17 ноябр, шанба Ob-havo Zira

Спорт

Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрь куни навбатдаги жангини ўтказади 

Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангида мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудиога қарши рингга чиқади.

Эктор Купер Австралиядаги йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди 

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Австралияда ўтказиладиган йиғинда Ливан ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинида қатнашадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистонда спортни оммалаштиришда Хитой тажрибасидан фойдаланилади 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь билан учрашувда ўзаро тажриба алмашиш истиқболлари муҳокама қилинди.

AIBA президентлигига сайланган Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди 

2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб борадиган ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов Тошкентга келди.

Тошкентдаги спорт иншоотларининг қурилиши бўйича масъуллар қатъий огоҳлантирилди 

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Тошкентда қурилаётган иншоотлар учун масъул шахсларга қатъий огоҳлантириш берди ҳамда 2018 йил охирига қадар объектларни топшириш вазифасини юклади.

Оғир атлетика. Достон Ёқубов жаҳон чемпионатидаги илк медални қўлга киритди 

Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Достон Ёқубов кумуш медални қўлга киритди.

Оғир атлетика. Ёшлар ўртасида жаҳон рекордини янгилаган Адҳамжон Эргашев якунда медалсиз қолди 

Жаҳон чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаган Адҳамжон Эргашев ёшлар ўртасидаги рекордни янгилади.

Ғофур Раҳимов AIBA президенти этиб сайланди 

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг Конгрессида Ғофур Раҳимов ташкилот президенти этиб сайланди.

Оксана Чусовитина жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади 

Доҳада ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида Оксана Чусовитина таяниб сакраш машқларида 14,300 очко жамғарди ва тўртинчи ўринни эгаллади.

Спортчиларни саралаш (сeлeкция) ишлари бўйича янгича тизим йўлга қўйилди 

Спорт турларини ривожлантириш, саралаш ишларини такомиллаштириш, соҳага янги замонавий методларни жорий этиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғи қабул қилинди.

Велоспорт бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон рейтингида кучли йигирматаликка кирди 

Ўзбекистон профессионал аёллар терма жамоаси Халқаро велосипедчилар Иттифоқи (UCI)нинг йил якунларига кўра рейтингида шоссе йўналиши бўйича 20-поғонададан жой олди.

«Тошкент шаҳар спартакиадаси» ташкил этилди 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан 2018 йилнинг 1−18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба «Тошкент шаҳар спартакиадаси» спорт мусобақалари бўлиб ўтади.