15 август, шанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Спорт

15 ноябр 2018, 18:13

Ўзбекистон — Ливан ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

14 ноябр 2018, 19:09

Тошкентда футбол мураббийларининг PRO дипломи бўйича халқаро курслар бошланди

Тошкентдаги «Чиғатой» спорт базасида ОФК дастури асосида PRO дипломи учун халқаро мураббийлик курслари бошланди.

14 ноябр 2018, 16:19

Ўзбекистон 2030 йилги ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида 2030 йилги ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш имкониятлари ўрганиб чиқилаётгани айтилди.

13 ноябр 2018, 19:24

Спорт иншоотларининг онлайн мониторинг тизими яратилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан республикадаги барча спорт иншоотлари ҳақидаги ишончли маълумотлар жамланган онлайн тизим яратилди.

12 ноябр 2018, 18:25

Оғир атлетика бўйича миллий терма жамоа тантанали кутиб олинди

Туркманистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар тантанали тарзда кутиб олинди.

12 ноябр 2018, 17:01

Ўзбекистон МТЖ Ливанга қарши ўртоқлик учрашувини «Cbus Super Stadium» ўйингоҳида ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини «Cbus Super Stadium» ўйингоҳида ўтказади.

10 ноябр 2018, 20:07

Ҳикматулло Тўраев Тошкент Гран-приси ғолиби бўлди

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Гран-при турнирининг -73 кг вазн тоифасидаги баҳсларида Ҳикматулло Тўраев ғолиб бўлди.

10 ноябр 2018, 12:05

Исроил Мадримов энди профессионал боксда фаолият олиб боради

Осиё чемпиони Исроил Мадримов Россиянинг «Мир Бокса» промоутерлик компанияси билан келишувга эришди ва эндиликда профессионал боксчи сифатида ринга чиқади.

9 ноябр 2018, 19:56

Руслан Нуриддинов жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди

Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Руслан Нуриддинов бронза медалига эга чиқди.

9 ноябр 2018, 19:44

Дзюдо ўйича Тошкент Гран-присининг илк кунида ўзбекистонлик спортчилар учта медалга эга чиқди

Тошкентда бошланган дзюдо бўйича нуфузли Гран-при мусобақасининг илк кунида Диёрбек Ўрозбоев ва Сардор Нуриллаев кумуш, Шаҳрам Аҳадов бронза медалини қўлга киритди.

9 ноябр 2018, 12:14

Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини америкалик боксчига қарши ўтказади

Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги бешинчи жангини 24 ноябрь куни АҚШда Исак Заратега қарши ўтказади.

9 ноябр 2018, 09:47

Санжар Турсунов профессионал рингдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори Санжар Турсунов профессионал боксдаги дебют жангида ғалаба қозонди.

8 ноябр 2018, 14:57

Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрь куни навбатдаги жангини ўтказади

Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангида мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудиога қарши рингга чиқади.

7 ноябр 2018, 18:41

Эктор Купер Австралиядаги йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Австралияда ўтказиладиган йиғинда Ливан ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинида қатнашадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

6 ноябр 2018, 20:30

Ўзбекистонда спортни оммалаштиришда Хитой тажрибасидан фойдаланилади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь билан учрашувда ўзаро тажриба алмашиш истиқболлари муҳокама қилинди.

6 ноябр 2018, 16:49

AIBA президентлигига сайланган Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди

2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб борадиган ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов Тошкентга келди.

5 ноябр 2018, 21:04

Тошкентдаги спорт иншоотларининг қурилиши бўйича масъуллар қатъий огоҳлантирилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Тошкентда қурилаётган иншоотлар учун масъул шахсларга қатъий огоҳлантириш берди ҳамда 2018 йил охирига қадар объектларни топшириш вазифасини юклади.

5 ноябр 2018, 20:07

Оғир атлетика. Достон Ёқубов жаҳон чемпионатидаги илк медални қўлга киритди

Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Достон Ёқубов кумуш медални қўлга киритди.

5 ноябр 2018, 11:36

Оғир атлетика. Ёшлар ўртасида жаҳон рекордини янгилаган Адҳамжон Эргашев якунда медалсиз қолди

Жаҳон чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаган Адҳамжон Эргашев ёшлар ўртасидаги рекордни янгилади.

3 ноябр 2018, 20:08

Ғофур Раҳимов AIBA президенти этиб сайланди

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг Конгрессида Ғофур Раҳимов ташкилот президенти этиб сайланди.