Спорт

Кеча, 17:24

Ўзбекистон термаси Ислом бирдамлиги ўйинларида қўшимча 14 та медалга сазовор бўлди

Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг турли йўналишларида яна 14 та — 5 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

11 август 2022, 19:28

Ўзбекистон термаси Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 21 та медални қўлга киритди

Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари спортнинг турли йўналишларида яна 21 та — 5 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалларини қўлга киритди.

11 август 2022, 09:51

Фото, Видео: Тошкент шахмат олимпиадаси чемпионларини қандай кутиб олди?

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблари Тошкент аэропортида кутиб олинди. Чемпионларга 600 млн сўмдан пул мукофоти ва Equinox автомобили топширилди.

9 август 2022, 22:04 1

Воҳидов шахмат Олимпиадасининг олтин, Абдусатторов кумуш, Якуббаев бронза медалини қўлга киритди

Ҳиндистонда бўлиб ўтган шахмат Олимпиадасида ҳар бир досканинг энг яхшиларига индивидуал мукофотлар ҳам топширилди. Жаҳонгир Воҳидов тўртинчи доскада олтин, иккинчи доскада Карлсенни ортда қолдирган Нодирбек Абдусатторов кумуш медални қўлга киритди. Нодирбек Якуббаев бронза медалига сазовор бўлди.

9 август 2022, 14:38

Ўзбекистон тарихда илк бор шахмат олимпиадасида ғолиб бўлди

Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг финал босқичида Ўзбекистон Голландия терма жамоасини мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Ҳал қилувчи баҳсда Жаҳонгир Воҳидов рақибини мағлубиятга учратиб, терма жамоага Олимпиаданинг илк олтин медалини келтирди.

8 август 2022, 21:00

Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида Ҳиндистон-2 билан дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди

Шахмат Олимпиадасининг 10-турида Ўзбекистон Ҳиндистон-2 билан дуранг ўйнаб, мусобақа тугашига бир тур қолганда турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Нодирбек Абдусатторов Гукеш Доммаражудан ўйин охирида ғалабани тортиб олиб, рақибига илк мағлубиятни тақдим этишга муваффақ бўлди.

8 август 2022, 18:51

Ўзбекистон дзюдо бўйича Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллади

Нур-Султонда дзюдо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўққизта совринни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

8 август 2022, 15:27

Ўзбекистон велоспорт жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида илк олтин медални қўлга киритди

Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон велоспортчилари бешта совринни қўлга киритди. Ольга Забелинская олтин, Янина Кускова иккита кумуш, Алексей Фомовский ва София Каримова бронза медалига сазовор бўлди.

8 август 2022, 14:08

2026 йилги шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади

2026 йилги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади. «Миссия бажарилди, жаноб президент», — деб ёзди Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбари Алишер Саъдуллаев.

8 август 2022, 10:17

Шарифа Давронова енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонди

Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионатида 15 ёшли Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида (14,02 м) ғалаба қозонди. Ундан кейинги ўринларни Франция (13,38 м) ва Австралия (13,30 м) вакиллари эгаллади.

7 август 2022, 21:06

Ўзбекистон Арманистонни мағлуб этиб, шахмат Олимпиадаси турнир жадвалида пешқадамга айланди

Ўзбекистон шахмат Олимпиадасининг тўққизинчи турида аввал мағлубиятга учрамаган Арманистондан устун келиб, мусобақа якунланишига икки тур қолганда турнир жадвалида пешқадамга айланди. Миллий терма жамоа мағлубиятсиз ягона жамоа бўлиб қолмоқда.

6 август 2022, 23:58

Шахмат Олимпиадасининг 8-тури: Ўзбекистон Германияни мағлуб этди

Шахмат Олимпиадасида ўзбекистонликлар Германия терма жамоасини мағлуб этишди. Миллий терма жамоа турнир якунланишига уч тур қолганда 3-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги ўйинда ўзбекистонликлар мусобақа пешқадами — Арманистон билан куч синашади. Аёллар терма жамоаси Шимолий Македонияни мағлуб этди.

6 август 2022, 18:41

Ойбек Норибоев: Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш — асосий мақсадимиз

Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси ташкил этилганига бир йил тўлди. Ассоциация раиси Ойбек Норинбаев ушбу ташкилот олдида турган асосий вазифалар, миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, шунингдек, ташкилот олдида турган муҳим вазифалар ҳақида маълумот берди.

6 август 2022, 09:46

Ўзбекистон шахмат олимпиадасида Перуни мағлуб этиб, иккинчи ўринга кўтарилди

Шахмат олимпиадасининг еттинчи турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перу устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Жамоа ҳали турнирда мағлуб бўлмаган бешта давлатдан бири бўлиб турибди. Аёллар терма жамоаси эса Сербияга имкониятни бой берди.

6 август 2022, 09:32

Маржона Худойқулова таэквондо бўйича ЖЧ вице-чемпиони бўлди

Болгарияда бўлиб ўтаётган таэквондо WT бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Маржона Худойқулова ҳамда Назарали Назаров кумуш, Гулшаной Исмоилова эса бронза медалини қўлга киритди.

5 август 2022, 17:12

Навоийда Халқаро шахмат мактаби очилади

Президент қарорига кўра, Навоийдаги «Тўдакўл» дам олиш базасида Халқаро шахмат мактаби ташкил этилади. Қолаверса, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили мукофоти 50 минг долларлик «Women's Chess Championship» халқаро турнири ҳамда «Uzbekistan Chess Open» халқаро турнири ўтказилади.

5 август 2022, 15:49

Шахмат бўйича халқаро турнир совриндорлари ва уларнинг тренерларига пул мукофоти берилади

Президент қарори билан халқаро нуфузли мусобақаларда совриндор бўлган спортчиларга пул мукофотлари берилади. Жумладан, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби — 600 млн сўм билан мукофотланади. Қолаверса, совриндорларнинг тренерлари ҳам шогирди мукофотининг ярмига тенг миқдорда пул олади.

4 август 2022, 21:46

Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди

Нур-Султонда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова олтин, Муҳриддин Тиловов ва Нилуфар Эрмаганбетова бронза медалини қўлга киритди.

4 август 2022, 00:48

Шахмат олимпиадаси 6-тури: Ўзбекистон Ҳиндистон билан дуранг ўйнади

Шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнаб, турнир жадвалида тўртинчи ўринга пастлади. Аёллар жамоаси эса Шотландияни мағлуб этиб, 37-ўринга кўтарилди.

3 август 2022, 09:37

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон Словакияни мағлуб этди

Шахмат олимпиадасининг 5-турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Словакияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Нодирбек Абдусатторов беш учрашувда бешта ғалаба билан мусобақанинг энг самарали ўйинчиларидан бири бўлиб турибди. Аёллар жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг