чекишини кутаётганини билдирди.

23 декабр 2019, 20:47

Элдор Шомуродов Осиёнинг энг яхши футболчиси унвонига номзод бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2019 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси унвони учун кураш олиб боради. Номзодлар орасида «Ливерпул», «Тоттенхем», «Гуанчжоу Эвергранд» футболчилари ҳам бор.

17 декабр 2019, 21:57

Олимпиада чемпиони Ўзбекистон дзюдо федерациясига бош мураббий этиб тайинланди

Олимпия ўйинлари чемпиони Илиас Илиадис Ўзбекистон дзюдо федерациясига бош мураббий этиб тайинланди.

17 декабр 2019, 12:20

Ўзбекистонлик икки курашчи антидопинг қоидаларини бузгани учун спортдан четлатилди

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Гулнор Сулаймонова ва Аброр Жабборов допинг қабул қилгани учун спортдан четлатилди.

8 декабр 2019, 07:29

Маҳмуд Муродов UFC’даги иккинчи жангида нокаут эвазига ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов UFC’даги иккинчи жангида Тревор Смитни нокаутга учратди.

5 декабр 2019, 15:49

U-19 терма жамоаси мураббийлари лавозимидан четлаштирилди

Футбол бўйича Ўзбекистон U-19 терма жамоаси мураббийлари Саудия Арабистони билан учрашувдаги жанжал сабабли лавозимидан четлаштирилди. Жамоани Осиё чемпионати финалига янги мураббий — Тимур Кападзе тайёрлайди.

29 ноябр 2019, 18:22

МОҚ президенти: «Давлат ажратаётган пулларни мақсадли сарфлашимиз лозим»

МОҚда ўтказилган йиғилишда баъзи федерацияларнинг моддий-техник базаси ва спортчиларнинг шуғулланадиган жойлари талаб даражасида эмаслиги танқид қилинди.

29 ноябр 2019, 10:59

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев профессионал рингда тўртинчи жангини америкалик Ваугин Александерга қарши олиб боради.

28 ноябр 2019, 11:37

Фарғонада янги Олимпия спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

Фарғона шаҳрида 600 миллион сўм эвазига Олимпия спорт мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

27 ноябр 2019, 16:09

Равшан Эрматов ФИФА ҳакамлигига якун ясади

ФИФА арбитри Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. У хизматлари учун AFC Referees Memento Award махсус мукофотига лойиқ кўрилди.

26 ноябр 2019, 20:20

Ҳабиб Нурмагомедов: «Маҳмуд Муродов ўз вазнини ўзгартириши керак»

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

22 ноябр 2019, 17:58

Ҳабиб Нурмагомедов: «Ҳумо Арена» UFC жангларини ўтказиш учун мос келади

Ҳабиб Нурмагомедов, Отабек Умаров ва GFC мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

19 ноябр 2019, 19:12

Жаҳон чемпионати-2022: Ўзбекистон Фаластинни мағлуб этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2022 саралаш босқичи ўйинида Фаластин жамоасини мағлубиятга учратди. Ҳужумчи Элдор Шомуродов дубль қайд этди.